-
-
-
100 мумтоз файласуф
Жўраева С.,Ушбу янги китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний кайфият, ўз навбатида, узоқ тўлғонишлар махсули эканини китобдаги битиклар туғилган саналардан ҳам билса бўлади. Сиз кўнгил ортидан эргашасизми ёки ақл йўлини танлайсиз? Эҳтимол, кучли ирода, собит эътиқод ёрдамида бу икки буюк кучни бирлаштира олиш мумкиндир?
-
-
Кутмаган кунларим кутган кунларим
Фазлиддин Б.,Беҳзод Фазлиддиннинг ушбу янги китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний кайфият, ўз навбатида, узоқ тўлғонишлар мах- сули эканини китобдаги битиклар туғилган саналардан ҳам билса бўлади. Сиз кўнгил ортидан эргашасизми ёки ақл йўлини танлай- сиз? Эҳтимол, кучли ирода, собит эътиқод ёрдамида бу икки буюк кучни бирлаштира олиш мумкиндир? «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» мутолааси давомида бу ҳақда ўзингиз бир хулосага келарсиз...
-
Тирилиш
Толстой Л.Н,Қўлингиздаги ушбу китоб рус адиби Лев Толстой қаламига мансуб "Воскресение" романининг Холида Ахророва томонидан "Тирилиш" номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол ва маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Холида Ахророва ҳам доимо халқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон Холида Ахроровадан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз!
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Америка фожиаси 3-китоб
Драйзер Т.,Азиз Китобхонлар! Америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг асарлари бутун дунё китобхонлари томонидан севиб ўкилади. Чунки у ёзган асарлар ўз сюжети билан китобхонни ўзига ром этади. Қўлингиздаги ушбу китоб, яъни «Америка фожиаси» роман- трилогиясининг биринчи ва иккинчи қисмида асарнинг асосий қаҳрамони Грифитс Клайднинг жамиятда юқори мартабага инти- лиши, бойиши учун килган ҳаракатларига гувоҳ бўласиз. Клайд меҳмонхонага ишга жойлашиб олади ва у ерда ях- шигина даромад кўра бошлайди, шунингдек, севги-муҳаббатга ошно бўлади. Лекин ўртоқлари билан битта хатога йўл қўяди ва мехмонхонадан қочиб-кетишга мажбур бўлади. Кейинчалик бошқа шаҳардаги бадавлат амакисининг фабрикасига ишга киради. Хўш, бу ерда у кандай ҳаёт кечиради? Яна ҳаётнинг қандай синовларига дуч келди? Булар ҳақида асарни ўқиш давомида билиб оласиз.
-
Чўқинтирилган ота ёхуд мафия сардори
Пьюзо М.,Марио Пьюзонинг мазкур асари миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетган.