-
Ўзбекистон олий таълим тизимига оммавий очиқ онлайн курсларни интеграциялаш механизмлари
Каримов А.З, Ҳайдаров И.Н, Хамидов В.С.,Ta'lim, -
Fuqarolik jamiyati,
-
-
Tilshunoslik,
-
-
Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича
З.М. Низамходжаев, А.Бекмуродов, Р. Ҳакимов,Huquqshunoslik, -
-
-
-
Siyosatshunoslik,
-
-
-
Huquqshunoslik,
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий қўлланма
З.Низамходжаев, Р.Ҳакимов,Ушбу қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби инфографикалар ёрдамида очиб берилган. Мазкур Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари аъзоларига, сайлов жараёнининг бошқа иштирокчилари ва сайлов жараёнига қизиқувчи кенг жамоатчилик фойдаланиши учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистон олий таълим тизимига оммавий очиқ онлайн курсларни интеграциялаш механизмлари
Каримов А.З, Ҳайдаров И.Н, Хамидов В.С.,Ушбу монографияда фукаролик ва иктисодий процессда адвокат фаолиятининг ўзига хос хукукий табиати: унинг процессдаги иштироки, хукукий макоми ва фаолият турларининг таҳлили, миллий конунчиликни чукур ўрганиш орқали аникланган бўшликлар, нормаларнинг ўзаро номувофиклиги, амалиётга нотугри тадбик этилиши каби ҳолатлар. шунингдек, хориж тажрибасини киёсий тахлил килиш орқали ишлаб чикилган сохадаги муаммоларни бартараф этишга каратилган таклифлар, ишлаб чикилган таклифлар юзасидан шакллантирилган қонун лойияси ва адвокатлар орасида ўтказилган сўровнома ўрин олган. Монографиядан профессор-ўкитувчилар, илмий тадкикотчилар, конун ижодкорлиги жараёнида бевосита қатнашувчи шахслар фойдаланишлари мумкин.
-
Фуқаролик ва иқтисодий процессда адвокат фаолиятининг долзарб муаммолари
Бебутова З.Ф,Ушбу монографияда фукаролик ва иктисодий процессда адвокат фаолиятининг ўзига хос хукукий табиати: унинг процессдаги иштироки, хукукий макоми ва фаолият турларининг таҳлили, миллий конунчиликни чукур ўрганиш орқали аникланган бўшликлар, нормаларнинг ўзаро номувофиклиги, амалиётга нотугри тадбик этилиши каби ҳолатлар. шунингдек, хориж тажрибасини киёсий тахлил килиш орқали ишлаб чикилган сохадаги муаммоларни бартараф этишга каратилган таклифлар, ишлаб чикилган таклифлар юзасидан шакллантирилган қонун лойияси ва адвокатлар орасида ўтказилган сўровнома ўрин олган. Монографиядан профессор-ўкитувчилар, илмий тадкикотчилар, конун ижодкорлиги жараёнида бевосита қатнашувчи шахслар фойдаланишлари мумкин.
-
Миссионерлик ижтимоий-сиёсий тараққиётга таҳдид.
Обломурадова Х.Н.,Тақдим этилаётган монография миссионерлик омили, унинг келиб чикиш сабаблари ва унга қарши кураш мора-тадбирларини ўрганишга олиб чикиш сабабграфияда илк бора миссионерлик окибатлари тахлилига кўра унинг юзага келиш, ривожланиш босова классификациялаб берилган, миссионерлик Кашкилотлари фаолият услубига караб классификация килинган.
-
Ёзув тизими ривожланишнинг тарихий босқичлари ва етакчи тамойиллари
Ш.Ш.Шаякубов.,Ушбу монография кадим даврлардан то ўрта асрларгача Ўрта Осиё деб аталмиш тарихий-маданий ўлканинг кадим ва ўрта асрлардаги ёзув маданияти тарихи ва унинг манбашунослиги ҳамда тарихшунослиги масалаларини ёритишга бағишланган. Тадқиқотда асосий эътибор Ўрта Осиё халқларининг араб халифалиги истилосигача бўлган ёзув тизимлари ривожланишининг етакчи тамойилларининг таҳлилига қаратилган бўлиб, мазкур изланиш кадим ва ўрта асрлар ёзма ёдгорликлари мисолида ёритилган. Шунингдек, бу даврда Ўрта Осиё халқлари ёзув маданияти ва китобат иши анъаналарининг ворисийлиги масалалари монографиянинг асосий тадқиқот объектларидан бирига айланган. Шу жиҳатдан олганда давлатчилигимиз тарихини ўрганиш долзарб бўлиб турган бир пайтда Ўрта Осиё ёзув маданиятининг ривожланиш ва тараккий этиб бориш жараёнларини тадқиқ этиш алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу китоб тарихчилар, манбашунослар ва мамлакатимиз тарихига қизиқувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Islom dinida adolat tushunchasining talqini.
Ibrahimova D.S,Monografiyada adolat kategoriyasining insoniyat tarixida rivojlanish bosqichlari, adolatning ijtimoiy falsafiy jihati, islom dinining muqaddas kitobi Qur'oni Karimda va Hadisi sharifda adolat masalalari, Islom dini ta'limotlarida adolatning namoyon bo'lish xususiyatlari va prinsiplari, Islomdagi fiqhiy masalalarda adolatning namoyon boʻlishi, adolat tushunchasining oilaviy munosabatlardagi roli, savdo-sotiq munosabatlarida aks etishi, jamiyatdagi ijtimoiy axloqiy muhitning barqarorligiga ta'siri tadqiq etilgan va asoslab berilgan.
-
O'zbekistonning mustaqillik davri tarixini o'qitishda innavatsion texnologiyalaridan foydalanishning ahamiyati (o'rta maxsus ta'lim tizimi misolida)
Toshpo'latov, Sh.E,Har qanday innovatsion texnologiya amaliyotda o'z samarasiga ega bo'lmasa, shunchaki yangi nazariya sifatida qolib ketadi. Bu texnologiyalar o'z navbatida o'quvchi shaxsida, uning ma'naviy ongida, bilim va tafakkurida munosib joy olmog'i lozim. Bizning fikrimizcha, ta'limdagi innovatsion texnologiyalarni o'quv jarayoniga tatbiq etishdagi metodist o'qituvchilarning ilg'or dars tajribalarini, mamlakatimizning turli hududlarida faoliyat o'qituvchilarga munosib tarzda yetkaza olish lozim. ko'rsatayotgan Shu maqsadda ushbu monografiyada yangi pedagogik-psixologik tajribalar, pedagogik axborot texnologiyalarini ta'lim jarayoniga tatbiq qilishning nazariy- amaliy jihatlari o'z ifodasini topgan. Shuningdek monografiyada akademik litsey (kasb-hunar kollejlari) ijtimoiy-gumanitar fanlar o'qituvchilari uchun uslubiy tavsiyalar berilgan va ulardan ta'lim-tarbiya jarayonida foydalanish yo'llari ko'rsatib o'tilgan.
-
-
Inson huquqi
Mualliflar jamoasi,Inson huquqini ta'minlash va uni himoya qilish kishilik jamiyati taraqqiyotining barcha bosqichlarida eng asosiy va bosh masalalardan biri bo'lib kelgan. Mamlakatimizda bugungi kun yangi islohotlar bosqichida inson huquqini himoya qilish, uning huquqiy kafolatlarini mustahkamlash eng ustuvor, davlat siyosati darajasiga ko'tarilgan masalaga aylandi. O'zbekiston Respublikasining Prezidenti Sh.M. Mirziyoyev ta'kidlaganidek, .....inson huquq va erkinliklariga amal qilinishini ta'minlash, har bir shaxsning qadr- qimmatini e'zozlash biz barpo etayotgan ochiq, erkin va adolatli jamiyatning ajralmas xususiyatidir»!.
-
Ислом ҳуқуқи
Рахмонов А, Юнусов Ҳ, Қараташ М.,Ушбу дарсликда ислом ҳуқуқининг назарий муаммолари ва ҳозирги замон амалиёти кўриб чиқилади. Дарсликнинг асосий мазмунини ислом дини ва ҳуқуқининг келиб чиқиши, таркибий қисмлари, манбалари ва мазҳаблари, молия, савдо-сотиқ ва солиқ тизимини тартибга солувчи қоидалар, никоҳ ва оила ҳақидаги қонунлар, тақиқлар ва жазолар, мулк масалалари, шахс мақоми, шариатда низоли ишни судда кўриш тизимининг таҳлили ташкил этади. Муаллифлар ушбу дарсликни тайёрлаш жараёнида ҳамда мавзуларни ёритишда маслаҳат, таклиф ва тавсиялари билан ўз ёрдамларини аямаганликлари учун устозлар - т.ф.д., профессор А.Ҳасанов, ю.ф.д., профессор А.Рахманов, ю.ф.д., профессор А.Жузжоний, ю.ф.д., доцент Н.Юсупова, ю.ф.н., доцент С. Исхаков ва бошқаларга ўз миннатдорчиликларини билдиради. Дарслик юридик олий ўқув юртларининг бакалаврлари ва магистрлари, шунингдек, ислом ҳуқуқи масалаларига қизиқувчи барча ўқувчилар учун мўлжалланган.
-
Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи
Мўминов А.Р,Мазкур дарслик халқаро ташкилотлар ҳуқуқи фанини ўрганишга багишланган бўлиб, унда халқаро ташкилот, халқаро ташкилотлар ҳуқуқи тушунчалари, халқаро ташкилотларнинг ташкил этилиши ва уни ривожланиш тарихи, халқаро ташкилотлар классификацияси, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва халқаро ноҳукумат ташкилотларнинг ҳуқуқий асослари каби масалалар қамраб олинган. Ўкув қўлланмадан халқаро ҳуқуқ, халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида фаолият юритувчи, ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талабалар, магистрлар ҳамда бошқа мутахассислар фойдаланиши мумкин.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик ҳужжатлари тўплами
З.М. Низамходжаев,Мазкур тўпламда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик ҳужжатлари ўрин олган. Тўплам сайлов комиссиялари аъзолари, сайлов ташкилотларига амалий ишда фойдаланиш, сайлов компаниясида иштирок этувчи сиёсий партиялар, жисмоний ва юридик шахсларга, сайлов тизимийўналишида илмий иш қилаётган олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ушбу масалаларга қизиқувчи мутахассислар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Дунё сиёсат жамият 11
Аюпов Ориф,Ушбу қўлланма ғмаълуматнома ёшларнинг оммабоп ва мухтасар билимларига эга бўлишларига хизмат қилади. Қўлланма ўқитувчилар,талабалар, академик литцей ва касб-ҳунар мактаблар ўқутувчилар,турли касб эгалари ва барча билимга қизиқувчиларга мўлжалланган.Ушбу қўлланмани яратилишига(2000 йил) профессор А.П.Парпиевнинг ғояси асос бўлган.Қулланма ушбу нашрини тайёрлашда мамлакатимизнинг турли гўшаларидан таклиф ва истаклар билан муражат қилганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Ушбу китобнинг 11нашрига 188 ўзгариш,тўлдириш ислоҳ қилиш,аниқлик, янгилаш амалга оширилди.Барча маълуматлар расмий манбаларга асосланган. Китобнинг адади (тиражи) ўзариши билан маълуматлар ислоҳ қилинади ва янгиланиб борилади.
-
-
-
Машҳур даҳолар сийрати
Имом Шамсиддин Заҳабий,Машҳур аллома Шамсиддин Заҳабий қатор асарлари билан Ислом оламида донг таратганлар. Булар орасида у зотнинг минглаб муҳаддис, муфаққиҳ, муарриху муфассирлар тўғрисида қимматбаҳо маълумот берилган бир неча жилддан иборат "Сияру аъламин нубалу" китоблари флоҳида аҳамиятга эга.
-
Сайланма
Махтумкули,Қулингиздаги ушбу китоб туркман халкининг улуг шойри туркман адабий тили асосчиси,барча халиклар томанидан шеърлари,достонлари севиб укиладиган,хофизлар баланд пардаларда куйлайдиган,машшоклар инжа куйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумкули-Фирогий асарларидан танлаб табдил этилган.Бу ноёб, халкчил асарлар туркманчадан узбекчага угирилиш жараёнида иложи борича аслиятга якин рухда таржима килинган.Махтумқули ижодининг азиз мухлислари,Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мухаммад Пирриевнинг жиддий саъй-харакатлари натижасида амалга оширилган бу табдил Сизларга манзур бўлади,деган умиддамиз.
-
Маънавий маснавий
Жалолиддин Румий,Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг "Маънавий маснавий" асари етти асрдан буён Шарқ тафаккури ва бадий калом мухлисларини ўзига мафтун қилиб келмоқда. Ушбу тенгсиз адабий обида ҳар бир имон эгасини Ҳақ ва ҳақиқат сари юксалтирувчи руҳий-қалбий нарвондир. Қулингиздаги китоб Кўниё кутубхонасида сақланаётган энг мўтабар қўлёзма асосида нашрга таёрланди. Ўзбек тилидаги таржимаси эса истеъдодли шоир Одил Икром томонидан амалга оширилди.
-
Миграция ҳуқуқи шаклланиши ва ривожланиши қонуниятлари
Исоқов Л. Х.,Мазкур илмий монография миграция ҳуқуқининг тарихий тараққиётига бағишланган бўлиб, унда паспорт-виза, фуқаролик, ҳаракатланиш эркинлиги, бошпана, қочоқлар мақоми ва бошқа шу каби институтларнинг ҳуқуқий манбалари, шунингдек уларнинг юзага келиши, шаклланиши ва ривожланиши тизимли тадқиқ этилган. Ушбу китоб миграция ҳуқуқи бўйича мутахассис, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Исоқов Луқмонжон Холбоевичнинг "Мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил" мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) доирасида тайёр- ланган бўлиб, ҳуқуқшунос ва тарихшунос олимлар ҳамда миграция хукуки муаммоларига қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Киёмат
Чингиз Айтматов,Буюк киргиз адиби, давлат ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг "Киёмат" романида эзгулик ва олижаноблик,яхшилик ва тугриликнинг,адолат ва хакгуйликнинг киёмат-койим даражасига тушаётган холатлари табият жамият,инсон ва имон муаммаларини акс эттириш оркали курсатилган.