-
-
-
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,юриспруденция, -
-
-
-
Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти: Инсонийлик мезонлари соҳасидаги мажбуриятлар
Саидов А.Х.,Сиёсий адабиёт, -
Фуқаролик тўғрисидаги қонунларда фуқаросизликнинг олдини олиш ва камайтиришнинг муваффақиятли амалиёти
Мариан О.Р,Fuqarolik jamiyati, -
-
юриспруденция,
-
Ўзбекистон Республикасида қонунлар бажарилиши устидан жамоатчилик назоатини ташкил этиш
Саидов А.Х.,юриспруденция, -
Qaytish migratsiyasi Xalqaro yondashuvlar va markaziy osiyoning mintaqaviy o'ziga xos xususiyatlari
Mualliflar jamoasi,Fuqarolik jamiyati, -
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими
Муаллифлар жамоаси,Сиёсий адабиёт, -
-
-
Жана Озбекстаннын раўажланыў стратегиясы тийкарында демократиялық реформалар жолын қатан дайам еттиремиз.
Мирзиёев Ш.,Сиёсий адабиёт, -
Мы решительно продолжим курс демократических реформ на основе стратегии развития нового Узбекистана.
Мирзиёев Ш.,Сиёсий адабиёт,
-
Инсон қадри учун
Саидов А.Х.,Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида демократик янгиланишлар йўлидан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизни рози қилиш, инсон қадрини таъминлашга қаратилгани билан эътиборлидир. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида юртимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган шиддатли ва тизимли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам шу каби эзгу ишларни амалга оширишга камарбасталик қилиб келмоқда. 2021 йил 31 октябрь куни Миллий марказ ташкил этилганига 25 йил тўлди. Қўлингиздаги китоб шу санага бағишланган. Кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Германия федератив республикасининг асосий қонуни
Саидов А.Х.,Ҳар қандай Конституция мамлакат тарихининг асосий босқичлари, реал ижтимоий турмуши, гоявий қадриятлари ва анъаналарини акс этти- ради. Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни бунинг яққол исботидир. Унда немис конституциявий ҳуқуқий институтлари, сиёсий демократия ва ҳуқуқий маданиятнинг тарихий ривожланиш тажрибаси ўз аксини топган. Ўзбекистонда Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни- га бўлган қизиқиш табиий ҳолдир. Чунки Германия бугунги кунда ижти- моий-иқтисодий ривожланишнинг барча кўрсаткичлари бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Шу сабабли Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мил- лий маркази ва Фридрих Эберт номидаги жамғарма «Германия Федера- тив Республикасининг Асосий Қонуни»ни ўзбек ва немис тилларида нашр этди. Мазкур нашр ҳуқуқшунослик ва сиёсат факультетлари талабалари, давлат ҳуқуқи ва конституциявий ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган олимлар, кенг китобхонлар оммаси учун фойдалидир.
-
Тийрамоҳ
Муаллифлар жамоаси,Атоқли рус шоири ва ёзувчиси, рус адиблари орасидан адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотининг илк совриндори Иван Бу- нин Россия замини табиатини яхши билган, бу ерда кечадиган йил фасллари ўзгаришларига хос нозик ва нафис жиҳатларни гоятда те- ран ҳис этган, бог-роглар ва дала-даштлар, дарё ва кўллар, ўрмон ва чаманзорлар, қир-адир ва яйловлар, олис йўл ва довонлар тилини ва айниқса, инсон дилини чуқур тушунган ҳамда буларнинг барчасини беҳад қадрлаган атоқли рус адибидир.
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,Ушбу Қўлланманинг ҳар қандай қисми муаллифлик ҳуқуқи ва манбани кўрсатиш, шунингдек бирорта ўзгартиришлар киритмаслик шарти билан такроран нашр этилиши мумкин. Қўлланма мазмунидан фойдаланганлик тўғрисида Параментлараро иттифокка маълум килишингизни сўраймиз. Ушбу асар БМТ ҚОКБнинг буюртмаси ассосида жаноб Эркин Эрназаров томонидан амалга оширилган норасмий таржимадир. Парламентлараро иттифоқ таржимага олиб келиши мумкин бўлган хатолар ёки нотўғри талқинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
-
Парламентлар ва барқарор ривожланиш мақсадлари
Саидов А.Х.,Ушбу қўлланма инглиз тилидаги асл нусхасидан "Тараққиёт стратегияси" маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Элдор Туляков томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов томонидан тахрир қилинган.
-
Одам савдоси ва унга қарши курашиш
Саидов А.Х.,Ишлаш учун бошқа мамлакатга бориш ҳар бир кишидан катта масъулиятни, айниқса, аср балоси бўлмиш одам савдосининг курбонига айланмаслик учун огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этади. Турли хавф-хатарлар ҳамда хатоларга йўл қўймасликни, амал қилиш лозим бўлган қоидаларни олдиндан билиш фойдадан холи эмас. Ушбу амалий қўлланмада одам савдоси ва меҳнат миграцияси билан боғлиқ кўпгина саволларга жавоб топиш мумкин. Бунда хориждан иш излаш, сафарга чиқишдан олдин билиш лозим бўлган қоидалар ва борилган мамлакатда иш излаш тартиб-қоидалари каби масалалар ҳам ўрин олган. Кўлланманинг асосий мавзуларидан яна бири одам савдоси курбонига айланганда қандай йўл тутиш ва ёрдам учун қаерга мурожаат қилиш зарурлиги муҳим аҳамият касб этади. Нашр якунида фуқароларимиз энг кўп борадиган мамлакатлардаги Ўзбекистон элчихоналари, халқаро ташкилотлар, юртимиздаги ваколатли органлар рўйхати, манзили ва ишонч телефонлари илова сифатида берилган.
-
Инсон ҳуқуқлари: Парламент аъзолари учун қўлланма
Саидов А.Х.,Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Акмал Умирзаков томонидан ўзбек тилига инглиз тилидаги асл нусхасидан таржима қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов томонидан таҳрир қилинган.
-
Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти: Инсонийлик мезонлари соҳасидаги мажбуриятлар
Саидов А.Х.,«Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти: инсонийлик мезонлари соҳасидаги маж- буриятлар» ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон хукуклари бўйича бюроси томонидан шу мавзуда тайёрланган учинчи тўпламдир. Европада хавфсизлик ва хамкор- лик ташкилоти доирасида қабул қилинган инсонийлик мезонлари бўйича мажбуриятлар инсон хукуклари ва асосий эркинликларини ҳимоя килиш ва таъминлашга йўналтирил- ган бўлиб, демократия, эркинлик ва адолатнинг асоси хисобланади.
-
Фуқаролик тўғрисидаги қонунларда фуқаросизликнинг олдини олиш ва камайтиришнинг муваффақиятли амалиёти
Мариан О.Р,Ушбу нашр асосан БМТ ҚОКБ томонидан тайёрланган, бу лойиҳани амалга оширишга Мариан Олайзола Розенблат (Mariana Olaizola Rosenblat) томонидан амалга оширилган чукур тадқиқотлар ёрдам берди. Халкаро ҳимоя бўлимининг фуқаросизлик масалалари бўйича секцияси бошлиғи Мелани Ханна (Melanie Khanna) лойиҳани ишлаб чиқишга раҳбарлик қилди. ушбу нашрни ёзиш ва таҳрир этишга ёрдам берди. Фуқаросизлик масалалари бўйича секциянинг бошка ходимлари, шу жумладан Лена Хaan (Lena Наар), Радха Говил (Radha Govil), Анна де ла Варго Фито (Anna de la Vargo Fito) ва Фернандо Биссако (Fernando Bissacot), тадқиқотлар ўтказишга ва шархни тайёрлашга кўмаклашдилар. БМТ ҚОКБнинг фуқаросизлик масалалари бўйича минтақавий ходимлари Радха Говил, Мелани Ханна ва Шахрзад Таджбакш (Shahrzad Tadjbakhsh). Халқаро ҳимоя бўлими директорининг ўринбосари муҳаррир тахрирчи сифатида иш кўрганлар.
-
Ҳуқуқ метафизикаси, давлат ҳуқуқи, ҳуқуқ ва адабиёт
Саидов А.Х.,Мазкур китобда немис конституциявий ҳуқуқий институтлари, сиёсий демократия ва ҳуқуқий маданиятнинг тарихий ривожланиши тажрибаси, Германия сиёсий партияларининг тарихи ва ҳозирги кунда тутган ўрни, ҳамда нафакат немис, балки жаҳон адабиётининг И. Кант, И.В. Гёте, Э.Т.А. Ҳофман каби буюк намояндаларининг ҳаёти ва ижоди, уларнинг фалсафий-ҳуқуқий қарашлари тўғрисида сўз боради. Ушбу китоб хукукшунослар, файласуфлар, сиёсатшунослар, тарих- чилар, шунингдек, фалсафа ва хукук тарихи, халқаро сиёсат масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Иммануал кантнинг фалсафий - ҳуқуқий мероси ва замонавий юриспруденция
Саидов А.Х.,Мазкур китобда И. Кантнинг фалсафий-хукукий меросига оид асосий кои- далар бугунги кун гоялари билан боғлиқ ҳолда ёритиб берилган. Оламшумул гло- баллашув шароитида халқаро тартиботнинг шаклланишида И. Кантнинг давлат ва хукук ҳақидаги таълимотининг аҳамияти, унинг давлат ва хукук фалсафасига доир асосий қарашлари баёни ҳамда халқаро ҳукук ва дунёда абадий тинчликка эришиш йўллари тўғрисидаги энг муҳим гояларига асосий эътибор қаратилган. Шунингдек, И. Кантнинг дунё ҳикматлари хазинасидан ўрин олган ҳикматона гоялари, ҳаётий тамойиллари ҳамда фикр ва мулоҳазалари китобнинг алоҳида кисмида ўз ифодасини топган. Ушбу китоб хукукшунослар, файласуфлар, сиёсатшунослар, тарихчилар, шу- нингдек, фалсафа ва хукук тарихи, халкаро сиёсат масалалари билан кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасида қонунлар бажарилиши устидан жамоатчилик назоатини ташкил этиш
Саидов А.Х.,Ушбу ўқув-услубий қўлланмада Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назоратини ташкил этишнинг конституциявий-ҳуқуқий, илмий-назарий ва амалий асослари, халқаро ҳуқуқ нормаларининг ҳамда қонунларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратининг шакллантирилиши ва ривожлантирилиши баён қили- нади. Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва мониторингини амалга оширишнинг шарт-шароитлари ва имкониятлари, жамоатчилик назоратининг мақсадлари, принциплари ва субъектларига алоҳида эътибор қаратилган. Китобда шунинг- дек, "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун ҳамда жамоатчилик назорати ва мониторинги тўғрисида бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида унинг асосий шакллари ва уларни амалга оширишнинг тартиби очиб берилади.
-
Durban deklaratsiyasi hamda irqchilik, irqiy kamsitish, ksenofobiya va ular bilan bog'liq toqatsizliklarga qarshi harakatlar dasturi
Saidov A.,Ushbu nashr BMTning Irqiy kamsitishlarga barham berish bo'yicha qo'mitasining yakuniy kuzatuvlari va tavsiyalarini amalga oshirish bo'yicha Milliy harakatlar rejasining 13-bandini amalga oshirishning bir qismi sifatida 2020-yil 15-oktabrda O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalari tomonidan tasdiqlangan 2020-2022-yillarda irqiy kamsitilishning barcha shakllarini tugatish to'g'risidagi xalqaro konvensiya qoidalarini amalga oshirish borasidagi O'zbekiston Respublikasining O'ninchi - O'n ikkinchi davriy hisobotlari ko'rib chiqilgandan so'ng nashr etildi.
-
Qaytish migratsiyasi Xalqaro yondashuvlar va markaziy osiyoning mintaqaviy o'ziga xos xususiyatlari
Mualliflar jamoasi,Ushbu qo'llanmada ishlatilgan IQRY (Ixtiyoriy qaytish va reintegratsiyalashga yordam) atamasi, shuningdek uning asosiy jihatlari va tamoyillari Xalqaro Migratsiya Tashkiloti (XMgT) tomonidan keyinchalik qayta ko'rib chiqilishi kerak. Shunday qilib, IQRY atamasiga havolalar, undan foydalanish va undan misollar keltirish iomalmaty@homint elektron manziliga tegishli so'rov orqali XMgT bilan oldindan kelishib olinishi kerak. O'quv qo'llanmasi XMgTning AQSh Davlat Departamentining Aholi, qochqinlar va migratsiya ishlari bo'yicha byurosi (AQMB AQSH) tomonidan mablag'lar bilan ta'minlangan "Osiyo mintaqaviy migratsiya dasturi loyihasi doirasida ishlab chiqilgan. "QAYTISH MIGRATSIYASI, XALQARO YONDASHUVLAR VA MARKAZIY OSIYONING MINTAQAVIY O'ZIGA XOS XUSUSIYATLARI o'quv qo'llanmasi demografiya sohasidagi malakasini oshirayotgan davlat xizmatchilari va ijtimoiy-iqtisodiy siyosatni ishlab chiqishda demografik malumotlardan foydalanish, shuningdek ijtimoiy va gumanitar yo'nalishdagi talabalar va aspirantlar uchun moʻljallangan Rossiya Fanlar Akademiyasining "Rossiyaning demografik va migratsiya muammoları" ilmiy Kengashi tomonidan o'quv-uslubiy jarayonda foydalanish uchun tavsiya etilgan (2-sonli Bayonnoma, 2020 yil 2-iyun).
-
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими
Муаллифлар жамоаси,Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган ушбу китобда Ўзбекистон Республикасида муста- қиллик йиллари давомида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, уларга риоя этиш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасида эришилган асосий натижа- лар ёритилган. Инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари соҳасида давлат сиё- сатининг, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш учун қонунчилик ва институционал асосни шакллантириш ҳамда ривожлан- тиришнинг асосий принциплари ва йўналишлари таҳлили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича самарали миллий тизимни яратишда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг таъсири катта бўлаётганини кўрсатади.
-
-
Жана Озбекстанда еркин ҳэм пэраўан жасайық
Мирзиёев Ш.,Өзбекстан Республикасы Президенти Шавкат Мирзиёевтың шығар- маларының 5-томына журтымыздың жәмийетлик-сияий турмысындағы әҳмийетли ўақыялар, халықаралық көлемдеги форум ҳәм саммитлерде сөйлеген сөзлери ҳәм баянатлары, журтымызда кең белгиленип киятырған улыўма халықлык байрамлар, тарийхый сәнелер, ғалаба илаж хэм мәресимлер мүнәсибети менен жолланған кутлыклаўлар киргизилген.
-
Жана Озбекстаннын раўажланыў стратегиясы тийкарында демократиялық реформалар жолын қатан дайам еттиремиз.
Мирзиёев Ш.,Өзбекстан Республикасы Президенти Шавкат Мирзиёевтың шығар- маларының 6-томына журтымыздың жәмийетлик-сияий турмысындағы әҳмийетли ўақыялар, халықаралық көлемдеги форум ҳәм саммитлерде сөйлеген сөзлери ҳәм баянатлары, журтымызда кең белгиленип киятырған улыўма халықлык байрамлар, тарийхый сәнелер, ғалаба илаж хэм мәресимлер мүнәсибети менен жолланған кутлыклаўлар киргизилген.
-
Мы решительно продолжим курс демократических реформ на основе стратегии развития нового Узбекистана.
Мирзиёев Ш.,В 5-й том сочинений Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева вошли важнейшие события общественно-политической жизни нашей страны, выступления и лекции, прочитанные на международных форумах и саммитах, государственные праздники, широко отмечаемые в нашей стране. включены исторические поздравления и поздравления с датами, массовыми мероприятиями и церемониями.
-
Нам жить в новом Узбекистане - свободной и процветающей стране.
Мирзиёев Ш.,В 5-й том сочинений Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева вошли важнейшие события общественно-политической жизни нашей страны, выступления и лекции, прочитанные на международных форумах и саммитах, государственные праздники, широко отмечаемые в нашей стране. , включены исторические поздравления и поздравления с датами, массовыми мероприятиями и церемониями.