-
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. II том. (Умумий қисм: Жазо тўғрисида таълимот)
Рустамбаев М.Ҳ.,Huquqshunoslik, -
Huquqshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Халқаро савдо ҳуқуқи
Гулямов С., Самарходжаев Б., Рустамбеков И., ва бошқа,Мазкур дарслик Тошкент давлат юридик университетининг янги авлод дарсликлари комплекс режаси асосида тайёрланган бўлиб, университетида ўқитиладиган Халқаро савдо ҳуқуқи фани намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган. Дарсликда халкаро савдо ҳуқуқининг мазмуни очиб берилган,объектлари ва субъектлари кўрсатилган, халқаро савдо битмлари, халқаро олди сотди воситачилиги, халқаро ҳисоб - китоблар, халқаро факторинг, халқаро молиявий лизинг, товарларни халқаро ташиш, халқаро савдода франчайзинг, халқаро инвестициялар каби масалалар ёритилган, халқаро савдо муносабатларида юзага келадиган низолар ва уларни ҳал қилиш механизми ёритилган.
-
-
Жиноят одил судлов асослари
Хидоятов Б.Б., Уралов С.С.,Муаллифлар томонидан ушбу дарсликни тайёрлашда жиноий одил судловни таъминлашда Жиноят-процессуал конунчилик нормалари содда тилда тахлил килинган. Дарсликдаги мавзулар Жиноят-процессуал ҳуқуқига кириш мақсадида аниқ ва равон тилда баён қилинган. Бундан ташқари Жиноят ҳуқуқига оид бўлган нормалар ҳам таҳлил қилинган. Дарсликда жиноий одил судлов, унинг функциялари, вазифалари ёритилган бўлиб, ушбу вазифаларни амалга оширишга ваколатли бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг процессуал ваколатлари акс эттирилган. Бундан ташкари одил судловни таъминлашда далилларнинг ўрни тўғрисида аниқ тафсилотлар баён қилинган. Ушбу дарслик юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун мўлжалланган бўлиб, жиноий одил судлов асосларини пухта ўрганишлари, базавий ҳамда фундаментал билим олишларини мақсад қилган.
-
-
Тезкор-қидирув фаолияти
Каримов В.,Мазкур дарсликда тезкор-қидирув фаолиятининг фан ва ўқув предмети сифатидаги асосий қоидалари ёритилган бўлиб, унинг асосини Ўзбекистон Республикасининг "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисида"ги қонунлари, жиноят, жиноят процессуал қонунчилиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ташкил этади. Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари, курсантлари ва магистрлари, прокурорлар, судьялар, адвокатлар ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари учун мўлжалланган.
-
Конститутция ва ижтимоий давлатчилик
Одилқориев Х. Т.,Узбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатда демократик ижтимоий-ҳуқиқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг конуний замини сифатида ижтимоий-сиесий хамда хукукий тахана ва талқин марказидаги долзарб мавзу бўлиб келмоқда. Китобда Конституциянинг яратилиш тарихи, моҳияти, асосий принциплари, ўзига хос хусусиятлари, конунчилик тизимининг ўзаги эканлиги, унинг мафкуравий ва маънавий-ахлоқий салоҳияти, суд-ҳуқук тизими пойдевори тарзида майдонга чикаётганлиги ҳамда оламшумул халкаро ахамияти жонли мисоллар асосида илмий-назарий тахлил этилган. Конституция юксак ижтимоий-хукукий кадрият, шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви омили сифатида талкин этилиб, фукаролик жамияти институтларини шакллантиришда хаётбахш роль ўйнаётганлиги кўрсатиб берилган. Китоб профессор-ўқитувчилар, тадкикотчилар, магистр ва талабалар, илмий ва амалиёт ходимлари хамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Иқтисодиёт назарияси
Бекнозов Н,Иктисодиёт назарияси фани бўйича тайёрланган мазкур дарсликда Республикада Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва олий ўқув юртларида бакалаврлар тайёрлаш давлат андозаси талаби асосида яратилган. Дарсликка кири- тилган ҳар бир мавзуни ёритишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларидан, республика қонунлари ва бошка меъёрий ҳуж жатлардан кенг фойдаланилди. Дарслик таркибига киритилган мавзулар бир-бири билан мантиқан боғланган. Янги мавзулар киритилган бўлиб дарслик мазмунан бойитилди. Бу мавзулар: Иқтисодиётнинг умумий асослари, Бозор иқтисодиёти, Макроиктисодиёт ва жаҳон хўжалигининг ривожланиш боскичларига тааллукли мавзулар киритилган. Дарслик барча йўналишдаги мутахас сислар (бакалаврлар) учун мўлжалланган.
-
Фуқаролик процессуал ҳуқуқи
Мамасиддиқов М.,Мазкур дарслик Давлат таълим стандарти асосида тузилган "Фуқаролик процессуал ҳуқуқи" фани дастурига мувофиқ ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва мустақил таълим олиш технологиялари, тамойиллари ва талаблари асосида тайёрланган. Дарсликда фуқаролик процессуал ҳуқуқининг умумий қисмига оид барча масалалар батафсил кўриб чиқилади. Мазкур дарслик нафақат юридик ўқув юрти талабалари учун, балки фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, прокуратура ходимлари, адвокатлар, шунингдек кенг китобхонлар оммаси учун ҳам мўлжалланган. Ушбу дарсликдан фуқаролик процессуал ҳуқуқи соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган докторант ҳамда аспирантлар ҳам фойдаланиши мумкин.
-
Криминология
Абдурасулова Қ.Р.,Дарсликда криминология фанининг предмети, вазифаси ва ти зими, жиноятчилик тушунчаси, хусусиятлари ва турлари, жиноятчилик сабаблари ва уни тавсифлаш муаммоси, жиноятчи шахси, унинг криминологик тавсифи ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шахс ғайриижтимоий мойиллигининг шаклланиши ҳамда муайян жиноят содир этиш механизми, криминологик виктимология асослари, таснифи, жиноятларни профилактика қилиш, рецидив, уюш ган, вояга етмаганлар, оиладаги, тамагирлик ниятида зўрлик ишлатиб содир этиладиган, иқтисодий, экология ва солиқ жиноятчилигининг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш каби масалалар кўрилган. Дарслик ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртлари ва факультетлари талабалари, ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун мўлжалланган.
-
Ижара ҳуқуқи
Бобоқулов С.Б,Мазкур дарсликда бозор иқтисодиёти шароитида кенг қўлланилаётган ижара шартномасининг тарихий ривожланиш босқичлари тавсифи, мол-мулк ижарасини ҳуқуқий тартибга солишнинг тарихий шакллари ва миллий ҳуқуқ тизимида намоён бўлишининг баъзи жиҳатлари, бозор шарои тида тижорат ва ижтимоий ижаранинг моҳият, аҳамияти, тушунчаси ва асосий белгилари, уларни ижара муносабатларида тутган ўрни ва қўлла ниш соҳалари, ижара шартномасининг алоҳида турлари, жумладан, прокат шартномаси, транспорт воситалари ижараси шартномаси, бино ва иншоот ижараси шартномаси, корхонани ижарага бериш шартномаси, лизинг (молия ижараси) шартномаси, уй-жой ижараси шартномаларининг тушунчаси, шартнома шакли, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурият- лари, шартнома шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ижара ҳуқуқидан фой даланиш имкониятларини янада кенгайтиришга оид мавзулар ёритилган.
-
Хўжалик (тадбиркорлик) ҳуқуқи
Муаллифлар жамоаси,Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтиш даврида иқтисодиётнинг турли соҳаларини малакали юристлар билан таъминлаш талаб этилади. Шу ўринда Хўжалик ҳуқуқи фанидан 2002 йилда ишлаб чиқилган дастур асосида ёзилган ушбу дарслик университет юридик факультетлари, юридик институт ва ҳуқуқ асослари ўқитиладиган олий ўқув юртлари талабаларига тавсия этилади, шунингдек мазкур дарслик хўжалик судлари, прокуратура, хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмат ходимлари ҳамда тадбиркорларга қўлланма сифатида мўлалланган.
-
Корпоратив ҳуқуқ
Раҳмонқулов Ҳ.Р, Гулямов С.С,Мазкур дарслик Тошкент давлат юридик университетининг янги авлод дарсликлари комплекс режаси асосида тайёрланган бўлиб, университетда ўқитиладиган Халқаро савдо ҳуқуки фани намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган. Дарсликда халкаро савдо ҳуқуқининг мазмуни очиб берилган, объектлари ва субъектлари кўрсатилган, халқаро савдо битимлари, халқаро олди- сотди воситачилиги, халқаро ҳисоб-китоблар, халкаро факторинг, халқаро молиявий лизинг, товарларни халқаро ташиш, халқаро савдода франчайзинг, халкаро инвестициялар каби масалалар ёритилган, халкаро савдо муносабатларида юзага келадиган низолар ва уларни ҳал қилиш механизми ёритилган.
-
Меҳнат ҳуқуқи
Муаллифлар жамоаси,Ушбу китобда асос негизини Конституция ташкил этувчи ҳуқуқ устунлиги муаммосининг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Унда, авваламбор, ҳуқуқ устунлиги ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим концептуал ғояси эканлиги исботлаб берилган. Шунингдек, китобда «ҳуқуқ устунлиги», «ҳуқуқ ҳукмронлиги», «қонун устунлиги», «ҳуқуқнинг мажбурийлиги», «ҳуқуқнинг бебаҳолиги» каби тушунчалар кенг қамровли таҳлил этилган. Айни пайтда мазкур китоб Юртбошимиз томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ил гари сурилган энг муҳим ғояларни «ҳуқуқ устунлиги» тушунча- си орқали теранроқ англаб, тушуниб олишга ёрдамлашади, деган умиддамиз. Китоб юридик ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикаси молия ҳуқуқи
Билолхўжаева Ш.Б, Хакимов Ғ.Т,Ушбу ўқув қўлланмада молия ҳуқуқи фанининг асосини ташкил этувчи давлат молиявий фаолиятининг мазмуни-моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари, функциялари ва принциплари; молия ҳуқуқининг предмети, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш услуби, тизими ва манбалари; молиявий-ҳуқуқий нор-малар ва муносабатлар; Ўзбекистон Республикаси молиявий тизими, давлат бюджети, давлат бюжетини шакллантириш жараёни, давлат даромадлари, давлат кредити, давлат харажатлари, суғурта фаолиятини хукукий тартига солиш ва бошқа масалалар ўз ифодасини топган.
-
Иқтисодиёт назарияси
Шодмонов Ш.Ш, Мамарахимов Б.Э,«Иқтисодиёт назарияси» фани бўйича тайёрланган мазкур маърузалар матни 2002 йилда чоп этилган ўқув қўлланма ва 2005, 2010 йилларда кайта чоп этилган дарсликнинг қайта ишланган ва тўдирилган нашри ҳисобланади. Ушбу матнни тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва олий ўқув юртларида бакалаврлар тайёрлаш янги давлат андозаси талаблари ва шу андозага биноан ишлаб чиқилиб қабул қилинган янги ўқув дастури асосида тайёрланган. Ундаги мавзулар мазмунини ёритишда Республика Президенти И.Каримов асарлари, маърузалари хусусан, «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асаридан, мамлакатимизда қабул қилинган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлардан кенг фойдаланилган. Кейинги йилларда мамлакатимизда ва хорижда, айниқса, Европа мамлакатлари ва Россияда нашр этилган қатор дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг қисқача таҳлили берилган, улардаги ижобий томонлардан фойдаланилган ва баъзи бир мунозарали жиҳатлар эса танқидий равишда ўрганилиб, муаллифларнинг шахсий ёндашувлари баён этилган.
-
Рим ҳуқуқи
Mualliflar jamoasi,Ушбу дарсликда Рим ҳуқуқи тушунчаси, предмети, тизими ва ман балари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ва мулкий ҳуқуқлар, мажбурият ҳуқуқи тушунчаси ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, ворислик ҳуқуқи ма- салалари ёритиб берилган. Дарслик олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик мутахассислиги та- лабаларига, тадқиқотчилар ва докторантларга мўлжалланган.