-
1984. Биринчи қисм
Оруелл Ж.,ХХ асрнинг энг машҳур ғайрихаёлий романларидан бири инглиз ёзувчиси Жорж Оруэллнинг "1984" романи 1948 йилда ёзилган ва "Молхона"да фош этилган "сотилган инқилоб" мавзусини давом эттиради. Оруэллнинг фикрича, оммавий эрксизликдан кўра мудхишрок нарса йўқ ва бўлмайди ҳам. Тоталитаризм инсонда давомий қўрқув, сукут ва ўлимдан бирини танлаш имконинигина қолдириб, уни барча рухий эҳтиёжлардан, фикрлардан, туйғулару аклдан мосуво қилади: Катта Оға сенга “икки карра икки беш" дедими, тамом, у чиндан ҳам "беш"!
-
Қуёш остидаги ёвузлик
Кристи А.,«Қуёш остидаги ёвузлик» романи Агата Кристининг энг қизиқарли асарлари рўйхатида туради. Ўз вақтида экранлаштирилган бу асар китобхонларни ҳам, томошабинларни ҳам зериктириб қўймаслиги аниқ. Хусусий изқувар Эркюль Пуаро Лезеркомб кўрфазида дам олишни истайди, аммо курортда ҳам одатдаги иши билан қотилликни фош қилишига тўғри ҳаммасига шуғулланишига келади. Бир қарашда қотилнинг кимлиги равшан муҳаббат учбурчаги айбдор. Лекин учбурчак тўртбурчак, бешбурчак, ҳатто жуда мураккаб геометрик фигура бўлиб чиқиши, одамларнинг кўзига муҳаббат ва эҳтиросдек кўринган туйғулар эса, аслида, бойликка ўчлик бўлиши ҳам мумкин. Бундай чалкаш жиноятни Пуародан бошқа ким ҳам фош қила оларди?
-
Раққосанинг маржони
Кристи А.,Жуда кўп сирли қотилликлар изидан тушиб, унга кутилмаган ечиб топадиган Эркюль Пуаро "Эндхауз жумбоғи" романида ҳам қотилни топишда адашмайди. Бироқ шубҳаларга ойдинлик киритиш учун жуда кўп тер тўкади. Чунки содир этилиши мумкин бўлган қотилликнинг олдини олиш пайида бўлган Пуаро кутилмаганда бунга рўбарў келади. Кўз олдида юрган жабрдийда қизнинг қотил бўлиб чиқиши хаёлига ҳам келмайди. Ниҳоят, ҳамманинг назарида ғалати кўринадиган хорижлик, бўйи калта ва ингичка мўйловчи машҳур изқувар ҳаммасига нукта қўйиб, қотилни моҳирлик билан тузоққа туширади.
-
Мақсад: Узлуксиз равишда мукаммалланиш жараёни
Голдратт Э. М., Кокс Ж.,Мақсад" янги глобал ишлаб чиқариш тамойиллари ҳақидаги китоб. Бу дунё қандай тузилганлиги ва уни яхши томонга қандай ўзгартириш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилаётган одамлар ҳақидаги китоб. Муаммоларни мантиқий таҳлил қилиб, одамлар ўз ҳаракатлари ва эришган ютуқлари ўртасидаги натижага боғлиқликни аниқлайдилар. Бу жараёнда улар ўз бизнесини сақлаб қолиш ва уни муваффақиятли қилишга ёрдам берадиган баъзи асосий тамойилларни ўйлаб топишади.
-
-
Эндхауз жумбоғи
Кристи А.,Жуда кўп сирли қотилликлар изидан тушиб, унга кутилмаган ечиб топадиган Эркюль Пуаро "Эндхауз жумбоғи" рома- нида ҳам қотилни топишда адашмайди. Бироқ шубҳаларга ойдинлик киритиш учун жуда кўп тер тўкади. Чунки содир этилиши мумкин бўлган қотилликнинг олдини олиш пайида бўлган Пуаро кутилмаганда бунга рўбарў келади. Кўз олдида юрган жабрдийда қизнинг қотил бўлиб чиқиши хаёлига ҳам келмайди. Ниҳоят, ҳамманинг назарида ғалати кўринадиган хорижлик, бўйи калта ва ингичка мўйловчи машҳур изқувар ҳаммасига нуқта қўйиб, қотилни моҳирлик билан тузоққа туширади.
-
Қора оққуш
Талеб Н.Н.,"Қора оққуш. Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири" бу америкалик публицист Нассим Николас Талебнинг қаламига мансубдир. Китобда ноёблик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг ғайриоддий таъсири, шунингдек, одамларга ретроспектив тарзда оддий тушунти ришларни топиш тенденцияси кўриб чиқилади. Талеб буни "Қора оққуш назарияси" деб атайди ва биринчи марта бу назарияни ушбу китобда қўллайди. Сиёсатда Қора оққуш нима? Олдиндан башорат қилиш қийин ва камдан-кам учрайдиган воқеалар муҳим оқибатларга олиб келади. Китобда қора оққушлар табиатда ноёб хисобланганидек, башоратчилар аслида бундай маҳоратда эга эмаслиги, улар имконсиз нарсалар ҳақида гапиришлари мисоллар орқали ёритиб берилади. Ушбу камёб Қора оққушлар дунёда содир бўлаётган деярли барча воқеа- ҳодисаларни изохлаб беради ғоялар ва динларнинг муваффақият қозонишидан тортиб, тарихий воқеалар динамикаси ва шахсий ҳаётимизнинг тафсилотларига қадар.
-
Соҳилсиз денгиз
Турсун А.М.,Қўлингиздаги ушбу тарихий асар улуғ ватандошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг ҳаёт йўллари, ҳасби ҳоллари, илмий фаолиятлари ҳақида ҳикоя қилади. Муҳаддислар султони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг «табиби», набавий ҳадисларнинг саҳиҳларини ажратиб, улардан Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба даражасидаги «Саҳиҳи Бухорий» ҳадислар тўпламини тузган бу улуғ аллома, муҳаддислар султони, имомуд-дунё, олимлар пешвоси бутун дунёда маълум ва машҳур. Асар Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларидаги ишончли илмий манбалар, таниқли Ислом уламоларининг асарларига таянган ҳолда ёзилган.
-
Қонунлар руҳи ҳақида
Монтескье Ш.Л.,"Қонунлар руҳи ҳақида" асари француз маърифатпарвар файласуфи, тарих, ҳуқуқ ва давлат назарияси билимдони Шарль Луи Монтескьенинг марказий асари ҳисобланади. Ушбу асарнинг асосий мавзуси ва унда ҳимоя килинадиган асосий қадрият бу сиёсий эркинликдир. Бу эркинликни таъминлашнинг зарурий шарти эса адолатли қонунлар ва давлатчиликни тўғри ташкил этишдан иборат эканлиги таъкидланади. Монтескье бошқарувнинг табиати ва принциплари ўртасидаги мувофиқликни ўрнатади. Асарда республика учун асосий принцип сиёсий фазилат, монархия учун шараф, деспотизм учун эса қўрқувдир, деган караш илгари сурилади.
-
Ўлсанг, ким йиғлайди?
Шарма Р.,Ҳаловат билмай ишлаш, бойлик иштиёқи, беҳуда суҳбатлар буларнинг барчаси вақтни елга совуриш. Аксариятимиз ҳаётимизни мана шуларга сарфлаймиз. Лекин буларнинг ҳеч бириси бахт олиб келмайди. Шу сабабми, кўпчилик бахтни бир афсона деб билади. Аслида эса бахт шундоқ ёнгинамизда! Ва бу бахтдан ҳар биримиз баҳраманд бўлишимиз мумкин. Бу китобни ўқишни бошланг, ундаги оддий маслаҳатларга амал қилинг. Сизнинг қўлингизда ҳақиқий қувончни ҳис этишингизга, ҳаётнинг мазмун-моҳиятини англашингизга кўмак берувчи, ҳаётингизга мазмун олиб кирадиган қўлланма турибди!
-
Атом одатлар
Клир Ж.,Етакчи экспертлардан бири Жеймс Клир "Атом одатлар" китоби орқали яхши одатларни касб қилиш, ёмонларидан халос бўлиш ва катта натижаларга олиб борувчи майда одатларни қандай эгаллашни ўргатади. Агар ўрганган феъл-атворингизни ўзгартириш қийин кечса, муаммо ўзингизда эмас. Ёмон одатлар уларни ўзгартиришни истамаганингиздан эмас, балки нотўғри ўзгаришларга амал қилаётганингиз учун ҳам йўқолмайди. Муаллиф ёмон одатлардан буткул халос бўлиб, фақат яхши одатлар билан қолишга ёрдам берадиган ушбу қўлланмани ёзишда биология, психология ва неврологиянинг энг охирги кашфиётларига таянган.
-
Таъсир психологияси
Чалдини Р.,Одамни "ҳа” деб айтишга нима мажбур қилади? Таъсир ва ишончнинг принциплари ва энг самарали усуллари қандай? Сиз ушбу саволларга атрофлича жавобларни китобнинг янги, қайта ишланган ва тўлдирилган нашрида топасиз. Бу китобхонларни нафақат ажойиб маълумот мазмуни билан, балки енгил услуб ва материалнинг самарали тақдимоти билан таништиради. Таъсир ва ишонтира олиш маҳорати бобида таниқли намоянда сифатида танилган Роберт Чалдини китоби Америка Қўшма Штатларида беш марта нашр қилинган, унинг тиражи аллақачон 2 000 000 нусхадан ошган. Китоб одамлар билан ишлайдиган ҳар бир кишига: сиёсатчиларга ва иш- билармонларга, шифокорлар ва юристларга, психологларга, ўқитувчиларга, менежерларга, ўзининг фаолияти табиатига кўра ишонтиришлари, таъсир қилишлари ва таъсир кўрсатишлари зарур бўлганлар учун асқотади.
-
Катта ўйин: Икки империя тўқнашуви
Ҳопкирк П.,Европаликларнинг Марказий Осиёга азалдан кизиккани тарихдан маълум. Аммо минтақага тадқиқотчи сифатида келиб, бу ердаги ижтимоий-сиёсий ҳаётни ўрганган сайёхлар, тадкикотчилар ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Уларнинг ўзбек ти лига таржима қилинган асарлари деярли йўқ. Юз берган воқеаларда бевосита иштирок этган кўплаб қахрамонларнинг кундаликлари асосида ёзилган ушбу китобда ўтмишдаги сиёсий ҳаёт, минтақани бўлиб олиш учун икки қудратли мамлакат ўртасида кечган можаролар акс этган. Тарих ҳар кимнинг талқинида турлича ифода топади. Кулингиздаги китобда Марказий Осиёнинг яқин ўтмишига оид сахифалари европалик муаллиф талқинида баён этилган. Бу ҳам ўз тарихимизга турли томондан бокиш учун бир имкониятдир.
-
Вояга етмаган болаларнинг яшаш жойи: фуқаролик ва оилавий - ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари
Махмудходжаева У.М.,Мазкур монографияда вояга етмаган болаларнинг яшаш жойи тушунчаси ва унинг фукаролик ва оилавий ҳукукий ҳолатининг бошка элементлари билан алокаси, боланинг яшаш жойини аниклашнинг хусусий хукук мезонлари, боланинг яшаш жойини танлаш ҳуқуқини амалга оширишнинг хусусий ҳуқуқий шакллари, усуллари ва чегаралари, боланинг яшаш жойини танлаш ҳукукини амалга оширишда иштирок этиш хукукига эга бўлган шахслар ва уларнинг ушбу ҳукукни амалга оширишда иштирок этиш ваколатлари ва чегаралари, боланинг уй-жойга бўлган ҳукуки ва уни химоя килишнинг айрим масалалари, боланинг яшаш жойга бўлган хукуки билан унинг ота-онаси ва кариндошлари билан кўришиш хукукининг алокадорлиги тизимли, илмий- назарий таҳлил этилган бўлиб, соҳани такомиллаштириш юзасидан муайян таклиф-мулоҳазалар билдирилган. Монография илмий ходимлар, тадкикотчилар, соҳа ходимлари, шунингдек кенг жамоатчиликка истеъмолчилари хисобланган ушбу хизмат мўлжалланган.
-
Акциядорлик жамиятларида ахборот сиёсатини ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари
Юлдашев Ж.И.,Мазкур монографияда Акциядорлик жамиятларининг ахборот сиёсатининг назарий ва амалий муаммолари миллий ва хорижий тажриба, шунингдек акциядорлик амалиётидаги масалалар билан богланган ҳолда монографик тадқиқ этилди. Шунингдек, соҳадаги муаммолар туркумлаштирилган ҳолда таҳлил этилган. Мазкур монография ҳуқуқшунос талабалар, магистрантлар, илмий изланувчилар, ҳуқуқни муҳофаза ва назорат қилиш идоралари ходимлари учун ҳам мўлжалланган.
-
Жиноий одил судлов асослари
Хидоятов Б.Б.,Муаллифлар томонидан ушбу дарсликни тайёрлашда жиноий одил судловни таъминлашда Жиноят-процессуал конунчилик нормалари содда тилда тахлил килинган. Дарсликдаги мавзулар Жиноят-процессуал ҳуқукига кириш максадида аник ва равон тилда баён килинган. Бундан ташкари Жиноят ҳуқукига оид бўлган нормалар хам тахлил килинган. Дарсликда жиноий одил судлов, унинг функциялари, вазифалари ёритилган бўлиб, ушбу вазифаларни амалга оширишга ваколатли бўлган ҳуқукни муҳофаза килувчи органларнинг процессуал ваколатлари акс эттирилган. Бундан ташкари одил судловни таъминлашда далилларнинг ўрни тўғрисида аник тафсилотлар баён килинган. Ушбу дарслик юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун мўлжалланган бўлиб, жиноий одил судлов асосларини пухта ўрганишлари, базавий ҳамда фундаментал билим олишларини максад килган.
-
Жиноят процесси иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашнинг жиноят-процессуал жиҳатлари
Маматалиева Ш.Х.,Одил судловни амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири жиноят иши материалларини хавфсиз кўриб чикилишини таъминлаш, суд томонидан далилларни ўрганиш ва одил судлов қарорини чикариш учун бошқа зарур процессуал ҳаракатларни амалга оширишдир. Шу билан бирга, ушбу монографияда жиноят процессида хавфсиз иштирок этишни таъминлаш соҳасида вужудга келадиган, ўзгариб турадиган ва тугатиладиган жиноят-процессуал муносабатлар боғлиқ масалаларни ҳал килиш кўриб чиқилади. Суд мухокамасини хавфсиз ўтказиш ҳар йили 10 миллионга яқин одам гувохлар ва жабрланувчилар сифатида жалб этилиши билан боғлиқ бўлиб, уларнинг деярли тўртдан бир қисми жиноий одил судловда иштирок этиш ёки унга кўмаклашиш билан боғлик ноқонуний таъсирга дучор бўлиши каби масалалар ёритилган. Шу билан бир вақтда, хорижий мамлакатлар, хусусан, Германия, АҚШ, Россия каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилиб, амалиётдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига тўхталиниб, айрим муаммоларнинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган. таълим Монография илмий тадқиқотчилар, олий юридик муассасаларининг талабалари ва магистрантларга ҳамда мазкур мавзуга кизикувчилар учун мўлжалланган.
-
Сиёсий партияларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимидаги иштирокини кенгайтиришнинг айрим масалалари
Бабажанов А,Ушбу монографияда сиесий партияларнинг махаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимидаги иштирокини кенгайтиришнинг назарий ва амалий муаммоларини. Ўзбекистон Республикасининг конунчилиги, шунингдек ушбу соҳага оид халкаро ҳужжатлар асосида комплекс тадқиқ этиш вазифаси белгилаб олинган. Шунингдек, монографияда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида сиёсий партиялар иштироки институтининг ривожланиши, ушбу сохада сиёсий партиялар фаолиятининг йўналишлари, махаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида снесий партия гурухлари иштирокининг шакл ва усуллари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг сиёсий партия гурухлари фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, шунингдек ушбу соҳадаги ривожланган давлатларнинг тажрибаси чукур таҳлил қилинган ҳолда, миллий конунчиликни янада такомиллаштиришга каратилган таклифлар ишлаб чикилган. Мазкур монография олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳуқукшунослик йўналицо бўйича тахсил олаетган талабаларга, мазкур масала класидан илмий изланишлар о бораётган тадкикотчиларга ҳамда амалист ходимларига мўлжалланган.
-
Адвокатура институтининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
Давлятов В. Х.,Мазкур ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтининг ривожланиш босқичлари, адвокатура институтининг назарий- ҳукукий асослари, хусусан унинг ижтимоий-ҳуқуқий табиати, адвокатлик тузилмалари юридик мақомининг ўзига хос хусусиятлари, адвокатура институтида ўзини ўзи бошқаришнинг моҳияти, адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмаси, адокатлик бюроси ва юридик маслаҳатхона ҳуқуқий мақомининг хусусиятлари, хорижий мамлакатларда адвокатлик тузилмаларининг ҳуқуқий мақомига оид масалалар таҳлил қилинган. Ўқув қўлланма олий таълим муассасалари бакалавриати магистратурасининг юридик таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабалари ҳамда адвокатура институти билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.