-
-
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларининг оилавий - ҳуқуқий тартибга солиниши
Бабажанова Д.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
Суд қарорлари ижро этиш. Жиноят ва маъмурий судлар ҳужжатлари мисолида
Ниёзова С.С., Артиков Д.Р.,юриспруденция, -
-
-
Суд қарорлари ижроси
Эсанова З.Н, Ҳабибуллаев Д.Ю., Ибратова Ф., Ниёзова С.С., Артиков Д.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
-
Хўжалик субъектларнинг янги ташкилиш-ҳуқуқий шакли сифатида кластерлар: воқелик ва истиқболлар
Оқюлов О. , Холбаев С.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
Ўзбекистонда замонавий раҳбар кадрларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалалари
Муаллифлар жамоаси,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
Ислом хуқуқшунослигида шартнома ва мажбуриятлар
Рахманов А.,Монографияда ислом ҳуқуқининг умумий назарий қоидалари, мажбурият, фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг моҳияти ва унинг ҳозирги шароитлардаги роли таҳлил қилинган ва очиб беришга ҳаракат қилинган. Ислом ҳуқуқидаги шартнома ва мажбуриятларнинг ўзига хослиги масаласи кўрилган. Ушбу монография ислом ҳуқуқи билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, юридик таълим талабалари ва барча қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.
-
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларининг оилавий - ҳуқуқий тартибга солиниши
Бабажанова Д.,Дунё мамлакатларида жамиятнинг асосий бўғини сифатида оила асосий ўринни эгаллайди. Ҳозирда ота-она карамоғидан маҳрум бўлган болалар сони ортиб бормокда. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра, «жаҳонда турли сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 140 миллион етим болалар мавжуд», Ҳисоботда келтирилган кўрсаткичларга кўра, ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларни жойлаштириш, фарзандликка олиш, оилага тарбияга олиш (патронат), васий ва ҳомий тайинлашни оилавий-ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган нормаларни янада такомиллаштириш зарурати мавжуд. Жаҳонда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш, ота-она карамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари қўлланилишининг ҳуқуқий тартиби, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклларининг оилавий- ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш истиқболларини ўрганиш, суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ муаммоларни илмий тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
-
Ал-Хоразмий алгоритм таълимоти рақамли ҳуқуқ шаклланишининг гносеологик асоси
Рузиназаров Ш.Н.,Ушбу монографияда илк маротаба Ал-Хоразмийнинг алгоритм таълимотига оид илмий меросининг рақамли хусусий-хукук фанининг янги доктринасидаги ўрни мақсадли чақириқлар, рақамли хукук цивилистиканинг мумтоз келажаги хамда замонавий илмий-амалий фараз ва башоратлар хамда рақамли хуқуқни фан, конунчилик, ўқув фани ва хукукни қўллаш амалиёти соҳаси сифатида ривожлан- тиришнинг мўлжаллари ёритиб берилган.
-
Террорчилик хусусиятига эга жиноятларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари
Иброҳимов Ж.А.,Ушбу монографияда террорчилик хусусиятига эга жиноятларнинг тушунчаси, террорчилик хусусиятига эга жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни нормаларининг ривожланиш тарихи, мазкур туркумга кирадиган жиноятларнинг юридик тахлили ва криминологик тавсифи, шунингдек террорчилик хусусиятига эга жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган айрим давлатлар жиноят конунларининг таҳлили ва миллий конунчилик нормаларини такомиллаштириш истиқболлари ёритилган. Бундан ташкари, ушбу мавзуга оид илмий-назарий адабиётлар, суд-тергов амалиёти материаллари ва статистик маълумотларидан фойдаланган ҳолда монографик тадқиқ амалга оширилган. Монография олий ва ўрта махсус ўкув юртларида хукукшунослик йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талаба, курсант ва тингловчиларга, мазкур мавзуга оид илмий изланишлар олиб бораётган тадкикотчиларга, суд ва ҳуқукни мухофаза қилиш органлари ходимларига, ушбу мавзуга кизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Суд қарорлари ижро этиш. Жиноят ва маъмурий судлар ҳужжатлари мисолида
Ниёзова С.С., Артиков Д.Р.,Ушбу монографияда суд ҳужжатлари тушунчаси ва уларни қабул қилиш, зълон қилиш жараёни; ҳукмни ижро этиш тушунчаси, моҳияти ва вазифалари, унинг принциплари ва ўзига хос хусусиятлари; суд қарорларини қабул килиш ва эълон қилиш жараёни; ҳукм, ажрим, қарорларнинг қонуний кучга киришига доир масалалар, уни ижро этиш босқичида маҳкумнинг ҳуқуқлари; хукм, ажрим, қарорни ижро этувчи органлар ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати; хукм, ажрим ва қарорларни ижро этишда юзага келадиган масалаларни ҳал қилиш; маъмурий суд ҳужжатларини ижро этишнинг умумий тавсифи ва маъмурий суд ҳужжатларини ижро этишнинг процессуал жиҳатлари; айрим тоифадаги маъ мурий суд ҳужжатларини ижро этиш; хорижий мамлакатларда маъмурий суд ҳужжатларини ижро этиш масалалари ва маъмурий суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонунчиликни ривожлантириш истиқболларига доири масалалар баён этилган. Мазкур монография Тошкент давлат юридик университети Фуқаролик процессуал ва иқтисодий процессуал ҳуқуқи кафедрасида амалга ошири лаётган ПЗ-20170927453-рақамли "Суд қарорларини мажбурий ижро этиш ме ханизмини янада такомиллаштириш масалалари (фуқаролик, иқтисодий, маъ мурий ва жиноят ишлари мисолида)" мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида чоп этилди. Ушбу монография олий ўқув юртлари талабалари, докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий ходимлар, таълим соҳасини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари учун мўлжалланган.
-
Электрон тўловларни ҳуқуқий тартибга солиш
Тўхтаев Ў.З.,Мазкур "Электрон тўловларни ҳуқуқий тартибга солиш" номли монография ўз долзарблиги билан ажралиб туради. Ишланмада электрон тўловларни ҳуқуқий тартибга солишнинг халқаро амалиётини миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари, бу борада юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, чора-тадбирлар, шу билан бирга, тўловларни янада омтималлаштириш, сохага инновацион ишланмаларни жорий қилиш, умумэътироф этилган тўлов усулларини юртимизда ҳам амалга киритиш бўйича тадқиқот ва изланишларни олиб бориш мақсадида Марказий банк ҳузурида алоҳида тузилма ташкил қилиш, шунингдек, тўлов ташкилотлари, тўлов агентлари ва субагентлари учун тавсиявий қоидаларни ишлаб чиқиш каби масалалар ёритилган. Монографида хорижий мамлакатлар АҚШ, Европа Иттифоки, Германия, Россия Федерацияси, Канада, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби давлатларнинг электрон тўловларни ҳуқуқий тартибга солишга оид қонунчилиги ва тажрибасига оид ахборотлар келтирилган.
-
Фуқаролик суд ишларини юритишнинг процессуал муаммолари
Хабибуллаев Д.Ю.,Ушбу монографияда фукаролик суд ишларини юритиш тушунчаси ва вазифалари, фуқаролик суд ишларини юритиш турлари, фукаролик суд ишларини юритишни рақамлаштириш истиқболлари, фукаролик суд ишларини юритиш принциплари тушунчаси ва уларнинг процессуал тавсифи, фукаролик суд ишларини юритиш принципларини такомиллаштириш масалалари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал хукукий ҳолати, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ва уларнинг процессуал вазифалари билан боғлиқ айрим масалалар, даъво тартибида, алоҳида тартибда, буйруқ тартибида кўриладиган ишларнинг айрим процессуал масалалари, ҳакамлик судининг ҳал килув карори билан боғлик ишларни судда кўришнинг долзарб масалалари илмий-назарий тахлил этилган. Шунингдек, фукаролик процессуал хукуки фани назариясини бойитишга қаратилган илмий-назарий хулосалар ишлаб чикилган ҳамда фуқаролик процессуал кодекси ва суд амалиётини такомиллшатиришга каратилган таклиф ва тавсиялар берилган. Монография магистратура талабалари, тадкикотчилар, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Суд қарорлари ижроси
Эсанова З.Н, Ҳабибуллаев Д.Ю., Ибратова Ф., Ниёзова С.С., Артиков Д.,Ушбу монография йиллик илмий-инновацион ишлар режасига киритилган бўлиб, ПЗ-20170927453-рақамли "Суд қарорларини мажбурий ижро этиш механизмини янада такомиллаштириш маса- лалари (фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари мисо- лида) мавзусидаги амалий грант тадқиқоти натижаларига бағиш- ланган бўлиб, унда фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари иж росини таъминлаш, ижро иши юритуви босқичлари, субъектлари ҳамда уларнинг ҳуқуқий мақоми, мажбурий ижро чоралари, ижро иши юритуви босқичида амалга ошириладиган процессуал ҳара- катлар, ушбу босқичда давлат ижрочисининг суд ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини назарий, амалий ва илмий жиҳатдан ўрганиш натижасида тайёрланган илмий хулосалар, наза- рий фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф-тавсиялар ўрин олган. Монография соҳа мутахассислари ва китобхонлар кенг оммаси учун мўлжалланган.
-
Давлат бюджети устидан парламент назоратининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари
Юсупова С.Б.,Мазкур монографияда давлат бюджети устидан парламент назоратининг хукукий асослари, тартиби ва уни такомиллаштириш каби мухим масалалар ўзининг назарий ҳамда амалий ифодасини топган. Ушбу монография давлат хизматчилари, амалиётчи мутахассислар. юридик олий ўқув юртлари ўқитувчилари, бакалавр ҳамда магистратура йўналишида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари
Тухтасинов Н.И.,Монографияда капитал бозорини янада ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон амалиётида қўллаш имкониятларини таҳлил қилинган. Шунингдек, бозорининг муҳим сегменти сифатида фонд бозорининг аҳамияти, фаолият механизмларини ўрганиш, Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришнинг ҳукукий-меъёрий асослари билан танишиб чикилган. Ўзбекистон Республикасида капитал бозоридаги мавжуд ҳолатни статистик маълумотлар асосида тахлил килинган. Бундан ташкари, «Тошкент» Республика фонд биржасининг мамлакат капитал ҳаракатида тутган ўрни, унинг ривожланганлик ҳолати ва самарадорлик кўрсаткичлари билан якиндан танишиб чикилган. Монография якунида мавжуд муаммолардан келиб чикиб, уларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистонда капитал бозорини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
-
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг сиёсий ва ҳуқуқий таъминоти
Ҳусанбоев О.,Ўзбекистонда инсонпарвар демократик ҳукукий давлатни барпо этиш йўлида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган туб ислохотлар даврида, ўсиб келаётган ёш авлодни хукукий онги ва маданиятини шакллантиришда хамда уларни адолатпарварлик, ватанпарварлик ва диний багрикенглик гоялари руҳида тарбиялашда ўтмишда яшаб ўтган Амир Темур. Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Бу хусусида мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев шундай деган эди: "... Маълумки, қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. ... Ҳозирги кунда республикамизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сакланмокда. Афсуски, бу нодир китоблар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар олимлар ва ўз ўқувчиларини кутиб турибди.
-
Халқаро процессуал ҳуқуқда инвестициявий низоларни ҳал этиш масалалари
Мирзаев Ғ.И.,Мазкур монографияда халқаро процессуал ҳуқуқда инвестициявий низоларни ҳал этиш масалалари ҳамда инвестициявий низолар тушунчаси, инвестициявий низолар вужудга келиши сабаблари, халқаро ҳуқуқ принциплари, халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқ субъектларининг инвестициявий низоларда иштироки, икки 60 кўптомонлама инвестициявий шартномалар, инвестициявий низоларни ҳал этиш учун тарафларнинг ICSID (бундан буён матнда "ICSID" ёки "Марказ" деб юритилади)га мурожаат қилиш тартиби, ишни кўриб чиқиш ва ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги Инвестициявий низоларни ICSIDда ҳал этиш, миллий қонунларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мослаштириш масалалари ёритиб берилган.
-
-
Ўзбекистон ва америка қўшма штатларида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш масалалари: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил.
Қосимов Б.М.,Ушбу монографиядан кўзланган асосий максад Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд хокимияти мустақиллигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини илмий жиҳатдан қиёсий-ҳуқуқий тахлил этиш ҳамда бунинг асносида Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш билан боглик илмий хулосалар ишлаб чикишдир. Монографияда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд хокимияти мустақиллигининг назарий асослари, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари, Ўзбекистонда суд Хокимияти мустақиллигини кучайтириш истиқболларига доир масалалар таҳлил этилган. Монография соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Толибов И.И.,Ушбу монографияда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, бундай ташкилотларнинг ўрни ва ролини оширишга каратилган илмий хулосалар ва ҳуқуқий таклифлар ишлаб чикилган. Монографиядан юридик соҳа амалиётчилари, назариётчилари, хукукшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишидаги таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек соҳада илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар қўлланма сифати да фойдаланишлари мумкин.
-
Вояга етмаганлар одил судловининг халқаро стандартлари
Мируктамова Ф.Л.,Ушбу монографияда вояга етмаганлар одил судлови халқаро-хукукий химояси тизимининг пайдо бўлиши, вояга етмаганлар одил судлови халқаро стандартлари ва уларнинг қўлланилиши бўйича халқаро амалиёт ўрганилган. Вояга етмаганлар одил судлови халқаро стандартларини ҳисобга олган холда миллий тизимни такомиллаштиришнинг амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Монография олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабаларга, шунингдек мазкур масала билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Хўжалик субъектларнинг янги ташкилиш-ҳуқуқий шакли сифатида кластерлар: воқелик ва истиқболлар
Оқюлов О. , Холбаев С.,Монография ЎзФА Давлат ва хукук институтининг 2022 йилга мўлжалланган "Фукаролик ҳукуки субъектларининг ҳукукий макомини такомиллаштириш" номли илмий-тадкикот дастури асосида амалга оширилиб, унда Ўзбекистонда кластерлик фаолиятига оид миллий қонунчиликнинг ривожланиши, Ўзбекистонда кооперациялараро хўжалик юритишнинг янгича усули сифатида кластерлик моделининг зарурияти ва ўзига хос хусусиятлари, корхоналар интеграциялашувининг мухим тури сифатида кластер тушунчаси ва унинг ташкилий-ҳукукий шакли, кластернинг ташкилий-хукукий моделлари таснифи, кластерни ташкил этиш тамойиллари, кластер фаолиятини амалга ошириш тамойиллари тадкик этилган.
-
Чет ел ҳуқуқини миллий қонунчиликда қўллаш муаммолари
Рустамбеков И., Жолдасова Ш.,Монографияда халкаро хусусий хукук доирасида долзарб бўлган мавзу чет эл хукукини миллий қонунчиликда қўллаш муаммолари тадкик этилиб, чет эл ҳуқуки нормалари ҳамда чет эл хукукига ҳавола этиш тушунчаси ва мохияти, чет эл хукукини қўллаш асослари, чет эл хукукига ҳавола этишнинг ўзига хос хусусиятлари, чет эл хукуки нормалари мазмунини аниклаш институтини хукукий тартибга солиш манбалари, чет эл хуқуқига хукукий баҳо бериш, чет эл хукуки нормаларини аниклаш ва асослантиришнинг ҳусусиятлари, чет эл хукукини қўллашни рад этишнинг ҳукукий асослари, чет эл хукуки нормаларини мазмунини аникламаслик ёки лозим даражада аникламасликнинг хукукий окибатлари, чет эл ҳукукини қўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси конунчилиги ва хукукни қўллаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари каби бугунги кунда долзарб бўлган масалалар ўрганилган ҳамда илмий-амалий жиҳатдан тахлил килинган.
-
Ўзбекистонда замонавий раҳбар кадрларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалалари
Муаллифлар жамоаси,Мазкур монография П3-20170929253 «Давлат бошқаруви соҳасида мута хассисларни тайёрлаш ва давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича махсус таълим йўналпиларини ишлаб чиқиш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий услубларини жорий этиш» мавзуидаги амалий лойиҳа доирасида тайёрланган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий раҳбар кадрларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалалари, давлат фуқаролик хиз матчиларини узлуксиз ривожлантиришнинг назарий-методологик жиҳатлари, Ўзбекистонда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнининг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда бошқарув кадрларининг профессионал корпусини шакллантириш истиқболлари масалалар тадқиқ этилган. Мазкур монография давлат фуқаролик хизматчилари, тингловчилар, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
YURISLINGVISTIKA til, huquq, yuridik til, yuridik nutq, yuridik terminologiya
Ko'chimov Sh.,Mazkur monografiya yurislingvistika masalalariga bag'ishlangan bo'lib, unda huquq va til, ular o'rtasidagi o'zaro munosabat, yuridik til, yuridik terminologiya, yuridik texnika, qonunchilik texnikasi, qonunchilik uslubiyati masalalari ilmiy-nazariy jihatdan tadqiq etiladi. Shuningdek, huquqning lingvistik jihatlari, tilning huquqiy masalalariga alohida e'tibor qaratiladi. Ilmiy risola huquqshunos va tilshunos olimlar, yuridik oliy o'quv yurti o'qituvchilari va talabalari uchun muhim manba vazifasini bajaradi.