-
-
-
-
-
-
-
-
Ta'lim,
-
-
Давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолиятини ташкил этиш
Тўлаганов А,Сиёсий адабиёт, -
"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонунига шарҳ
Маликова Г, Исмаилова Г,давлат хизмати, -
-
Fuqarolik jamiyati,
-
-
-
-
-
Мехнатга оид хужжатларни расмийлаштириш намуналари
Кодиров, К.,Мехнатга оид хужжатларни расмийлаштириш намуналари: услубий кулланма.
-
Конституциявий ҳуқуқ
Хусанов О.Т.,Конституциявий ҳуқуқ бўйича тайёрланган дарслик олий юридик ўқув юртла- рининг бакалавр босқичи таълим стандартлари асосида яратилган. Дарсликда Конституциявий ҳуқуқ фани предмети доирасига кирувчи мав- зулар ёритилган. Дарсликнинг тузилиши (тизими) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тузилишига ҳам мос келади. Унда Конституцияга 2011 йил 12 декабр- гача киритилган барча ўзгаришлар эътиборга олинган. Дарслик олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланиб, ундан бошқалар ҳам Конституцияни ўрганишда фойдаланишлари мумкин.
-
Маъмурий ишлар бўйича суд ҳужжатлари намуналари
Мазкур нашр Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда қонун устворлиги йўлида ҳамкорлик" қўшма лойхаси доирасида бепул тарқатиш учун тайёрланган.
-
Маъмурий ҳуқуқ ва процесс
Муратаев С.А., Мусаев Б.Т., Артиков Д.Р,Мазкур дарслик олий юридик ўқув юртларининг 5240120 Юриспруденция бакалавр таълим йўналиши таълим стандартлари асосида яратилган. Дарсликда Маъмурий ҳуқуқ ва процесс фани предмети доирасига кирувчи мавзулар ёритилган. Унда Ўзбекистон Республикаси норматив- ҳуқуқий ҳужжатларига 2020 йил 1 майгача киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар эътиборга олинган. Дарсликда маъмурий ҳуқуқ тармоғи ва давлат бошқаруви органлари фаолиятини изоҳлаш масаласига доктринал ёндашилиб, уларга оммавий ва хусусий ҳуқуқ субъектлари сифатида қараш нуқтаи назаридан ёндашилган. Шу тариқа давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиш принципини ифодалашга уринилди. ва Ўқувчи ушбу дарслик орқали Ўзбекистондаги мавжуд давлат бошқаруви органлари вазифаларини, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатадиган асосий давлат тизимини, уларнинг асосий функция хизматлари турлари ҳамда уларнинг моҳиятини тизимли равишда ва тезда тушуниб олиши мумкин.
-
-
Конституциявий ҳуқуқ
Маматов Х.,Мазкур дарслик давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги, шу жумладан конституциявий ҳуқуққа оид ҳозирги замон илмий концепцияларини инобатга олган ҳолда тайёрланди. Жумладан, Конституция ва унинг мазмун-моҳиятини талқин этишдаги анъанавий ёндашувлар билан бир қаторда янги муаммолар ҳамда нуқтаи назарларни қамраб олган. Шунингдек, дарсликда Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган конституциявий-ҳуқуқий ислоҳотлар, давлат қурилиши ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги демократик ўзгаришлар ўз ифодасини топган. Дарслик талабаларга, магистрант ва юридик олий муассасалари таълим шунингдек, ўқитувчиларига, мутахассисларга, конституциявий ҳуқуқ масалаларига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти
"Судлар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2 - моддасида Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиганманфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқоролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.
-
"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси қонунига шарҳ
Маликова Г, Исмаилова Г, -
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ( ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга шикоят қилиш тартиби
Мазкур қўлланмада давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга ариза ёки шикоят билан мурожаат қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, ушбу тоифадаги ишларнинг судда кўрилиши тартиби, суд қароридан норози бўлган тарафнинг ушбу қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқи, ундан қонуний фойдаланишга оид тартиб - коидалар, суд қарорларининг ижро этилиши билан боғлиқ ва бошқа шу каби муҳим масалалар оддий тилда, шарҳлар, жадваллар ва изоҳлар орқали ёритиб берилган.
-
-