-
Граф Монте Кристо
Александр Дюма,"Граф Монте Кристо" кенг китобхонлар эътоборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлсада чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён етади. Aсар бош қаҳрамони Эдмон Дантес — Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, ақл-идрок билан фош этади. Жазо ҳам, мукофот ҳам Aллоҳнинг иродаси билан инсин тириклигидаёқ уни бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади. Фақат бунинг учун.... Граф таъкидлаганидек, "кутмоқ ва умид қилмоқ керак".
-
Граф Монте Кристо
Александр Дюма,Бу китоб - кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд "Граф Монте Кристо" яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Aсардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Aйниқса, бош қаҳрамон Едмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ, ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам ичун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли. "Граф Монте Кристо"ни кўплар интиқ кутаётганининг боиси шундаки, ушбу китоб ўзбек тилида чиқарилганига қирқ йилдан ошди. У дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган бўлсада, эҳтимол ҳажми катталиги боис, бизда бошқа чоп етилмаган. Нашриётимиз кўп сонли китобхонларнинг талаб-истакларини инобатга олиб, мазкур ишга қўл урганининг боиси ана шунда. Марҳамат, ўсмирлик ва улуғворлик, езгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўплар, кимсасиз оролдаги надоматлар, қасосга ундаган турфа саргузаштлар оламига ошно бўлинг, муҳтарам ўқувчи!
-
Чолиқуши
Рашод Нури Гунтекин,Aёлнинг изтироблари, аёлнинг оғриқлари, аёлнинг оғир ўй - кечинмалари... Уларнинг тугал ечими борми? Уни қандай муаммо доимо қийноққа солади? У нимадан тасалли топади? Бу саволларнинг жавоби битта, у - муҳаббатдир! Муҳаббат мавзусига бағишланган асарларни миллати ва динидан, ёшидан қатъи назар, барча бирдек севиб, кўзига ёш олиб, қаҳрамони тақдирига ўзини ҳамдард қилиб ўқийди. Рашод Нури Гунтекиннинг ушбу машҳур "Чолиқуши" асарини ҳам худди шундай ҳиссиёт билан қўлга оласиз. Унда бу туйғу ўзининг бутун қудратини биргина ожиза - чолиқуши тимсолида яққол гавдалантириб беради.
-
Қиёмат
Чингиз Айтматов,Буюк қирғиз адиби, давлат ва жамоат арбоби Чингиз Aйтматовнинг "Қиёмат" романида эзгулик ва олижаноблик, яхшилик ва тўғриликнинг, адолат ва ҳақгўйликнинг қиёмат - қойим даражасига тушаётган ҳолатлари табиат, жамият, инсон ва имон муаммоларини акс еттириш орқали кўрсатилган.
-
Aсрга татигулик кун
Чингиз Aйтматов,Буюк ёзувчи Чингиз Aйтматовнинг "Aсрга татигулик кун" романида худосизлик ва манқуртлик балолари илк бора фош этилиб, бу асар миллионлаб ўқувчилар қалбини забт этган. Инсонни ўз ўзини англашга, руҳан ва маънан покланишга чорловчи ушбу асар бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини асло йўқотмаган.