-
-
-
-
-
-
-
-
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,юриспруденция, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ҳофман немис ва ўзбек юристи нигоҳида
Саидов А.Х.,Ҳар бир мамлакат тарихида шундай инсонлар бўладики, улар чиндан ҳам унинг миллий мулки, бойлиги ҳисобланади. Қомусий манбаларда "немис романтизми руҳи"нинг тимсоли сифатида ўчмас ном қолдирган улуғ ёзувчи Эрнст Теодор Амадей Ҳофман тавал- луд топгандан буён икки асрдан ошиқроқ вақт ўтди. Ушбу рисола- да Ҳофман сермазмун ҳаётининг яна бир қирраси - унинг юридик фаолияти ҳақида сўз юритилади. Рисоладан юридик фанлар доктори, Берлин очиқ университетининг собиқ профессори Арвед Бломайер ҳамда юридик фанлар доктори, қиёсий ва халқаро ҳуқуқ профессори Акмал Саидовнинг мақолалари ўрин олган.
-
Франция Республикаси Конституцияси
Саидов А.Х.,Ушбу рисола Франция Ѵ Республикасининг Конституцияси расмий матни ва унинг ўзбек тилига илк бор амалга оширилган таржимасидан иборат. Франция Республикасининг Конституцияси 1958 йил 4 октябрь Конституцияси, 1789 йил 26 августдаги Инсон ва фукаро хукуклари декларацияси, 1946 йил 27 октябрдаги Конституциянинг Муқаддимаси хамда 2004 йил Атроф-муҳит хартияси каби таркибий қисмлардан ташкил топган. Шунингдек, рисолада китобхонларга енгиллик яратиш мақсадида конституциявий атамаларнинг изоҳли луғати ҳам илова қилинган. Мазкур рисола Франция Республикаси Конституцияси қабул қилин- ганлигининг 60 йиллигига бағишланган бўлиб, у парламент аъзолари, дав- лат органлари хизматчилари, сиёсий партия вакиллари, ўқитувчилар, конституциявий хукук бўйича мутахассислар, шунингдек, Франция сиё- сий тизимига кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Инсон қадри учун
Саидов А.Х.,Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида демократик янгиланишлар йўлидан дадил одимлаётган Янги Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизни рози қилиш, инсон қадрини таъминлашга қаратилгани билан эътиборлидир. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида юртимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган шиддатли ва тизимли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда фаолият юритаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳам шу каби эзгу ишларни амалга оширишга камарбасталик қилиб келмоқда. 2021 йил 31 октябрь куни Миллий марказ ташкил этилганига 25 йил тўлди. Қўлингиздаги китоб шу санага бағишланган. Кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Германия федератив республикасининг асосий қонуни
Саидов А.Х.,Ҳар қандай Конституция мамлакат тарихининг асосий босқичлари, реал ижтимоий турмуши, гоявий қадриятлари ва анъаналарини акс этти- ради. Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни бунинг яққол исботидир. Унда немис конституциявий ҳуқуқий институтлари, сиёсий демократия ва ҳуқуқий маданиятнинг тарихий ривожланиш тажрибаси ўз аксини топган. Ўзбекистонда Германия Федератив Республикасининг Асосий Қонуни- га бўлган қизиқиш табиий ҳолдир. Чунки Германия бугунги кунда ижти- моий-иқтисодий ривожланишнинг барча кўрсаткичлари бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Шу сабабли Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мил- лий маркази ва Фридрих Эберт номидаги жамғарма «Германия Федера- тив Республикасининг Асосий Қонуни»ни ўзбек ва немис тилларида нашр этди. Мазкур нашр ҳуқуқшунослик ва сиёсат факультетлари талабалари, давлат ҳуқуқи ва конституциявий ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган олимлар, кенг китобхонлар оммаси учун фойдалидир.
-
-
-
Тийрамоҳ
Муаллифлар жамоаси,Атоқли рус шоири ва ёзувчиси, рус адиблари орасидан адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотининг илк совриндори Иван Бу- нин Россия замини табиатини яхши билган, бу ерда кечадиган йил фасллари ўзгаришларига хос нозик ва нафис жиҳатларни гоятда те- ран ҳис этган, бог-роглар ва дала-даштлар, дарё ва кўллар, ўрмон ва чаманзорлар, қир-адир ва яйловлар, олис йўл ва довонлар тилини ва айниқса, инсон дилини чуқур тушунган ҳамда буларнинг барчасини беҳад қадрлаган атоқли рус адибидир.
-
-
Қочоқларни халқаро ҳимоя қилиш ва давлат бошпана тизимини яратиш масалалари бўйича қўлланма
Mualliflar jamoasi,Ушбу Қўлланманинг ҳар қандай қисми муаллифлик ҳуқуқи ва манбани кўрсатиш, шунингдек бирорта ўзгартиришлар киритмаслик шарти билан такроран нашр этилиши мумкин. Қўлланма мазмунидан фойдаланганлик тўғрисида Параментлараро иттифокка маълум килишингизни сўраймиз. Ушбу асар БМТ ҚОКБнинг буюртмаси ассосида жаноб Эркин Эрназаров томонидан амалга оширилган норасмий таржимадир. Парламентлараро иттифоқ таржимага олиб келиши мумкин бўлган хатолар ёки нотўғри талқинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
-
Парламентлар ва барқарор ривожланиш мақсадлари
Саидов А.Х.,Ушбу қўлланма инглиз тилидаги асл нусхасидан "Тараққиёт стратегияси" маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Элдор Туляков томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов томонидан тахрир қилинган.
-
Кундузги юлдузлар
Ольга Бергольц,Ум ўзининг " Кундузги юлдузлар" қиссасида бошидан кечирган воқеаларни умумлаштириб тасвир этиб беради.
-
-
-
-
-
Одам савдоси ва унга қарши курашиш
Саидов А.Х.,Ишлаш учун бошқа мамлакатга бориш ҳар бир кишидан катта масъулиятни, айниқса, аср балоси бўлмиш одам савдосининг курбонига айланмаслик учун огоҳлик ва ҳушёрликни талаб этади. Турли хавф-хатарлар ҳамда хатоларга йўл қўймасликни, амал қилиш лозим бўлган қоидаларни олдиндан билиш фойдадан холи эмас. Ушбу амалий қўлланмада одам савдоси ва меҳнат миграцияси билан боғлиқ кўпгина саволларга жавоб топиш мумкин. Бунда хориждан иш излаш, сафарга чиқишдан олдин билиш лозим бўлган қоидалар ва борилган мамлакатда иш излаш тартиб-қоидалари каби масалалар ҳам ўрин олган. Кўлланманинг асосий мавзуларидан яна бири одам савдоси курбонига айланганда қандай йўл тутиш ва ёрдам учун қаерга мурожаат қилиш зарурлиги муҳим аҳамият касб этади. Нашр якунида фуқароларимиз энг кўп борадиган мамлакатлардаги Ўзбекистон элчихоналари, халқаро ташкилотлар, юртимиздаги ваколатли органлар рўйхати, манзили ва ишонч телефонлари илова сифатида берилган.
-
Инсон ҳуқуқлари: Парламент аъзолари учун қўлланма
Саидов А.Х.,Ушбу қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Акмал Умирзаков томонидан ўзбек тилига инглиз тилидаги асл нусхасидан таржима қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов томонидан таҳрир қилинган.
-
-
Бир соатлик халифа
Муаллифлар жамоаси,Бу киитоб арабларнинг жаҳонга машҳур "Минг бир кеча " эртакларидан саҳифалардир.