-
Иқтисодий судларда халқаро ҳуқуқ ва чет эл хуқуқи нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Рустамбеков И, Тўлқинов С. , Жолдасова Ш, Ахмуродов Ж.,Ta'lim, -
-
Ta'lim,
-
Ta'lim,
-
Ta'lim,
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
-
Ўзбекистонда инновация фаолиятининг фуқаролик - ҳуқуқий тартибга солиниши
Муаллифлар жамоаси,юриспруденция, -
-
-
-
Сиёсий адабиёт,
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,юриспруденция, -
-
Фуқаролик тўғрисидаги қонунларда фуқаросизликнинг олдини олиш ва камайтиришнинг муваффақиятли амалиёти
Мариан О.Р,Fuqarolik jamiyati, -
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими
Муаллифлар жамоаси,Сиёсий адабиёт, -
-
-
Иқтисодий судларда халқаро ҳуқуқ ва чет эл хуқуқи нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Рустамбеков И, Тўлқинов С. , Жолдасова Ш, Ахмуродов Ж.,Монографияда хукукни қўллаш амалиётида халқаро хукук ва чет эл хукуки нормаларини қўллаш билан боғлик хукукий муносабатлар тизими тадкик этилиб, иктисодий судларда халкаро ҳукук ва чет эл хукуки нормаларини кўллашга доир илмий-амалий муаммолар, миллий конунчилик ва хукукни қўллаш амалиёти, халкаро-хукукий хужжатлар, хорижий мамлакатлар конунчилиги, илмий назарий карашлар ва хукукий категориялар тахлил килинган.
-
Ҳукумат фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари
Хашимхонов А.М.,Ушбу монографияда хукумат фаолиятининг ташкилий-ҳукукий асосларига оид назарий ва амалий муаммоларни тадкик килиш асосий вазифа сифатида белгилаб олинган. Монографияда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати конституциявий-хукукий асосларининг ривожланиши, ҳукуматнинг давлат хокимияти органлари тизимида тутган ўрни, унинг шаклланиш тартиби ва фаолиятининг асосий йўналишлари илмий тадкик килинган. Шунингдек, хукуматнинг давлат ҳокимияти бошка органлари билан хукукий муносабатлари тахлил этилиб, ушбу жараёнларни тартибга солувчи хукукий асосларни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган. Монография соха мутахассислари ва китобхонлар кенг оммаси учун мўлжалланган.
-
Омонат сақлаш муносабатларнинг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши
Ғайбуллаев А.И.,Ушбу монографияда бозор муносабатлари шароитида омонат саклаш шартномасининг тушунчаси ва юридик табиати, омонат саклаш шартномасининг хизмат кўрсатиш шартномалари тизимидаги ўрни, омонат саклаш шартномасининг предметини белгилаш ва шаклига оид муаммолар таҳлили, омонат саклаш шартномасининг мазмуни омонат сақлаш шартно- масининг алоҳида турлари, товар омборида омонат сақлаш шартномасини хукукий тартибга солиш муаммолари, товар омборида омонат саклаш ҳужжатларининг ҳуқуқий табиати каби масалалари таҳлил қилинган.
-
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмида суд ҳужжатларининг тутган ўрни
Пулатова Н.С.,Миллий юридик адабиётда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани доирасида инсон ҳуқукларини таъминлашда суд ҳужжатларининг ролини кучайтириш масаласи, комплекс, монографик тарзда тадкик этилди. Инсон ҳукукларини таъминлаш, уни мухофаза этици тизимида суд ҳимоясининг ўрни, суд ҳимояси натижалари бўлган суд ҳужжатларининг бевосита бузилган ҳуқукни тиклашдаги роли, суд ҳужжатларининг одил судлов хужжати сифатида инсон ҳукукларини таъминлашдаги хукукий аҳамияти, суд ҳужжатларининг турлари, уларнинг умумий ва фаркли жиҳатлари, ушбу ҳужжатларга қўйиладиган талаблар, яъни суд ҳужжатлари назарияси давлат ва ҳуқуқ назарияси нуқтаи назаридан тақлия этилиб, бу масалалар юзасидан муаллифлик ёндашувлари шакллантирилган. Монографиянинг илмий аҳамияти шунда ифодаланадики, унда шакллантирилган назарий хулосалар, эришилган натижалар келгусида судга оид мавзуларда илмий тадкикот олиб борадиган магистрантларга, докторантларга ва мустакил изланувчиларга фойдали бўлиши мумкин. Монографиянинг амалий аҳамияти, ундаги шакллантирилган назарий хулосалар "Давлат ва ҳуқук назарияси", "Инсон хукуклари", "Процессуал ҳужжатлар" каби предметларни ўкитишда, ушбу фан доирасида илмий ишлар олиб борувчилар томонидан, ишнинг суд ҳужжатлари, уларнинг турлари, умумий, фарк ркли ва ўзига хос жиҳатлари ҳамда бу ҳужжатларга нисбатан қўйиладиган талаблар юзасида идан эришилган натижалар "Юридик техника" предметини, шунингдек, суд органларига оид махсус курсларни ўтишла фойдали бўлиши мумкин.
-
Рақамлаштириш орқали жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш муаммолари
Кадирова М.Х.,Монографияда жиноят процессининг терговга кадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, суд ҳамда ижро боскичларини ракамлаштириш зарурияти ва аҳамияти; жиноят процессуал муддатларни такомиллаштириш имкониятлари хусусида фикрлар билдирилган. Монографияда шакллантирилган жиноят процессуал муддатлар институтига оид карашлар жиноят процессуал хукуки фани назариясини ривожлантиришга муайян хисса қўшиши ва муддатларга доир жиноят процессуал конун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари конун ижодкорлиги жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тезкор-қидирув, тергов ва суд амалиёти самарадорлигини оширишга оид норматив-хукукий хужжатларини тайёрлашда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза килиш органлари ходимларининг қонунни қўллаш амалиётида, юридик олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида фойдаланиш мумкин.
-
Автотранспорт корхоналарида харажатларнинг бухгплтерия ҳисобини такомиллаштириш
Абдуллаев Х.Н,Мазкур монография Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 9 ав- густдаги «Транспорт тўғрисида» ги ЎРҚ-706-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сонли Фармони, 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стан дартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-111-сон «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сон «Акциядорлик жами- ятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорлари, Ўзбекистон Республика- си Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъё рий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир фикр-мулоҳазалар баён қилинган.
-
Халқаро хусусий меҳнат муҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш
Мусаев Б.Т.,Ушбу монографияда Европа Иттифоқи ва айрим ривожланган давлатларда чет эл элементи билан мураккаблашган мехнат муносабатларини коллизион- хукукий тартибга солувчи конунчиликнинг ривожланиш тенденциялари, lex voluntatis, lex loci laboris, lex fori каби халқаро хусусий хукукий тамойилларнинг мазмуни ва уларни мехнат муносабатларига қўллаш борасида ривожланган тажрибаси давлатларнинг ҳамда жамоавий мехнат қонунчилигининг халқаро мехнат муносабатларини тартибга солишдаги ўрни чуқур таҳлил этилган. Мазкур монография олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга, мазкур масала юзасидан илмий изланишлар олиб бораётган тадкикотчиларга, амалиёт ходимларига мўлжалланган.
-
Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар
Суюнов Д. Х.,Монографияда Республикамизда бизнес муҳитни ривожлантириш жараёнига корпоратив бошқарув механизмини жорий этишнинг назарий-услубий асослари, хориж амалиётида корпоратив бошқарувнинг ўзига хос жиҳатлари, Ўзбекистонда бизнес муҳит ва корпоратив бошқарув- нинг шаклланиш босқичлари, корпоратив секторда давлат иштирокининг таъсири, корпоратив ихтилофлар ва уларни бартараф этиш йўллари белгилаб берилган. Ушбу монография корпоратив корхоналарнинг кузатув ва ижроия кенгашлари (менежерлар) тафтиш комиссияларининг аъзолари, давлат бошқарув идораларининг мутахассислари, ОБМ ва унинг Корпоратив бошқарув маркази тингловчилари ҳамда Олий таълим тизимидаги иқти содиёт ва менежмент мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда инновация фаолиятининг фуқаролик - ҳуқуқий тартибга солиниши
Муаллифлар жамоаси,Мазкур монография ЁА2-ФҚ-0-61321 ЁА2-011 рақамли «Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фукаролик жамиятини шакллантириш шароитида инновация фаолиятини фукаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари» мавзусидаги илмий- амалий лойиҳа (грант) асосида амалга оширилган тадкикот доирасида тайёрланган. Монографияда инновация фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг турли долзарб муаммолари таҳлил этилган ҳамда ушбу муаммоларни ҳал қилишга, қонун ҳужжат ларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид тавсия ва хулосалар берилган. Монография инновация фаолияти масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар. олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилар, магистрантлар, талабалар ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига йўналтирилган.
-
Фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг назарий ва амалий муаммолари
Мухаммедов А.А,Монографияда Ўзбекистон ҳудудида амал қилган фуқаролик ҳукуки та- мойиллари тизимларининг тадрижий ривожланиши, мусулмон фукаролик ҳуку ки тамойилларининг тавсифи, англо-америка ва қитъа ҳуқуки тизимида фукаро- лик ҳуқуқи тамойилларининг ўзига хос хусусиятлари, фукаролик ҳукуки тамо йилларининг фуқаролик-ҳуқуқий нормалар билан ўзаро муносабати, бозор му- носабатларини мустаҳкамлашда фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг роли, тад- биркорликни ривожлантиришга йўналтирилган фуқаролик ҳуқуқи тамойилла ри, шартнома интизомини мустаҳкамлашга хизмат киладиган фукаролик ҳуку ки тамойиллари, фуқаролик жамиятини шакллантиришда фуқаролик хукуки тамойилларининг таъсир кучидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш муаммолари, фукаролик қонунчилигини ривожлантиришда фукаролик ҳукуки тамойилларининг йўналтирувчи таъсир кучи, суд амалиётида фуқаролик ҳуқу ки тамойилларини ҳисобга олиш ва қўллаш каби масалалар фуқаролик хукуки фани назарияси ва амалиётини такомиллаштириш юзасидан таҳлил этилади.
-
Амир Темур ва Франция
Саидов А.,Таниқлий француз олими Люсьен Карен ва Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Акмал Саидов ҳаммуалифликда Амир Темур ва темурийлар сулоласи тарихининг француз шарқшунослик мактаби томонидан ўрганилишига бағишлаб ёзган мазкур китобнинг биринчи нашри чиққанига йигирма йил бўлди. Ўтган даврда ҳар икки муаллифнинг айни мавзудаги тадқиқотлари кўлами бир биридан қизиқарли маълумотлар ҳисобига изчил кенгайди. Китобнинг навбатдаги нашри ана шу янги илмий - ижодий изланишлар натижалари билан тўлдирилган.
-
Жиноят ишлари бўйича махсус билмлардан фойдаланишнинг процессуал ва криминалистик жиҳатлари
Астанов. И,Ушбу монография жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг процессуал ва криминалистик жиҳатларга, маҳсус билимлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий таҳлили, амалиёти ва замонавий имкониятлари, қўлланиладиган илғор технологияларига бағишланган. Унда жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари, жиноят ишлари бўйича маҳсус билимлардан фойдаланишнинг процессуал - ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятлари, жиноят ишлари бўйича маҳсус билималардан фойдаланишнинг криминалистик жиҳатлари, айрим хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида жиноят ишлари бўйича махсус билимлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш истиқболлари масалалари ёритиб берилган
-
Педагогика тўғрисида
Кант Иммануал,Ушбу китоб улуг немис мутафаккири Иммануил Кантнинг «Педагогика тугрисида» номли асарининг ўзбек тилига қилинган биринчи таржимасидир. Унда файласуфнинг тарбия вазифалари ва усулларига доир ўз карашлари баён этил- ган. «Педагогика тўғрисида» И. Кантнинг сўнгги асарларидан бири бўлиб, у 1803 йилда Кант шогирди Ф. Т. Ринк томонидан файласуфнинг ўз қўли билан битилган қайдлари ҳамда педагогика бўйича маърузаларига оид ёзувлари асосида нашрга тайёрланган. Асарга профессор А.Х. Саидов кириш сўзи ёзган, унда И. Кант педа- гогик илмий изланишларига қисқача характеристика берилади. Китоб олий ўкув юртларида, халқ таълими тизимида мехнат килаётган мута- хассислар, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига бевосита ёки билвоси- та масъул бўлган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда конституциявий назорат: Тарихий ривожланиш тенденциялари
Ғафуров А.,Ушбу китоб конституциявий суд назорати институтининг шаклланиши ва ривожланиши, конституциявий назоратни амалга оширишнинг назарий ва амалий масалалари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий муаммоларининг ўрганишга бағишланган. Китобда конституциявий назорат тушунчаси, моҳияти ва генезиси, конституциявий шикоят институтини жорий қилишнинг муаммолари таҳлил қилинган, конституциявий суд ишларини юритишнинг асосий принциплари, халқаро шартномалар ва конституциявий назорат, Конституциявий суднинг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Китоб конституциявий ҳуқуқ, конституциявий назорат институти ҳамда конституциявий одил судловни амалга оширишнинг назарий ва амалий жиҳатлари билан қизиқадиган конституциявий ҳуқуқ соҳасида тадқиқот олиб борувчи илмий изланувчилар, магистрантлар ва талабаларга мўлжалланган.
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,Ушбу Қўлланманинг ҳар қандай қисми муаллифлик ҳуқуқи ва манбани кўрсатиш, шунингдек бирорта ўзгартиришлар киритмаслик шарти билан такроран нашр этилиши мумкин. Қўлланма мазмунидан фойдаланганлик тўғрисида Параментлараро иттифокка маълум килишингизни сўраймиз. Ушбу асар БМТ ҚОКБнинг буюртмаси ассосида жаноб Эркин Эрназаров томонидан амалга оширилган норасмий таржимадир. Парламентлараро иттифоқ таржимага олиб келиши мумкин бўлган хатолар ёки нотўғри талқинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
-
Парламентлар ва барқарор ривожланиш мақсадлари
Саидов А.Х.,Ушбу қўлланма инглиз тилидаги асл нусхасидан "Тараққиёт стратегияси" маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Элдор Туляков томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов томонидан тахрир қилинган.
-
Фуқаролик тўғрисидаги қонунларда фуқаросизликнинг олдини олиш ва камайтиришнинг муваффақиятли амалиёти
Мариан О.Р,Ушбу нашр асосан БМТ ҚОКБ томонидан тайёрланган, бу лойиҳани амалга оширишга Мариан Олайзола Розенблат (Mariana Olaizola Rosenblat) томонидан амалга оширилган чукур тадқиқотлар ёрдам берди. Халкаро ҳимоя бўлимининг фуқаросизлик масалалари бўйича секцияси бошлиғи Мелани Ханна (Melanie Khanna) лойиҳани ишлаб чиқишга раҳбарлик қилди. ушбу нашрни ёзиш ва таҳрир этишга ёрдам берди. Фуқаросизлик масалалари бўйича секциянинг бошка ходимлари, шу жумладан Лена Хaan (Lena Наар), Радха Говил (Radha Govil), Анна де ла Варго Фито (Anna de la Vargo Fito) ва Фернандо Биссако (Fernando Bissacot), тадқиқотлар ўтказишга ва шархни тайёрлашга кўмаклашдилар. БМТ ҚОКБнинг фуқаросизлик масалалари бўйича минтақавий ходимлари Радха Говил, Мелани Ханна ва Шахрзад Таджбакш (Shahrzad Tadjbakhsh). Халқаро ҳимоя бўлими директорининг ўринбосари муҳаррир тахрирчи сифатида иш кўрганлар.
-
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими
Муаллифлар жамоаси,Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган ушбу китобда Ўзбекистон Республикасида муста- қиллик йиллари давомида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, уларга риоя этиш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасида эришилган асосий натижа- лар ёритилган. Инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари соҳасида давлат сиё- сатининг, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш учун қонунчилик ва институционал асосни шакллантириш ҳамда ривожлан- тиришнинг асосий принциплари ва йўналишлари таҳлили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича самарали миллий тизимни яратишда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг таъсири катта бўлаётганини кўрсатади.
-
-