-
-
-
-
-
100 мумтоз файласуф
Жўраева С.,Ушбу янги китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний кайфият, ўз навбатида, узоқ тўлғонишлар махсули эканини китобдаги битиклар туғилган саналардан ҳам билса бўлади. Сиз кўнгил ортидан эргашасизми ёки ақл йўлини танлайсиз? Эҳтимол, кучли ирода, собит эътиқод ёрдамида бу икки буюк кучни бирлаштира олиш мумкиндир?
-
Тирилиш
Толстой Л.Н,Қўлингиздаги ушбу китоб рус адиби Лев Толстой қаламига мансуб "Воскресение" романининг Холида Ахророва томонидан "Тирилиш" номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол ва маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Холида Ахророва ҳам доимо халқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон Холида Ахроровадан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз!
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Кеча ва кундуз
Адулҳамид Чўлпон,ЧЎЛПОН ИЖОДИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ. Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (1898-1938) — шоир, ёзувчи, драматург, таржимон, ва жамоат арбоби. "Садои Туркистон", "Дархон", "Янги Шарқ", "Иштирокиюн", "Бухоро ахбори" газеталари ва "Муштум", "Гулистон" каби журналларда фаолият юритган. "Илмий кенгаш", "Чиғатой гурунги", "Нашри маориф" ташкилотлари ва "Турон" театрида адабий, илмий-маърифий ишлар билан шуғулланган. Унинг "Ўзбек ёш шоирлари", "Уйғониш" (1922), "Булоқлар" (1923), "Тонг сирлари" (1926) ва "Соз" (1935) тўпламлари; "Ойдин кечаларда", "Қор қўйнида лола", "Новвой қиз", "Қурбони жахолат", "ДўхтирМуҳаммадёр" сингари ҳикоялари; "Йўл эсдалиги", "Вайроналар орасидан", "Адабиёт надир?" каби очерк ва мақолалари; "Темирчи", "Гуноҳ", "Чўрининг исёни", "Ёрқиной", "Халил фаранг", "Ўлдирувчи" (1921), "Севги ва салтанат", "Чўпон севгиси" (1922), "Ёрқиной", "Яна уйланаман", "Қоровул уйқуси" каби саҳна асарлари ва "Кеча ва кундуз" романи мавжуд. Чўлпон "Маликаи Турондот" (К.Гоцци), "Терговчи" (Н.В.Гоголь), "Лаббай", "Хасис (Мольер) каби асарларни таржима қилган. Чўлпонга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) ва "Мустақиллик" ордени (1999) берилган.
-
Уруш ва тинчлик 3-4 китоблар
Лев Толстой,Бу китоб фақат уруш ёҳуд тинчлик ҳақида эмас. Унда мавзулар қамрови-одамлар қисмати, уларнинг тақдири, ўйлари қарашлари ва айни пайтда бўлаётган жараёнга муносабати китобхон эътиборидан четда қолмайди. Қолверса, мутолаа жараёнида қалбингизга яқин бўлиб қолган ёхуд жамиятда қандай мавқега эга бўлишдан қатъи назар урушни ўзининг тақдири билан боғлаган ва бўлаётган воқеаларга фаол муносабат билдираётган қаҳрамонлар қисмати сизга фавқулодда ҳодиса эмас, балки ўз эрки, ўз номуси учун курашаётган тимсол сифатида гавдаланади. Андрей Болконский, Пьер Безухов, Николай Ростов, Наташа, Соня, Мари-улар билан узоқ муддат ўзингизни ҳамфикр, йўлдош, ҳамсуҳбатдек ҳис қиласиз.
-
-
ҚИЗИЛ ВА ҚОРА
Мари –Анри Бейль Стендаль,Қўлингиздаги ушбу китоб француз адиби Мари-Анри Бейль Стендаль қаламига мансуб “Le Rouge et le Noir” романининг рус тили орқали (француз тилидан рус тилига Сергей Бобров, Мария Богословскаялар “Красное и чёрное” номи остида таржима қилишган.) Она тилимизга Ҳасан Турабеков томонидан “Қизил ва қора” номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол- маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари – халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Ҳасан Тўрабеков ҳам доимо ҳалқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон- Ҳасан Тўрабековдан ушбу ҳизматлари учун беҳад хурсандмиз! Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1986-йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сўзлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки уша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, Франция Наполеоннинг ҳокимияти тугагандан кейин жамиятда қандай ўзгаришлар бўлганини, бу ўзгаришларнинг асарнинг асосий қаҳрамони Жюльен Сорель ҳаётида қандай роль ўйнагани билиб оласиз. Шунингдек, адиб асарда тарихни шунчаки ёритиб ёзмаган, балки унда (бошқа асарларда бўлгани каби) ишқ-муҳаббат, одамийлик, эътиқод ва виждон эркинлигини улуғлаган.
-
ҚОРА ҚУШ ЮЛДУЗИНИНГ СИРИ
Исажон Султон,“Беш ташаббус – беш китоб” лойиҳасининг навбатдаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди.Тўпламга “Генетик” , “Боқий дарбадар” романлари , “Робия Балхий қиссаси”, ҳикоялар ва бир эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимиз – бир сўз билан айтганда – ўзлигимиз ҳақидадир