-
-
-
-
Окончание предварительного расследования и осуществление права обвиняемого на защиту
Миньковский Г. М.,Право, -
-
-
-
-
-
Право,
-
Правовые проблемы сотрудничества социалистических и капиталистических стран в деле о наследовании
Гольская Дамира Рафисовна,Право, -
-
Жиноят ишлари бўйича судга қадар бўлган босқичда иш юритувни соддалаштириш: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил
Ражабов Б.Х.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
-
-
юриспруденция,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Правовые проблемы сотрудничества социалистических и капиталистических стран в деле о наследовании
Гольская Дамира Рафисовна, -
Юристнинг касбий этикаси
Исмаилов Б.И.,Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг "Юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳукуқбузарликлар содир этганлиги учун жавобгарлигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш" ПЗ-20170928486-сон гранти асосида тайёрланган. Мазкур ўқув қўлланмада юристнинг касбий этикаси курсининг предмети, мақсади ва вазифалари, умумий этиканинг асослари, одоб- ахлоқнинг тушунчаси ва моҳияти, одил судлов ва ҳуқуқни муҳофаза килиш фаолияти ҳақидаги қонунчиликнинг ахлоқий асослари, жиноят-процессуал исботлашнинг ахлоқий асослари, одил судловни амалга оширишнинг ахлоқий асослари, айрим тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг этик ва ахлокий асослари, суд музокарасининг этик ва ахлоқий асослари, айрим юридик касб вакиллари фаолиятининг ахлоқий асослари, юристнинг касбий фаолиятидаги этикети каби мавзулар атрофлича кенг ёритилган. Ўқув қўлланма бўйича лозим бўлган адабиётлар, қонунлар, норматив ҳужжатлар ва махсус адабиётлар тизимида берилган. Ўқув қўлланма юридик олий ўқув юрти талабаларига, тадқиқотчилар ва амалиёт ходимларига, юристнинг касб этикаси масалалари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Жиноят ишлари бўйича судга қадар бўлган босқичда иш юритувни соддалаштириш: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил
Ражабов Б.Х.,Ушбу монографиядан кўзланган максад жиноят ишлари бўйича судга кадар бўлган боскичда иш юритувни соддалаштиришнинг жиноят процессуал хуқуқий асосларини илмий жиҳатдан қиёсий хукукий тахлил килиш ва шу асосда жиноят процессуал конунчилигида шахснинг ҳукук ва эркинларини таъминлаш кафолатларини таъминлашга доир илмий хулосалар ишлаб чикишдан иборат. Монографияда жиноят ишлари бўйича судга кадар бўлган боскичда соддалаштирилган тартибда иш юритишнинг назарий асослари, айрим хорижий давлатларнинг жиноят процессуал конунчилигида соддалаштирилган тартиб элементлари киёсий хукукий жихатдан тахлил килинган. Мазкур монография соҳа мутахасисслари, тадкикотчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
АҚШнинг марказий осиёга каратилган ташқи сиёсатида стратегик коммуникациялар
Иззатуллаев Б.,Мазкур монографияда стратегик коммуникациянинг назарий- концептуал жиҳатлари, АҚШ ташки сиёсатидаги аҳамияти ҳамда бугунги кунда АҚШнинг Марказий Осиёдаги ташки сиёсатида стратегик коммуникация истикболлари атрофлича тадкик этилган.
-
Краудфандинг - инновацияларни инвестициялашнинг янги усули сифатида
Тожибоев С.З.,Монографияда инновацияларни инвестициялаши турлари ва унинг тавсифи, краудфандинг тушунчасига оид илмий-назарий қарашлар, краудфандинг инвестициялашда фукаролик ҳуқуки институтларини қўллаш масалалари, краудфандинг шартномаси тушунчаси ва унинг ҳуқуқий белгилари илмий таҳлил этилган. Уларни самарадорлиги ошириш бўйича илмий назарий хулосалар, амалий таклифлар асослаб берилган. Монография фукаролик ҳуқуки, тадбиркорлик ҳуқуки, интеллектуал мулк ҳуқуқи асарлари билан қизиқувчи мутахассислар, олий ўқув юртларининг профессор ўқитувчилари, катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар ва мазкур соҳалар билан шуғулланувчи кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.
-
Оқлов ҳукми ва реабилитация этилиш ҳуқуқи
Алишаев С.,Ушбу монографияда ноконуний равишда жиноий жавобгарликка тортилган фуқароларнинг ҳуқуклари ва манфаатларини ҳимоя килувчи инсонпарварлик хужжати сифатида оклов хукми кўриб чикилган. Муаллиф окловларнинг чиқарилишини аниклайдиган омилларни аниклайди ва таҳлил қилади; биринчи инстанция судлари айблов ҳукмларининг исботланиш харажаси талаблари ва юкори инстанцияларда оклов ҳукмлари чиқариш асосларини тахлил килади. Муаллиф оклов ҳукмларининг чиқарилиш тенденцияларига (2011 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда судлар судланувчиларни атиги 7 жиноий иш бўйича окладилар ва 2017 йилда окланганлар сони динамикаси 59,135 тани ташкил этди, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 468 киши оқланиб, реабилитация килинган) ва уларнинг сонини кўпайишига эътибор қаратмоқда. Окловнинг процессуал асослари, унинг тузилиши ва мазмуни тахлил килинади. Муаллиф оклов хукмларини чиқариш муаммолари ва окланганларни реабилитация қилиш институтини тахлил килади. Ишда келтирилган назарий ва амалий материаллар Тошкент Давлат юридик университети ва суд корпуси судьялари ва мутахассисларини тайёрлаш билан шуғулланадиган бошка ихтисослаштирилган университетларнинг илмий ва амалий ходимлари, ўкитувчилари, талабалари ҳамда прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, шунингдек, жиноят процесси муаммолари билан кизикувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистон ва Америка адабий алоқалари
Акобирова С.Т.,Мазкур монография Ўзбекистон-Америка адабий алокаларига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги Ғафур Ғулом ҳамда таникли афро- америкалик шоир, ёзувчи, драматург, публицист ва жамоат арбоби, Америка маданиятида катта ўрин эгаллаган "Харлем Ренессанси" харакатининг ғоявий ижодкорларидан бири Ленгстон Ҳьюз (Langston Hughes) каламига мансуб дунёда машҳур асарлар илмий таҳлил килинади. Монографияда шоирлар ҳаёти ва ижодининг мухим саҳифалари ҳақида нақл килинади, сара шеърларининг мазмун-моҳияти, ғоявий йўналиши ва бадиий жозибаси ҳакида фикр-мулоҳаза юритилади. Хусусан, "Турксиб йўлларида" шеърининг инглиз тилига бадиий таржимаси ("On the roads of Turksib") ва "Call to Creation" шеърининг ўзбекчага ўгирмаси ("Ижодга ундов") чуқур таҳлилга олинади, ўзига хос талкин ва тавсиф батафсил ёритилади. Монография филологлар, таржимонлар, журналистлар, тадкикотчилар, талабалар ва адабиёт ихлосмандлари ҳамда Ғафур Ғулом ва Ленгстон Хьюз ҳаёти ва ижоди билан кизикувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Терговчининг процессуал-тактик фаолияти ва унда қўлланиладиган илмий техник воситалар
Ҳамидов Б.Ҳ.,Ушбу монография терговчининг процессуал ва тактик фаолияти тушунчаси ва уни жиноятларни очиш ва олдини олишдаги аҳамияти, тергов ҳаракатларини ўтказишда терговчи томонидан процессуал ва тактик карорлар кабул килиш принциплари, терговчи томонидан экспертиза тергов ҳаракатини ўтказишнинг айрим тактик масалалари, жиноят иши қўзғатиш, суриштирув ва дастлабки тергов боскичларида терговчи ва суриштирув органи ўзаро ҳамкорлигининг процессуал ва криминалистик жиҳатлари, терговчи томонидан оптимал карорлар кабул килиш технологияси ҳамда терговчи томонидан жиноятларни очиш ва олдини олишда қўлланиладиган техник воситаларни такомиллаштиришнинг айрим маслалари бўйича назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган. Монография илмий иш билан шуғулланувчи тадкикотчилар ва олий ўкув юртлари талабалари, шунингдек амалиёт ходимлари учун мўлжалланган.