-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
юриспруденция,
-
-
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Ёдгоров Х., Саидмурадов,юриспруденция, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Davlat va huquq nazariyasi
Saydullayev Sh.A,Mazkur darslik davlat va huquq nazariyasi moduli bo'yicha tayyorlangan bo'lib, unda modulning o'quv dasturi asosida mavzular va ularning mazmuniga oid javoblar, jadvallar, muammoli savollar hamda tavsiya etiladigan adabiyotlar ro'yxati o'z ifodasini topgan. Darslik oliy yuridik ta'lim muassasalarining bakalavriat bosqichi talabalariga hamda davlat va huquq masalalariga qiziquvchi kitobxonlarning keng doirasiga mo'ljallangan.
-
Deutsche grammatik in Ubungen
Саидов С.,"Немис гили грамматикаси машқларда" дарслиги Республи камиз чет тиллар университетлари, институтлари ва факультетларининг бўлажак немис тили мутахассислари 1-2 курс талабаларига мўлжалланган бўлиб, 304 соатли дастур асосида ёзилган. Дарсликдан мактаб, лицей, коллеж, ҳунар билим юртлари ўқувчилари, нохорижий факултетлар талабалари, немис тили ўқитувчилари, аспирантлар, шунингдек немис тилини мустақил ўрга нувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.
-
Немис тили 13 кун ичида
Попов А.А,Қўлингиздаги китоб немис тилидан қисқа муддатда элементар билим олмокчи бўлганлар учун мўлжалланган. Ўқув материалига керакли вакт сарфлаб, етарлича эътибор берсангиз, мақсадингизга тез эришасиз ва энг кўп тарқалган мавзулар доирасида бемалол сухбат кура оласиз, яъни ўз фикрингизни баён кила оласиз ва сухбатдошингизни тушуна оласиз. Сизнинг эътиборингизга пухта танлаб олинган ва мавзу жихатдан қатьий микдорда чегараланган тил материали ҳавола этилади. Бўлимларнинг тузилиши бир хиллиги, кийинчиликнинг секин-аста ортиб бориши. шунингдек, ўзингизни текширишингиз учун калитлар мавжудлиги Сизнинг мустақил ишингизни осонлаштиради. Кулайлик туғдириш максадида шу битта китобнинг ўзида мустақил ўрганиш китоби, сўзлашув китоби ҳамда ўзбекча немисча луғат берилган. Вазиятга караб бўлимларнинг хар биридан алохида мустакил фойдаланса бўлади. «Немис тили 13 кун ичида» дегани бу тилни 13 кунда ўрганасиз, дегани эмас. Чет тилини озми-кўпми ўрганиб олиш учун кўп вакт талаб этилади. 13 кун дегани бу кундалик мулокотимиздан олинган 13 мавзуни англатади.
-
-
Давлат хизмати
Хожиев Э.Т., Исмаилова Г.С., Рахимова М.А.,Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Илмий Кенгаши томонидан 2014 йил 31 октябрь куни нашрга тавсия этилган. Мазкур ўқув қўлланмада давлат хизмати тушунчаси, ўзига хос хусусиятлари, мақсади ва вазифалари, ҳуқуқий асослари ва асосий принциплари; давлат-хизмат муносабатлари, давлат хизматчилари тушунчаси, хусусиятлари, таснифи ва ҳуқуқий мақоми; Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташ ва давлат-хизмат муносабатларининг тугатилиши; ривожланган давлатларда давлат хизматини ташкил этиш ва амалга ошириш амалиётига қаратилган масалалар ёритиб берилган. Қўлланма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида тайёрланди. Муаллифларнинг ушбу китобдаги фикрлари БМТТДнинг расмий нуқтаи назарини акс эттирмаслиги мумкин.
-
Халқаро хусусий меҳнат муҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш
Мусаев Б.Т.,Ушбу монографияда Европа Иттифоқи ва айрим ривожланган давлатларда чет эл элементи билан мураккаблашган мехнат муносабатларини коллизион- хукукий тартибга солувчи конунчиликнинг ривожланиш тенденциялари, lex voluntatis, lex loci laboris, lex fori каби халқаро хусусий хукукий тамойилларнинг мазмуни ва уларни мехнат муносабатларига қўллаш борасида ривожланган тажрибаси давлатларнинг ҳамда жамоавий мехнат қонунчилигининг халқаро мехнат муносабатларини тартибга солишдаги ўрни чуқур таҳлил этилган. Мазкур монография олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга, мазкур масала юзасидан илмий изланишлар олиб бораётган тадкикотчиларга, амалиёт ходимларига мўлжалланган.
-
Тезкор-қидирув фаолияти
Каримов В.,Мазкур дарсликда тезкор-қидирув фаолиятининг фан ва ўқув предмети сифатидаги асосий қоидалари ёритилган бўлиб, унинг асосини Ўзбекистон Республикасининг "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисида"ги қонунлари, жиноят, жиноят процессуал қонунчилиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ташкил этади. Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари, курсантлари ва магистрлари, прокурорлар, судьялар, адвокатлар ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари учун мўлжалланган.
-
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Ёдгоров Х., Саидмурадов,Ўзбекистон Республикаси Консутитуциясининг 44-моддасига асосан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддасига асосан ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судлари, уларга аризалар билан мурожаат қилиш ва фуқаролик судларида ишларни кўриш тартибига оид амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари зътиборга олинган ҳолда, кенг аҳоли қатламларига тушунарли бўлиши учун содда тилда тайёрланган. Ушбу қўлланмада фуқаролик ишлари бўйича судлар тизими, мазкур судларда аризаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тартиби, босқичлари, судларга топшириладиган аризаларни тузиш, уларнинг намуналари, судларга тўланадиган давлат божи миқдорини аниқлаш тартиби, амалиётдан мисоллар ва бошқа масалалар ёритилган. Қўлланма нафақат судьялар, адвокатлар, ҳуқуқшунослик соҳасидаги мутахассисларга, балки судлар фаолиятига ва процессуал қонунчиликка қизиқувчи китобхонларга ҳам мўлжалланган.
-
Ҳуқуқий маданият демократик тараққиёт омили
Сагдуллаев Д,Илмий-оммабоп рисоладан Шарқ, Ғарб ҳамда замонавий фалсафада ҳуқуқий маданиятга доир қарашлар, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият уйғунлашувининг детерминантлари, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини такомиллаштириш масалаларининг таҳлили ўрин олган. Рисола олий ўқув юрти талабалари, ижтимоий фалсафа муаммолари билан шуғулланадиган мутахассислар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган.