-
-
Суд қарорлари ижроси
Эсанова З.Н, Ҳабибуллаев Д.Ю., Ибратова Ф., Ниёзова С.С., Артиков Д.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
юриспруденция,
-
Ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш.
Холов А., Махмудов И., Кадирова Ш., Бекимбетова Г.,Fuqarolik jamiyati, -
Ta'lim,
-
-
-
Хўжалик субъектларнинг янги ташкилиш-ҳуқуқий шакли сифатида кластерлар: воқелик ва истиқболлар
Оқюлов О. , Холбаев С.,юриспруденция, -
юриспруденция,
-
Ўзбекистонда замонавий раҳбар кадрларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалалари
Муаллифлар жамоаси,юриспруденция, -
Ота-она ва болалар ўртасидаги шахсий-номулкий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
Махмудходжаева У.М.,юриспруденция, -
-
юриспруденция,
-
Тадбиркорлик субъектларини солиқ органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқаролик - ҳуқуқий ҳимоя қилиш
Бердияров Р.Т.,юриспруденция, -
-
Иқтисодий судларда халқаро ҳуқуқ ва чет эл хуқуқи нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Рустамбеков И, Тўлқинов С. , Жолдасова Ш, Ахмуродов Ж.,Ta'lim,
-
Фуқаролик суд ишларини юритишнинг процессуал муаммолари
Хабибуллаев Д.Ю.,Ушбу монографияда фукаролик суд ишларини юритиш тушунчаси ва вазифалари, фуқаролик суд ишларини юритиш турлари, фукаролик суд ишларини юритишни рақамлаштириш истиқболлари, фукаролик суд ишларини юритиш принциплари тушунчаси ва уларнинг процессуал тавсифи, фукаролик суд ишларини юритиш принципларини такомиллаштириш масалалари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал хукукий ҳолати, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар ва уларнинг процессуал вазифалари билан боғлиқ айрим масалалар, даъво тартибида, алоҳида тартибда, буйруқ тартибида кўриладиган ишларнинг айрим процессуал масалалари, ҳакамлик судининг ҳал килув карори билан боғлик ишларни судда кўришнинг долзарб масалалари илмий-назарий тахлил этилган. Шунингдек, фукаролик процессуал хукуки фани назариясини бойитишга қаратилган илмий-назарий хулосалар ишлаб чикилган ҳамда фуқаролик процессуал кодекси ва суд амалиётини такомиллшатиришга каратилган таклиф ва тавсиялар берилган. Монография магистратура талабалари, тадкикотчилар, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Суд қарорлари ижроси
Эсанова З.Н, Ҳабибуллаев Д.Ю., Ибратова Ф., Ниёзова С.С., Артиков Д.,Ушбу монография йиллик илмий-инновацион ишлар режасига киритилган бўлиб, ПЗ-20170927453-рақамли "Суд қарорларини мажбурий ижро этиш механизмини янада такомиллаштириш маса- лалари (фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари мисо- лида) мавзусидаги амалий грант тадқиқоти натижаларига бағиш- ланган бўлиб, унда фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари иж росини таъминлаш, ижро иши юритуви босқичлари, субъектлари ҳамда уларнинг ҳуқуқий мақоми, мажбурий ижро чоралари, ижро иши юритуви босқичида амалга ошириладиган процессуал ҳара- катлар, ушбу босқичда давлат ижрочисининг суд ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини назарий, амалий ва илмий жиҳатдан ўрганиш натижасида тайёрланган илмий хулосалар, наза- рий фикр-мулоҳазалар, амалий таклиф-тавсиялар ўрин олган. Монография соҳа мутахассислари ва китобхонлар кенг оммаси учун мўлжалланган.
-
Давлат бюджети устидан парламент назоратининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари
Юсупова С.Б.,Мазкур монографияда давлат бюджети устидан парламент назоратининг хукукий асослари, тартиби ва уни такомиллаштириш каби мухим масалалар ўзининг назарий ҳамда амалий ифодасини топган. Ушбу монография давлат хизматчилари, амалиётчи мутахассислар. юридик олий ўқув юртлари ўқитувчилари, бакалавр ҳамда магистратура йўналишида таҳсил олаётган талабаларга мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари
Тухтасинов Н.И.,Монографияда капитал бозорини янада ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон амалиётида қўллаш имкониятларини таҳлил қилинган. Шунингдек, бозорининг муҳим сегменти сифатида фонд бозорининг аҳамияти, фаолият механизмларини ўрганиш, Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришнинг ҳукукий-меъёрий асослари билан танишиб чикилган. Ўзбекистон Республикасида капитал бозоридаги мавжуд ҳолатни статистик маълумотлар асосида тахлил килинган. Бундан ташкари, «Тошкент» Республика фонд биржасининг мамлакат капитал ҳаракатида тутган ўрни, унинг ривожланганлик ҳолати ва самарадорлик кўрсаткичлари билан якиндан танишиб чикилган. Монография якунида мавжуд муаммолардан келиб чикиб, уларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистонда капитал бозорини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
-
Халқаро процессуал ҳуқуқда инвестициявий низоларни ҳал этиш масалалари
Мирзаев Ғ.И.,Мазкур монографияда халқаро процессуал ҳуқуқда инвестициявий низоларни ҳал этиш масалалари ҳамда инвестициявий низолар тушунчаси, инвестициявий низолар вужудга келиши сабаблари, халқаро ҳуқуқ принциплари, халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқ субъектларининг инвестициявий низоларда иштироки, икки 60 кўптомонлама инвестициявий шартномалар, инвестициявий низоларни ҳал этиш учун тарафларнинг ICSID (бундан буён матнда "ICSID" ёки "Марказ" деб юритилади)га мурожаат қилиш тартиби, ишни кўриб чиқиш ва ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги Инвестициявий низоларни ICSIDда ҳал этиш, миллий қонунларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мослаштириш масалалари ёритиб берилган.
-
Ўзбекистон ва америка қўшма штатларида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш масалалари: қиёсий - ҳуқуқий таҳлил.
Қосимов Б.М.,Ушбу монографиядан кўзланган асосий максад Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд хокимияти мустақиллигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини илмий жиҳатдан қиёсий-ҳуқуқий тахлил этиш ҳамда бунинг асносида Ўзбекистонда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш билан боглик илмий хулосалар ишлаб чикишдир. Монографияда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд хокимияти мустақиллигининг назарий асослари, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатларида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари, Ўзбекистонда суд Хокимияти мустақиллигини кучайтириш истиқболларига доир масалалар таҳлил этилган. Монография соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Толибов И.И.,Ушбу монографияда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш, бундай ташкилотларнинг ўрни ва ролини оширишга каратилган илмий хулосалар ва ҳуқуқий таклифлар ишлаб чикилган. Монографиядан юридик соҳа амалиётчилари, назариётчилари, хукукшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишидаги таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек соҳада илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар қўлланма сифати да фойдаланишлари мумкин.
-
Ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини баҳолаш.
Холов А., Махмудов И., Кадирова Ш., Бекимбетова Г.,Ушбу монография Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожла ниш вазирлигининг ПЗ-20170927486 «Ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини аниқлаш ва мансаб погоналарида ўсиш истиқболини белги заш технологиялари» илмий-амалий лойиҳаси доирасида тайёрланган. Мазкур монография мажмуа давлат хизматчилари, тингловчилар, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Форс-мажор - фуқаролик ҳуқуқий категория сифатида: назарий ва амалиёт
Исанов Х.Р.,Монографияда форс-мажор ҳолати тушунчаси, моҳияти, ҳуқуқий табиати ва миллий ҳуқуқ тизимида тутган ўрни назарий ва амалий нуқтаи назардан таҳлил этилган. Форс-мажор ҳолатининг фуқаролик ҳуқуқий хусусиятлари, шунингдек унга оид хорижий давлатлар қонунчилиги ва суд амалиёти, халқаро тажриба, миллий қонунчилик ва суд амалиёти ўрганилиб, илмий- назарий хулосалар ишлаб чиқилган. Монография ҳуқуқшунослар, судьялар, ҳуқуқни қўлловчи шахслар, тадқиқотчилар, юридик соҳадаги таълим муассасалари талабалари ва кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Мустақил суд ҳокимияти
Арипов Д.Ў.,Монография судьялар, суд ходимлари, тадқиқотчилар, талабалар, суд соҳасига қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган. Мазкур монография Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Кенгашининг 2022 йил 25 мартдаги 6-сонли қарорига асосан нашрга тавсия этилган.
-
Вояга етмаганлар одил судловининг халқаро стандартлари
Мируктамова Ф.Л.,Ушбу монографияда вояга етмаганлар одил судлови халқаро-хукукий химояси тизимининг пайдо бўлиши, вояга етмаганлар одил судлови халқаро стандартлари ва уларнинг қўлланилиши бўйича халқаро амалиёт ўрганилган. Вояга етмаганлар одил судлови халқаро стандартларини ҳисобга олган холда миллий тизимни такомиллаштиришнинг амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Монография олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабаларга, шунингдек мазкур масала билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Хўжалик субъектларнинг янги ташкилиш-ҳуқуқий шакли сифатида кластерлар: воқелик ва истиқболлар
Оқюлов О. , Холбаев С.,Монография ЎзФА Давлат ва хукук институтининг 2022 йилга мўлжалланган "Фукаролик ҳукуки субъектларининг ҳукукий макомини такомиллаштириш" номли илмий-тадкикот дастури асосида амалга оширилиб, унда Ўзбекистонда кластерлик фаолиятига оид миллий қонунчиликнинг ривожланиши, Ўзбекистонда кооперациялараро хўжалик юритишнинг янгича усули сифатида кластерлик моделининг зарурияти ва ўзига хос хусусиятлари, корхоналар интеграциялашувининг мухим тури сифатида кластер тушунчаси ва унинг ташкилий-ҳукукий шакли, кластернинг ташкилий-хукукий моделлари таснифи, кластерни ташкил этиш тамойиллари, кластер фаолиятини амалга ошириш тамойиллари тадкик этилган.
-
Чет ел ҳуқуқини миллий қонунчиликда қўллаш муаммолари
Рустамбеков И., Жолдасова Ш.,Монографияда халкаро хусусий хукук доирасида долзарб бўлган мавзу чет эл хукукини миллий қонунчиликда қўллаш муаммолари тадкик этилиб, чет эл ҳуқуки нормалари ҳамда чет эл хукукига ҳавола этиш тушунчаси ва мохияти, чет эл хукукини қўллаш асослари, чет эл хукукига ҳавола этишнинг ўзига хос хусусиятлари, чет эл хукуки нормалари мазмунини аниклаш институтини хукукий тартибга солиш манбалари, чет эл хуқуқига хукукий баҳо бериш, чет эл хукуки нормаларини аниклаш ва асослантиришнинг ҳусусиятлари, чет эл хукукини қўллашни рад этишнинг ҳукукий асослари, чет эл хукуки нормаларини мазмунини аникламаслик ёки лозим даражада аникламасликнинг хукукий окибатлари, чет эл ҳукукини қўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси конунчилиги ва хукукни қўллаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари каби бугунги кунда долзарб бўлган масалалар ўрганилган ҳамда илмий-амалий жиҳатдан тахлил килинган.
-
Ўзбекистонда замонавий раҳбар кадрларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалалари
Муаллифлар жамоаси,Мазкур монография П3-20170929253 «Давлат бошқаруви соҳасида мута хассисларни тайёрлаш ва давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича махсус таълим йўналпиларини ишлаб чиқиш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг замонавий услубларини жорий этиш» мавзуидаги амалий лойиҳа доирасида тайёрланган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий раҳбар кадрларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалалари, давлат фуқаролик хиз матчиларини узлуксиз ривожлантиришнинг назарий-методологик жиҳатлари, Ўзбекистонда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнининг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда бошқарув кадрларининг профессионал корпусини шакллантириш истиқболлари масалалар тадқиқ этилган. Мазкур монография давлат фуқаролик хизматчилари, тингловчилар, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Ота-она ва болалар ўртасидаги шахсий-номулкий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
Махмудходжаева У.М.,Мазкур монографияда вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий хукуклари тушунчаси, аҳамияти ва бугунги кундаги холати, вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий хукукларининг ривожланиш тенденциялари (тарихий-хукукий тахлил) ва уларнинг турлари, ахборот-коммуникация технологияларнинг ривожланиши шароитида вояга етмаган болаларнинг шахсий-номулкий ҳукукларини химоя килиш муаммолари, боладан алоҳида яшаётган ота (она)ларнинг болаларга нисбатан шахсий номулкий ҳукукларини амалга оширишдаги назарий ва амалий муаммолар тахлили, ота-онанинг болалар олдидаги шахсий номулкий ҳукук ва мажбуриятларининг умумий тавсифи, болаларнинг оилавий-хукукий мажбуриятларини тартибга солишни такомиллаштириш масалалари, ота-оналарнинг болалар олдидаги шахсий номулкий ҳукук ва мажбуриятларини амалга ошириш муаммолари, болаларнинг оилавий тазйик ва зўравонликдан ҳимоя килишнинг назарий, ҳукуқий ва амалий муаммолари, ота-оналик хукукини чекланиши ва ота- оналик хукукидан маҳрум этишнинг назарий ва амалий муаммолари тизимли тахлил этилган бўлиб, сохани такомиллаштириш юзасидан муайян таклиф- мулохазалар билдирилган. Монография илмий ходимлар, тадкикотчилар, соҳа ходимлари, шунингдек ушбу хизмат истеъмолчилари ҳисобланган кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
-
Жиноят процессининг одил судлов функцияси
Таджибаева А.Ю.,Ушбу монографияда жиноят процессининг одил сулов функцияси, унинг суд ҳокимияти билан мутаносиблиги, мазкур функциянинг шаклланиши, ўзига хос хусусиятлари ва асосий йўналишлари ҳамда унинг конунийликни таъминлашдаги ўрни билан боғлик масалалар ёритиб берилган. Монография профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, мустакил изланувчилар, шунингдек, суд органлари фаолияти билан кизикувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Дастлабки тергов босқичда шахс ҳуқуқларини таъминлаш масалалари
Тулаганова Г.З.,Мазкур монографияда ишни судга кадар юритишда ўз манфаатини химоя қиладиган шахслар ва химоячининг ҳуқуқлари, конуний манфаатларини таъминлашнинг назарий ва хукукий асослари, уларнинг процессуал-хукукий ҳолати, мазкур соҳадаги ҳуқуқни кўллаш амалиёти ёритилган. Монографияда ишни судга кадар юритишда шахс хукуклари таъминланишини тартибга солувчи жиноят-процессуал конунчилик нормаларини назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганиш, амалдаги қонунчиликнинг шахс ҳуқуқларини таъминлашдаги хусусиятларини очиб бериш, тегишли қонун ҳужжатлари нормаларини такомиллаштириш, терговга кадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида шахс ҳукукларини таъминлаш самарадорлигини оширишга каратилган тавсиялар берилган. Ўзбекистон Республикасида дастлабки тергов институтининг аҳамияти, моҳияти, унинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш, дастлабки тергов умумий шартларининг ҳар бирини алоҳида тадкик этиш, дастлабки тергов органлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан илмий тавсия, таклиф ва фикр-мулоҳазаларни баён этиш тадқиқотнинг асосий мақсади ва вазифаси ҳисобланади. Ушбу монография ҳукукни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ўқитувчилар, изланувчилар, юридик ўқув юртларининг талабалари, магистрантлари, ИИВ олий таълим муассасаларининг тингловчи ва курсантлари ҳамда бошқа китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Тадбиркорлик субъектларини солиқ органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқаролик - ҳуқуқий ҳимоя қилиш
Бердияров Р.Т.,Мазкур монографияда тадбиркорлик субъектларини давлат солик органларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқаролик-ҳуқуқий ҳимоя килиш тушунчаси, қонунчилик асослари ва тамойиллари, солик органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжатни ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш тартиби, солиқ органларининг қонунга хилоф ҳаракатлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжатни қабул қилганлиги учун фукаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллашга оид масалалар тегишли ҳуқуқий асослар ва илмий манбаларни ўрганиш ва таҳлил этиш асосида ёритиб берилган. Ушбу китоб ҳуқуқшунослик йўналишидаги профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар, бакалавриат ва магистратура талабалари, суд амалиёти ходимлари ва ушбу масалаларга қизиқувчи кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Тезкор-қидирув фаолияти ва унинг ҳуқуқий асослари
Пўлатов А.С.,Тезкор-қидирув фаолияти бўйича монография тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси, махфий бўлмаган коидаларини ўз ичига олади. Монографияда замонавий тезкор-қидирув назариясининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган олимларнинг фундаментал асарларидан фойдаланилган. Монографияда тезкор-қидирув фаолияти тушунчаси, максадлари ва вазифалари, принциплари, мазмун-моҳияти ва турлари ёритиб берилган. Шунингдек, монографияда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят процессида фойдаланишнинг меъёрий ва назарий асослари ўрганиб чикилган. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, ҳужжатлаштириш ва улардан жиноят процессида фойдаланиш тартиби батафсил кўриб чиқилган. Монография "Хукукни муҳофаза қилиш", "Юриспруденция" (бакалавр, магистрантлар) мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар, докторантлар, ўкитувчилар, шунингдек, хукукни муҳофаза килиш идораларининг курсантлари, тингловчилари ва тезкор-қидирув фаолияти ва жиноят-процессуал фаолият амалиётчилари учун мўлжалланган.
-
Иқтисодий судларда халқаро ҳуқуқ ва чет эл хуқуқи нормаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Рустамбеков И, Тўлқинов С. , Жолдасова Ш, Ахмуродов Ж.,Монографияда хукукни қўллаш амалиётида халқаро хукук ва чет эл хукуки нормаларини қўллаш билан боғлик хукукий муносабатлар тизими тадкик этилиб, иктисодий судларда халкаро ҳукук ва чет эл хукуки нормаларини кўллашга доир илмий-амалий муаммолар, миллий конунчилик ва хукукни қўллаш амалиёти, халкаро-хукукий хужжатлар, хорижий мамлакатлар конунчилиги, илмий назарий карашлар ва хукукий категориялар тахлил килинган.