-
1984. Биринчи қисм
Оруелл Ж.,ХХ асрнинг энг машҳур ғайрихаёлий романларидан бири инглиз ёзувчиси Жорж Оруэллнинг "1984" романи 1948 йилда ёзилган ва "Молхона"да фош этилган "сотилган инқилоб" мавзусини давом эттиради. Оруэллнинг фикрича, оммавий эрксизликдан кўра мудхишрок нарса йўқ ва бўлмайди ҳам. Тоталитаризм инсонда давомий қўрқув, сукут ва ўлимдан бирини танлаш имконинигина қолдириб, уни барча рухий эҳтиёжлардан, фикрлардан, туйғулару аклдан мосуво қилади: Катта Оға сенга “икки карра икки беш" дедими, тамом, у чиндан ҳам "беш"!
-
Қуёш остидаги ёвузлик
Кристи А.,«Қуёш остидаги ёвузлик» романи Агата Кристининг энг қизиқарли асарлари рўйхатида туради. Ўз вақтида экранлаштирилган бу асар китобхонларни ҳам, томошабинларни ҳам зериктириб қўймаслиги аниқ. Хусусий изқувар Эркюль Пуаро Лезеркомб кўрфазида дам олишни истайди, аммо курортда ҳам одатдаги иши билан қотилликни фош қилишига тўғри ҳаммасига шуғулланишига келади. Бир қарашда қотилнинг кимлиги равшан муҳаббат учбурчаги айбдор. Лекин учбурчак тўртбурчак, бешбурчак, ҳатто жуда мураккаб геометрик фигура бўлиб чиқиши, одамларнинг кўзига муҳаббат ва эҳтиросдек кўринган туйғулар эса, аслида, бойликка ўчлик бўлиши ҳам мумкин. Бундай чалкаш жиноятни Пуародан бошқа ким ҳам фош қила оларди?
-
Раққосанинг маржони
Кристи А.,Жуда кўп сирли қотилликлар изидан тушиб, унга кутилмаган ечиб топадиган Эркюль Пуаро "Эндхауз жумбоғи" романида ҳам қотилни топишда адашмайди. Бироқ шубҳаларга ойдинлик киритиш учун жуда кўп тер тўкади. Чунки содир этилиши мумкин бўлган қотилликнинг олдини олиш пайида бўлган Пуаро кутилмаганда бунга рўбарў келади. Кўз олдида юрган жабрдийда қизнинг қотил бўлиб чиқиши хаёлига ҳам келмайди. Ниҳоят, ҳамманинг назарида ғалати кўринадиган хорижлик, бўйи калта ва ингичка мўйловчи машҳур изқувар ҳаммасига нукта қўйиб, қотилни моҳирлик билан тузоққа туширади.
-
Мақсад: Узлуксиз равишда мукаммалланиш жараёни
Голдратт Э. М., Кокс Ж.,Мақсад" янги глобал ишлаб чиқариш тамойиллари ҳақидаги китоб. Бу дунё қандай тузилганлиги ва уни яхши томонга қандай ўзгартириш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилаётган одамлар ҳақидаги китоб. Муаммоларни мантиқий таҳлил қилиб, одамлар ўз ҳаракатлари ва эришган ютуқлари ўртасидаги натижага боғлиқликни аниқлайдилар. Бу жараёнда улар ўз бизнесини сақлаб қолиш ва уни муваффақиятли қилишга ёрдам берадиган баъзи асосий тамойилларни ўйлаб топишади.
-
-
Эндхауз жумбоғи
Кристи А.,Жуда кўп сирли қотилликлар изидан тушиб, унга кутилмаган ечиб топадиган Эркюль Пуаро "Эндхауз жумбоғи" рома- нида ҳам қотилни топишда адашмайди. Бироқ шубҳаларга ойдинлик киритиш учун жуда кўп тер тўкади. Чунки содир этилиши мумкин бўлган қотилликнинг олдини олиш пайида бўлган Пуаро кутилмаганда бунга рўбарў келади. Кўз олдида юрган жабрдийда қизнинг қотил бўлиб чиқиши хаёлига ҳам келмайди. Ниҳоят, ҳамманинг назарида ғалати кўринадиган хорижлик, бўйи калта ва ингичка мўйловчи машҳур изқувар ҳаммасига нуқта қўйиб, қотилни моҳирлик билан тузоққа туширади.
-
Катта ўйин: Икки империя тўқнашуви
Ҳопкирк П.,Европаликларнинг Марказий Осиёга азалдан кизиккани тарихдан маълум. Аммо минтақага тадқиқотчи сифатида келиб, бу ердаги ижтимоий-сиёсий ҳаётни ўрганган сайёхлар, тадкикотчилар ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Уларнинг ўзбек ти лига таржима қилинган асарлари деярли йўқ. Юз берган воқеаларда бевосита иштирок этган кўплаб қахрамонларнинг кундаликлари асосида ёзилган ушбу китобда ўтмишдаги сиёсий ҳаёт, минтақани бўлиб олиш учун икки қудратли мамлакат ўртасида кечган можаролар акс этган. Тарих ҳар кимнинг талқинида турлича ифода топади. Кулингиздаги китобда Марказий Осиёнинг яқин ўтмишига оид сахифалари европалик муаллиф талқинида баён этилган. Бу ҳам ўз тарихимизга турли томондан бокиш учун бир имкониятдир.
-
-
-
-
-
-
-
-