-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ta'lim,
-
-
-
-
-
Kriminalistik taktika
Abdullayev R.K.,Darslik kriminalistika fanining muhim bo'limi hisoblangan kriminalistik taktikaning mazmuni va mohiyatiga bag'ishlangan. Undan kriminalistik taktikaning umumiy qoidalari, jinoyatlarni tergov qilishda tergovchining hamkorlik faoliyati, ko'zdan kechirish va guvohlantirish, so'roq qilish va yuzlashtirish, tintuv va olib qo'yish, tanib olish uchun ko'rsatish, tergov eksperimenti, ko'rsatuvlarni hodisa sodir bo'lgan joyda tekshirish kabi mavzular o'rin olgan. Shuningdek, telefon va boshqa telekommunikatsiya vositalari yordamida olib boriladigan so'zlashuvlarni eshitish hamda ular orqali uzatiladigan axborotni olish kabi tergov harakatlari taktikasining asosiy qoidalari ilmiy va amaliy jihatdan yoritilgan. Darslik yuridik oliy ta'lim muassasalarining yurisprudensiya yo'nalishi talabalari (bakalavriat) hamda keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Ўзбекистон Республикасининг оила кодексига шарҳ
Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига шарҳ китоби Тошкент давлат юридик университетининг оила ва фуқаролик ҳуқуқи соҳаси мутахассислари томонидан тайёрланган. Хар бир моддага ёзилган шарх оила қонунчилиги ҳужжатлари, судларнинг хукукии қўллаш амалиёти. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик судининг қарорлари таҳлилига асосланган. Мазкур нашрда Ўзбекистон Республикаси Онла кодексининг барча моддаларига шарҳ берилган бўлиб, унда оила ҳуқуқининг умумий қисмига оид назарий муаммолар, оила қонунчилигига доир хукукий тушунчаларнинг мазмун-моҳияти, бир-бирига боғлиқлиги атрофлича ёритиб берилган. Китобда оила ҳуқуқининг махсус қисмига оид асосий масалалар: никох, эр ва хотиннинг ҳукукий муносабатлари, ота-оналар ва болаларнинг хукук ва мажбуриятлари, алимент мажбуриятлари, ота-она карамоғидан махрум бўлган болаларни жойлаштириш шаклллари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ асосий қоидалар ўз аксини топган. Ушбу китоб амалиётчи юристлар, олий ўқув юртлари талабалари. магистрлар, ўқитувчилар, илмий ходимлар, шунингдек суд, прокуратура, ФХДЁ. нотариатлар, адвокатлар ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимларига, қолаверса, республика аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳукукий маданиятини оширишга мўлжалланган.
-
-
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Maxmudov A.,Янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашда прокуратура органларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, улар- нинг ролини кучайтириш ва ушбу мақсадда халқаро стандартларни ва илғор хорижий тажрибани қиёсий-ҳуқуқий ўрганиш, етук олимларнинг назарий қарашлари ва концепцияларини илмий тадқиқ қилиш орқали амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Прокуратура органларининг ривожланиш тарихи ва улар фаолияти ни ташкил этишнинг фундаментал асосларини тадқиқ этиш, прокуратура органлари фаолиятини ташкил этишни ҳуқуқий таъминлаш масалаларини таҳлил қилиш, шунингдек прокуратуранинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини ўрганиш орқали Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқ болларини белгилаш ушбу монографиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Мазкур монография юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ мутасадди ташкилотлар ходимлари, ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талабалар ҳамда ушбу масалага қизиқувчи мутахассислар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Фукаролик хукуки муаммолари
Рахмонкулов, Х.Р.,Мазкур дарсликнинг биринчи қисми мамлакатимизда жамият тузи- лиши ва давлат қурилиши тизимида рўй берган туб ўзгаришлар шароитида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва вазифаларидан келиб чиқиб фуқаролик ҳуқуқининг умумий қоидаларига ҳамда улар билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларга бағишланган. Дарсликда фуқаролик ҳуқуқи- нинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни, фуқаролик ҳуқуқининг предметини таш- кил килувчи муносабатлар доираси ва уларни тартибга солиш методи ҳақидаги назарий мулоҳазалар, фуқаролик ҳуқуқининг тамойиллари, улар- нинг моҳияти ва илмий-назарий аҳамияти, фуқаролик ҳуқуқи субъектлари- нинг ҳуқуқий мақоми, фуқаролик ҳукуки объектларининг ҳуқуқий режими, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш усуллари ва шакл- лари, битимлар ва улар ҳақидаги таълимотлар ва бошқа долзарб муаммолар атрофлича ёритилган. Дарсликнинг асосий мақсади юридик олий ўқув юртларида таҳсил олаётган магистрларнинг бакалавриат тизимида фуқаролик ҳуқуқи тўғрисида олган билимларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Мазкур ўқув адабиётидан амалиётда фаолият олиб бораётган юристлар, тадбиркорлар, иқтисодчилар, давлат идоралари ходимлари ҳам фойда- ланишлари мумкин.
-
Битимлар
Рахмонкулов, Х.Окюлов , О.,Мазкур ўқув қўлланма фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтлари- дан бири бўлган битимларга бағишланади. Китобда Ўзбекистон Респуб- ликасининг мустақиллик йилларида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар ва бу борада қабул килинган қонун ҳужжатлари асосида битимлар тушунчаси, аҳамияти, турлари, жумладан биржа битимлари, шакллари, ҳақиқий деб ҳисобланиши ва бошқа жиҳатларини тахлил килишга ҳаракат қилинган. Ўқув қўлланманинг асосий мақсади юридик олий ўқув юртларида тахсил олаётган магистрларнинг битимлар хусусида бакалавриат тизи- мида олган билимларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Мазкур ўқув қўлланмадан амалиётда фаолият олиб бораётган юристлар, тадбиркорлар, иқтисодчилар, давлат идоралари ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин