-
-
ҲУҚУҚИЙ ЕТУКЛИК - БАРКАМОЛЛИККА ЭЛТАДИ
Адолат,Ушбу ўқув-услубий қўлланмада ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда уларнинг конституциявий билимларини мустаҳкамлаш, уларда ҳуқуқий, солиқ, экологик маданиятни юксалтириш, қолаверса, инсон ҳуқуқлари, уни мамлакатимизда янада мустаҳкамлашни такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг мазмуни, унинг сабаблари ва ушбу ислоҳотларни ёшларга тушунтириш билан боғлиқ масалаларни ёритиб беришга ҳаракт қилинган. Ушбу ўқув услубий қўлланма кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
2017 ЙИЛ - ШИДДАТЛИ ИСЛОҲОТЛАР ЙИЛИ
Адолат,Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш. Қонун устиворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш
-
ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ
К.А. БОЙМУҲАМЕДОВА, Г.Я. ГУЛЯМОВА,Ушбу ўқув қўлланма олий мактаб магистратура бўлими магистрантларига мўлжалланган. Ўқув қўлланмада мутахассислик фанларини ўқитишда зарур бшлган педагогик ва психологик талаб, қоидалар ёритилган бўлиб, педагогик фаолиятда оғишмай амал қилиниши лозим бўлган психологик категориялар ҳақида фикр юритилади.
-
Ҳозирги замон шароитида консуллик функциялари
Юлдашева Г.,Ушбу ўқув қўлланмала консуллик функцияларининг умумий масалалари, консуллик функцияларнинг халкаро-хукукий асослари, консуллик муассасалар функцияларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг норматив-хукукий асослари ва ҳозирги даврда консуллик функцияларининг барча турлари билан боғлиқ масалалар ўз аксини топган.
-
Жиноят процесси иштирокчилари
Тулаганова Г.З, Базарова Д.Б, Хидоятов Б.Б.,Укув қўлланма магистрантларга жиноят-процессуал ҳукуқига оид фанларни ўқитиш методикаси, метод ва усулларини таҳлил этиш кўникмасини шакллантириш, шунингдек, жамиятни демократлаштириш шароитида жиноят-процессуал ҳуқуқий фанлар тўғрисида талабаларнинг билимларини такомиллаштириш, ушбу соҳа муаммоларини аниклаш, тахлил этиш ва баҳолаш кўникма ва малакаларини таркиб топтириш, шунингдек жиноят-процессуал ҳукукий фанларнинг асосий масалалари юзасидан чукур билим олишни таъминлаш ҳамда талабаларнинг касбий билим, кўникмаларини узлуксиз янгилаш ва ривожлантириш механизмларини Яратиш ҳамда укув жараёнини фан ва амалиёт билан самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган фаолиятни ташкил этиш тўғрисида маълумотлар беради. Шунингдек, ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилиги, жиноят ҳукуки, хукукни мухофаза қилувчи органлар тузилмаси ва суд тизими нормаларини ўрганишга бағишланган. Шу билан бирга, ушбу ўқув қўлланмада адвокатнинг жиноят процессидаги фаолиятига оид қонун ҳужжатларни тахлил қилиш, ўқув материалларини ўрганиш билан муҳим аҳамият касб этади.
-
Социология
Ибрагимов К.Д,В учебном пособии изложены основные понятия и концепции социологии, которые дают представление о социальных структурах и процессах, происходящих в обществе, целях и задачах социологии, способствуют формированию целостного образа окружающего социального мира. Учебный материал является результатом обобщения идей и концепций многих учебников, хрестоматий, научных монографий. Материал представлен в простой и доступной для изучения форме. Учебное пособие предназначено для студентов бакалавриата направления образования 60420200 «Государственное управление».
-
Коррупцияга қарши курашиш
Муаллифлар жамоаси,Мазкур дарслик тингловчиларининг Корупцияга қарши курашиш фани бўйича назарий билимларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини амалиётда қўллаш кўникмаларини шакиллантириш , “ҳаллолик ваксинаси ” тамойили асосида коррупциягақарши курашиш , манфаатлар тўқнашуви ва одоб –ахлоқ қоидалари бўйича ташкил этиладиган ўқув курсларида фойдаланишмақсадида таййорланган.
-
Ижро иши юритуви: концептуал ғоялар, соҳадаги муаммолар, амалий таклифлар
Муаллифлар жамоаси,Ушбу монография “Суд қарорларини мажбурий ижро этиш механизмини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги ПЗ-20170927453- рақамли амалий грант тадқиқоти натижаларига бағишланган, унда фуқаролик, иқтисодий, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган суд хужжатлари ижрисини таминлаш, ижро иши юритуви босқичлари, субьектлари, уларнинг ҳуқуқий мақоми, мажбурий ижро чоралари, ижро иши юритувида амалга ошириладиган процессуал харакатлар ва амалий таклиф ва тавсиялар ўрин олган.
-
Суғурта ҳуқуқи
Окюлов О., Имомов Н.,Ушбу ўқув қўлланмада суғурта тушунчаси, унинг ҳуқуқий асослари, суғурта шартномасининг турлари, суғурта соҳалари ва тармоқлари, транспорт воситалари эгаларининг, иш берувчи ва ташувчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан ёритилган. Қўлланма юриспруденция соҳасида таҳсил олаётган талабалар, тадқиқотчилар ва суғурта соҳасининг ҳуқуқий асосларига қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
Шартнома тузиш
Муаллифлар жамоси,Мазкур ўқув қўлланма шартнома тузиш билан боғлиқ жараёнларнинг ҳуқуқий асослари, тартиби ва шартларини, шартнома тузиш усуллари ва уларнинг расмийлаштирилишини ўзида ифодалайди. Шунингдек, унда шартнома тузиш босқичлари, оферта ва акцептни расмийлаштириш ва юбориш тартиби, дастлабки шартнома тузишга нисбатан талаблар, кимошди савдосида шартнома тузиш, интернет орқали шартнома тузиш, танлов савдоларида шартнома тузиш, давлат харидлари бўйича шартномаларни тузиш ва расмийлаштириш, ташқари иқтисодий шартномалар тузишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган.