-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
юриспруденция,
-
-
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Ёдгоров Х., Саидмурадов,юриспруденция, -
-
-
-
-
Ўзбекистон Республикасининг адвокатура ва адвокатлик фаолиятига оид қонунлари ва меъёрий ҳужжатлари
Саломов Б,юриспруденция, -
-
юриспруденция,
-
-
-
-
-
-
-
-
Данте-юрист
Саидов А.,Буюк шоир ва буюк олим, буюк сиёсатчи ва буюк файласуф, айни пайтда яна кўплаб илмлар билимдони, Коинот фуқароси номига сазовор бўлган Данте Алигьери нодир ва мангу боқий асарлари билан инсоният маънавий хазинасига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган жаҳон адабиётининг даҳосидир. Айни пайтда унинг илк Уйғониш даврининг энг буюк ҳуқуқшуноси сифатида жамиятда хукук устуворлиги ғоясининг карор топишидаги хизматлари беқиёсдир. Юридик фанлар доктори, профессор А. Саидовнинг ушбу китобида Данте даҳосининг ана шу энг муҳим қирралари қомусий нодир адабий истеъдоди ва ўз давридан анча илгарилаб кетган ҳуқуқий қарашлари уйғунликда атрофлича тахлил этилади. «Данте юрист» барча адабиёт ихлосмандлари, хукукшунослар, кенг ки тобхонлар оммасига муносиб тухфа бўлишига умид қиламиз.
-
-
Давлат хизмати
Хожиев Э.Т., Исмаилова Г.С., Рахимова М.А.,Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Илмий Кенгаши томонидан 2014 йил 31 октябрь куни нашрга тавсия этилган. Мазкур ўқув қўлланмада давлат хизмати тушунчаси, ўзига хос хусусиятлари, мақсади ва вазифалари, ҳуқуқий асослари ва асосий принциплари; давлат-хизмат муносабатлари, давлат хизматчилари тушунчаси, хусусиятлари, таснифи ва ҳуқуқий мақоми; Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташ ва давлат-хизмат муносабатларининг тугатилиши; ривожланган давлатларда давлат хизматини ташкил этиш ва амалга ошириш амалиётига қаратилган масалалар ёритиб берилган. Қўлланма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида тайёрланди. Муаллифларнинг ушбу китобдаги фикрлари БМТТДнинг расмий нуқтаи назарини акс эттирмаслиги мумкин.
-
Халқаро хусусий меҳнат муҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш
Мусаев Б.Т.,Ушбу монографияда Европа Иттифоқи ва айрим ривожланган давлатларда чет эл элементи билан мураккаблашган мехнат муносабатларини коллизион- хукукий тартибга солувчи конунчиликнинг ривожланиш тенденциялари, lex voluntatis, lex loci laboris, lex fori каби халқаро хусусий хукукий тамойилларнинг мазмуни ва уларни мехнат муносабатларига қўллаш борасида ривожланган тажрибаси давлатларнинг ҳамда жамоавий мехнат қонунчилигининг халқаро мехнат муносабатларини тартибга солишдаги ўрни чуқур таҳлил этилган. Мазкур монография олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга, мазкур масала юзасидан илмий изланишлар олиб бораётган тадкикотчиларга, амалиёт ходимларига мўлжалланган.
-
Тезкор-қидирув фаолияти
Каримов В.,Мазкур дарсликда тезкор-қидирув фаолиятининг фан ва ўқув предмети сифатидаги асосий қоидалари ёритилган бўлиб, унинг асосини Ўзбекистон Республикасининг "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисида"ги қонунлари, жиноят, жиноят процессуал қонунчилиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ташкил этади. Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари, курсантлари ва магистрлари, прокурорлар, судьялар, адвокатлар ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари учун мўлжалланган.
-
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Ёдгоров Х., Саидмурадов,Ўзбекистон Республикаси Консутитуциясининг 44-моддасига асосан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддасига асосан ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судлари, уларга аризалар билан мурожаат қилиш ва фуқаролик судларида ишларни кўриш тартибига оид амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари зътиборга олинган ҳолда, кенг аҳоли қатламларига тушунарли бўлиши учун содда тилда тайёрланган. Ушбу қўлланмада фуқаролик ишлари бўйича судлар тизими, мазкур судларда аризаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тартиби, босқичлари, судларга топшириладиган аризаларни тузиш, уларнинг намуналари, судларга тўланадиган давлат божи миқдорини аниқлаш тартиби, амалиётдан мисоллар ва бошқа масалалар ёритилган. Қўлланма нафақат судьялар, адвокатлар, ҳуқуқшунослик соҳасидаги мутахассисларга, балки судлар фаолиятига ва процессуал қонунчиликка қизиқувчи китобхонларга ҳам мўлжалланган.
-
Ҳуқуқий маданият демократик тараққиёт омили
Сагдуллаев Д,Илмий-оммабоп рисоладан Шарқ, Ғарб ҳамда замонавий фалсафада ҳуқуқий маданиятга доир қарашлар, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият уйғунлашувининг детерминантлари, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш масалаларининг таҳлили ўрин олган. Рисола олий ўқув юрти талабалари, ижтимоий фалсафа муаммолари билан шуғулланадиган мутахассислар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Қонунлар ижроси мониторинги: назария ва амалиёт масалалари
Файзиев Ш.Х,Мазкур тўпламда мамлакатни модернизация қилиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда қонунлар ижроси мониторингининг ўрни ва аҳамияти, қонунлар ижроси мониторинги тушунчаси ва моҳияти, прин циплари, объекти, субъектлари, мониторингнинг назоратдан фарқи ва ху сусиятлари, қонунлар ижроси мониторингининг ҳуқуқий асослари ва амал- га ошириш босқичлари, хорижий давлатларда қонунлар ижроси монито рингининг ўзига хос жиҳатлари каби долзарб масалалар юзасидан илмий- оммабоп тезис ва мақолалар қонунлар ижроси мониторингини янада такомиллаштириш бўйича конференция тавсиялари ўрин олган. Тўплам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик пала- таси депутатлари ва Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазир лар Маҳкамаси ва бошқа ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари, ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, аспи рантлари, магистрлари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари шунингдек, ушбу масалаларга қизиқувчи мутахассислар ва жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар
Суюнов Д. Х.,Монографияда Республикамизда бизнес муҳитни ривожлантириш жараёнига корпоратив бошқарув механизмини жорий этишнинг назарий-услубий асослари, хориж амалиётида корпоратив бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари, Ўзбекистонда бизнес муҳит ва корпоратив бошқарув- нинг шаклланиш босқичлари, корпоратив секторда давлат иштирокининг таъсири, корпоратив ихтилофлар ва уларни бартараф этиш йўллари белгилаб берилган. Ушбу монография корпоратив корхоналарнинг кузатув ва ижроия кенгашлари (менежерлар) тафтиш комиссияларининг аъзолари, давлат бошқарув идораларининг мутахассислари, ОБМ ва унинг Корпоратив бошқарув маркази тингловчилари ҳамда Олий таълим тизимидаги иқти содиёт ва менежмент мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
-
Конститутция ва ижтимоий давлатчилик
Одилқориев Х. Т.,Узбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатда демократик ижтимоий-ҳуқиқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг конуний замини сифатида ижтимоий-сиесий хамда хукукий тахана ва талқин марказидаги долзарб мавзу бўлиб келмоқда. Китобда Конституциянинг яратилиш тарихи, моҳияти, асосий принциплари, ўзига хос хусусиятлари, конунчилик тизимининг ўзаги эканлиги, унинг мафкуравий ва маънавий-ахлоқий салоҳияти, суд-ҳуқук тизими пойдевори тарзида майдонга чикаётганлиги ҳамда оламшумул халкаро ахамияти жонли мисоллар асосида илмий-назарий тахлил этилган. Конституция юксак ижтимоий-хукукий кадрият, шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви омили сифатида талкин этилиб, фукаролик жамияти институтларини шакллантиришда хаётбахш роль ўйнаётганлиги кўрсатиб берилган. Китоб профессор-ўқитувчилар, тадкикотчилар, магистр ва талабалар, илмий ва амалиёт ходимлари хамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги қонун
Муаллифлар жамоаси,Ушбу китоб Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳамкорлигида 2005-2007 йилларда амалга оширилган Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунга шарҳ тузиш» илгариги лойиҳаси бўйича навбатдаги ҳамкорлик дастури доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЛСА)нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси молиявий кўмагида тайёрланди ва чоп этилди. Ушбу нашр бепул тарқатиш учун мўлжалланган.
-
Фуқаролик процессуал ҳуқуқи
Мамасиддиқов М.,Мазкур дарслик Давлат таълим стандарти асосида тузилган "Фуқаролик процессуал ҳуқуқи" фани дастурига мувофиқ ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва мустақил таълим олиш технологиялари, тамойиллари ва талаблари асосида тайёрланган. Дарсликда фуқаролик процессуал ҳуқуқининг умумий қисмига оид барча масалалар батафсил кўриб чиқилади. Мазкур дарслик нафақат юридик ўқув юрти талабалари учун, балки фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, прокуратура ходимлари, адвокатлар, шунингдек кенг китобхонлар оммаси учун ҳам мўлжалланган. Ушбу дарсликдан фуқаролик процессуал ҳуқуқи соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган докторант ҳамда аспирантлар ҳам фойдаланиши мумкин.