-
-
Сиёсий адабиёт,
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,юриспруденция, -
-
Фуқаролик тўғрисидаги қонунларда фуқаросизликнинг олдини олиш ва камайтиришнинг муваффақиятли амалиёти
Мариан О.Р,Fuqarolik jamiyati, -
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими
Муаллифлар жамоаси,Сиёсий адабиёт, -
-
-
Халқаро технологиялар трансферининг ҳуқуқий тартибга солиниши
Рустамбеков И, Шарипова Х.,юриспруденция,
-
Педагогика тўғрисида
Кант Иммануал,Ушбу китоб улуг немис мутафаккири Иммануил Кантнинг «Педагогика тугрисида» номли асарининг ўзбек тилига қилинган биринчи таржимасидир. Унда файласуфнинг тарбия вазифалари ва усулларига доир ўз карашлари баён этил- ган. «Педагогика тўғрисида» И. Кантнинг сўнгги асарларидан бири бўлиб, у 1803 йилда Кант шогирди Ф. Т. Ринк томонидан файласуфнинг ўз қўли билан битилган қайдлари ҳамда педагогика бўйича маърузаларига оид ёзувлари асосида нашрга тайёрланган. Асарга профессор А.Х. Саидов кириш сўзи ёзган, унда И. Кант педа- гогик илмий изланишларига қисқача характеристика берилади. Китоб олий ўкув юртларида, халқ таълими тизимида мехнат килаётган мута- хассислар, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига бевосита ёки билвоси- та масъул бўлган кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистонда конституциявий назорат: Тарихий ривожланиш тенденциялари
Ғафуров А.,Ушбу китоб конституциявий суд назорати институтининг шаклланиши ва ривожланиши, конституциявий назоратни амалга оширишнинг назарий ва амалий масалалари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий муаммоларининг ўрганишга бағишланган. Китобда конституциявий назорат тушунчаси, моҳияти ва генезиси, конституциявий шикоят институтини жорий қилишнинг муаммолари таҳлил қилинган, конституциявий суд ишларини юритишнинг асосий принциплари, халқаро шартномалар ва конституциявий назорат, Конституциявий суднинг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Китоб конституциявий ҳуқуқ, конституциявий назорат институти ҳамда конституциявий одил судловни амалга оширишнинг назарий ва амалий жиҳатлари билан қизиқадиган конституциявий ҳуқуқ соҳасида тадқиқот олиб борувчи илмий изланувчилар, магистрантлар ва талабаларга мўлжалланган.
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,Ушбу Қўлланманинг ҳар қандай қисми муаллифлик ҳуқуқи ва манбани кўрсатиш, шунингдек бирорта ўзгартиришлар киритмаслик шарти билан такроран нашр этилиши мумкин. Қўлланма мазмунидан фойдаланганлик тўғрисида Параментлараро иттифокка маълум килишингизни сўраймиз. Ушбу асар БМТ ҚОКБнинг буюртмаси ассосида жаноб Эркин Эрназаров томонидан амалга оширилган норасмий таржимадир. Парламентлараро иттифоқ таржимага олиб келиши мумкин бўлган хатолар ёки нотўғри талқинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
-
Парламентлар ва барқарор ривожланиш мақсадлари
Саидов А.Х.,Ушбу қўлланма инглиз тилидаги асл нусхасидан "Тараққиёт стратегияси" маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Элдор Туляков томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов томонидан тахрир қилинган.
-
Фуқаролик тўғрисидаги қонунларда фуқаросизликнинг олдини олиш ва камайтиришнинг муваффақиятли амалиёти
Мариан О.Р,Ушбу нашр асосан БМТ ҚОКБ томонидан тайёрланган, бу лойиҳани амалга оширишга Мариан Олайзола Розенблат (Mariana Olaizola Rosenblat) томонидан амалга оширилган чукур тадқиқотлар ёрдам берди. Халкаро ҳимоя бўлимининг фуқаросизлик масалалари бўйича секцияси бошлиғи Мелани Ханна (Melanie Khanna) лойиҳани ишлаб чиқишга раҳбарлик қилди. ушбу нашрни ёзиш ва таҳрир этишга ёрдам берди. Фуқаросизлик масалалари бўйича секциянинг бошка ходимлари, шу жумладан Лена Хaan (Lena Наар), Радха Говил (Radha Govil), Анна де ла Варго Фито (Anna de la Vargo Fito) ва Фернандо Биссако (Fernando Bissacot), тадқиқотлар ўтказишга ва шархни тайёрлашга кўмаклашдилар. БМТ ҚОКБнинг фуқаросизлик масалалари бўйича минтақавий ходимлари Радха Говил, Мелани Ханна ва Шахрзад Таджбакш (Shahrzad Tadjbakhsh). Халқаро ҳимоя бўлими директорининг ўринбосари муҳаррир тахрирчи сифатида иш кўрганлар.
-
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими
Муаллифлар жамоаси,Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган ушбу китобда Ўзбекистон Республикасида муста- қиллик йиллари давомида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, уларга риоя этиш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасида эришилган асосий натижа- лар ёритилган. Инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари соҳасида давлат сиё- сатининг, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш учун қонунчилик ва институционал асосни шакллантириш ҳамда ривожлан- тиришнинг асосий принциплари ва йўналишлари таҳлили Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича самарали миллий тизимни яратишда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг таъсири катта бўлаётганини кўрсатади.
-
-
-
Халқаро технологиялар трансферининг ҳуқуқий тартибга солиниши
Рустамбеков И, Шарипова Х.,Монографияда халкаро хусусий хукук, халқаро интеллектуал мулк хукуки, халкаро савдо хукуки доирасида долзарб бўлган мавзу халкаро технологиялар трансферининг хукукий тартибга солиш муаммолари тадкик этилиб, технологиялар трансферининг миллий ва халкаро-хукукий тартибга солиниш чет эл хукуки нормалари ҳамда чет эл хукукига ҳавола этиш тушунчаси ва моҳияти, чет эл хуқуқини кўллаш асослари, чет эл хукукига ҳавола этишнинг ўзига хос хусусиятлари, чет эл хукуки нормалари мазмунини аниклаш институтини хукукий тартибга солиш манбалари, чет эл хукукига хукукий баҳо бериш, чет эл хукуки нормаларини аниклаш ва асослантиришнинг хусусиятлари, чет эл ҳуқуқини қўллашни рад этишнинг ҳукуқий асослари, чет эл хукуки нормаларини мазмунини аниқламаслик ёки лозим даражада аниқламасликнинг хукукий окибатлари, чет эл хукукини кўллаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари каби бугунги кунда долзарб бўлган масалалар ўрганилган хамда илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.