-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ta'lim,
-
-
-
-
-
Тадбиркорлик субъектлари хусусий мулк ҳуқуқининг фуқаролик ҳуқуқий кафолатлари
Раҳмонқулов Ҳ.Р., Азизов Х.Т.,Ta'lim, -
-
-
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Maxmudov A.,Янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашда прокуратура органларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, улар- нинг ролини кучайтириш ва ушбу мақсадда халқаро стандартларни ва илғор хорижий тажрибани қиёсий-ҳуқуқий ўрганиш, етук олимларнинг назарий қарашлари ва концепцияларини илмий тадқиқ қилиш орқали амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Прокуратура органларининг ривожланиш тарихи ва улар фаолияти ни ташкил этишнинг фундаментал асосларини тадқиқ этиш, прокуратура органлари фаолиятини ташкил этишни ҳуқуқий таъминлаш масалаларини таҳлил қилиш, шунингдек прокуратуранинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини ўрганиш орқали Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқ болларини белгилаш ушбу монографиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Мазкур монография юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ мутасадди ташкилотлар ходимлари, ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талабалар ҳамда ушбу масалага қизиқувчи мутахассислар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Фукаролик хукуки муаммолари
Рахмонкулов, Х.Р.,Мазкур дарсликнинг биринчи қисми мамлакатимизда жамият тузи- лиши ва давлат қурилиши тизимида рўй берган туб ўзгаришлар шароитида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва вазифаларидан келиб чиқиб фуқаролик ҳуқуқининг умумий қоидаларига ҳамда улар билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларга бағишланган. Дарсликда фуқаролик ҳуқуқи- нинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни, фуқаролик ҳуқуқининг предметини таш- кил килувчи муносабатлар доираси ва уларни тартибга солиш методи ҳақидаги назарий мулоҳазалар, фуқаролик ҳуқуқининг тамойиллари, улар- нинг моҳияти ва илмий-назарий аҳамияти, фуқаролик ҳуқуқи субъектлари- нинг ҳуқуқий мақоми, фуқаролик ҳукуки объектларининг ҳуқуқий режими, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш усуллари ва шакл- лари, битимлар ва улар ҳақидаги таълимотлар ва бошқа долзарб муаммолар атрофлича ёритилган. Дарсликнинг асосий мақсади юридик олий ўқув юртларида таҳсил олаётган магистрларнинг бакалавриат тизимида фуқаролик ҳуқуқи тўғрисида олган билимларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Мазкур ўқув адабиётидан амалиётда фаолият олиб бораётган юристлар, тадбиркорлар, иқтисодчилар, давлат идоралари ходимлари ҳам фойда- ланишлари мумкин.
-
Битимлар
Рахмонкулов, Х.Окюлов , О.,Мазкур ўқув қўлланма фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтлари- дан бири бўлган битимларга бағишланади. Китобда Ўзбекистон Респуб- ликасининг мустақиллик йилларида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар ва бу борада қабул килинган қонун ҳужжатлари асосида битимлар тушунчаси, аҳамияти, турлари, жумладан биржа битимлари, шакллари, ҳақиқий деб ҳисобланиши ва бошқа жиҳатларини тахлил килишга ҳаракат қилинган. Ўқув қўлланманинг асосий мақсади юридик олий ўқув юртларида тахсил олаётган магистрларнинг битимлар хусусида бакалавриат тизи- мида олган билимларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Мазкур ўқув қўлланмадан амалиётда фаолият олиб бораётган юристлар, тадбиркорлар, иқтисодчилар, давлат идоралари ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин
-
Фукаролик хукуки объектлари
Рахманкулов, Х.Насриев, И.И.,Мазкур қўлланма фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан бири бўлган фуқаролик ҳукуки объектларига бағишланади. Китобда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объек ти ҳисобланган моддий неъматлар ва номоддий неъматлар тушунчаси ва уларнинг турларини таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Ўқув қўлланмасининг асосий мақсади юридик олий ўқув юртларида таҳсил олаётган магистрларнинг фуқаролик ҳуқуқининг объектлари хусу- сида бакалавриат тизимида олган билимларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Мазкур қўлланмадан амалиётда фаолият олиб бораётган юристлар, иқтисодчилар, тадбиркорлар, давлат идоралари ходимлари ҳам фойдала-нишлари мумкин.
-
Тадбиркорлик субъектлари хусусий мулк ҳуқуқининг фуқаролик ҳуқуқий кафолатлари
Раҳмонқулов Ҳ.Р., Азизов Х.Т.,Ушбу монография тадбиркорлик субъектлари хусусий мулк ҳуқуқининг бозор муносабатларидаги ўрни ва аҳамияти, хусусий мулкнинг дахлсизлиги ва уни таъминлаш, хусусий мулк ҳуқуқи ҳамда тадбиркорлик субъектлари мулкий ваколатларини амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларинин ҳимоя қилишни такомиллаштириш муаммоларига бағишланган. Мазкур мо- нография ҳуқуқшунос олимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитув чилари, магистрлар, талабалар, амалиёт ходимлари, ушбу масалаларга қизи- қувчи мутахассислар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. Мазкур монография ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва тех- нологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси А-2-083+(A- 2-078). "Демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш жараёни- да тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий ма салалари" амалий лойиҳаси доирасида тайёрланган
-
Олди-сотди шартномаси
Рахмонкулов Х.,Китоб фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан бири бўл- миш олди-сотди шартномаси ва унинг турларини таҳлил этишга ба- ғишланган. Муаллиф ушбу мавзуни баён этишда бозор муносабатлари шароитида қабул қилинган қонунлар, хусусан Фуқаролик кодекси ҳам- да Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат қа- рорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномалар ва конвенцияларнинг қоидаларига асосланган. Ҳуқуқ ва иқтисод соҳасидаги олий ва ўрта махсус ўқув юрт- ларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчиларига, суд, прокура- тура, адвокатура, нотариат ва бошқа ташкилотларнинг ходимларига, тижоратчи тадбиркорлар ва товар истеъмолчиларига мўлжалланган