-
-
-
-
Тарихий адабиёт,
-
-
-
-
Milliy istiqlol g'oyasi,
-
Гендер тенгликни тушуниш: халқаро ва миллий қонунчилик меъёрлари ҳамда диний тамойилларнинг қиёсий таҳлили
Юсупова Н., Хамдамова Ф.,Гендер тенглик, -
-
-
Ta'lim,
-
-
-
-
Ta'lim,
-
-
-
-
-
-
-
-
Миллий истиклол мафкураси ва тараккиет
Бобоев, Х.Исломов, З.,Миллий истиклол гоясини таргиб килиб, истиклол мафкурасини халк калби ва шуурига сингдириш давримизнинг энг долзарб масалаларидан.Миллий истиклол мафкурасининг бош максади халкни буюк келажак ва улугвор максадлар сари бирлаштириш, миллати, тили ва динидан катъи назар мамлакат хар бир фукаросининг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизгнинг бехахо мероси, миллий кадрият хамда анъаналаримизга муносиб булишига эришиш, юксак фазилатли комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват килиш, шу мукаддас замин учун фидоийликни хает мезонига айлантиришдан иборат. Китобда миллий истиклол мафкурасининг долзарб муаммолари уз аксини топган.
-
Гендер тенгликни тушуниш: халқаро ва миллий қонунчилик меъёрлари ҳамда диний тамойилларнинг қиёсий таҳлили
Юсупова Н., Хамдамова Ф.,Мазкур кўлланма гендер тенгликнинг назарий муаммоларини қиёсий нуқтаи назардан таҳлил қилишга бағишланган. Ушбу қўлланмада гендер тенгликни таъминлашнинг ижтимоий аҳамияти, гендер тенгликни таъминлашга оид хулқаро ҳуқуқий тажриба, Ўзбекистон Республикаси қонунларидаги гендерга оид ҳуқуқ ва эркинликлар диний тамойиллар билан қиёсий таҳлил қилинган. Ушбу қўлланмада келтирилган маълумотлардан илмий тадқиқотларда, рисолалар ва олий ўқув юртлари учун махсус дарсликлар, ўқув қўлланмалар тайёрлашда, маърифий тарғибот марказлари ўзларининг жойларда (маҳаллалар, меҳнат жамоалари, ўқув юртларида) аҳоли, хотин-қизлар ўртасида, оила қуриш бўсағасида турган ёшларни никоҳга, оилавий муносабатларга тайёрлаш мақсадида жинслар тенглиги, жинсий зўравонлик, хотин-қизлар камситилишининг ҳуқуқий ва маънавий оқибатлари, оиланинг маънавий асосларини тушунтириш ишларида, эрта никоҳ, репродуктив саломатлик, гигиена масалалари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини оширишга йўналган тарғибот ишларида фойдаланишлари мумкин.
-
-
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш
Муаллифлар жамоаси,"Тартибга солиш таъсирни баҳолаш ўқув қўлланмаси 10 та модулдан иборат бўлиб, тартибга солиш таъсирни баҳолашга (ТСТБ) замонавий ёндашувлар бўйича мукаммал қўлланма ҳисобланади. Ушбу қўлланма ТСТБ институти шаклланиши ва ривожланишининг асосий босқичлари, уни миллий амалиётда қўллаш хусусиятлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамият ҳаётининг турли жабҳаларига таъсирини баҳолаш бўйича батафсил методологияни қамраб олади. Қўлланма давлат аралашувининг зарурияти, "ақлли" тартибга солиш концепцияси, иқтисодий таҳлил, маълумотларни йиғиш усуллари ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш каби муҳим мавзуларни қамраб олади. Алоҳида модулларда қонун ҳужжатларининг иқтисодиёт, тадбиркорлик, рақобат муҳити, ижтимоий соҳа, гендер тенглиги ва атроф-муҳитга таъсири батафсил кўриб чиқилган. Ушбу ўқув қўлланма норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашда иштирок этувчи давлат органлари ходимлари, шунингдек, тартибга солишнинг жамият ва иқтисодиётга таъсири билан қизиқувчи илмий доира вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Айрим турдаги тергов ҳаракатларининг криминалистик тактикаси 2-жилд
Абдуллаев Р.К.,Ўқув қўлланма илгари нашр қилинган "Айрим турдаги тергов ҳаракатларнинг тактикаси ва технологияси" номдаги ўқув қўлламанинг давоми бўлиб, унда тергов эксперименти тактикаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тактикаси, телефонлар ва бошка телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тактикаси, таққослаш тадқиқотлари учун намуна олиш тактикаси, жиноятларни очиш ва тергов қилишда махсус билимлардан фойдаланиш ҳамда суд экспертизасини тайинлаш тактикаси кабилар ёритилган. Ўқув қўлланма юриспруденсия таълим йўналиши бакалавриат мутахассислиги (Юриспруденция) талабалари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Жамиятнинг иқтисодий негизлари
Бабажанов А.Д.,Ушбу ўкув кўлланмада жамиятнинг иктисодий негизларига оид назарий ва амалий муаммолар, амалга оширилган илмий тадкикотлар, олимларнинг карашлари ҳамда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, шунингдек ушбу соҳага оид халкаро хужжатлар тахлил килинган. Мазкур ўкув қўлланма юриспруденция таълим йўналиши бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар
Бабажанов А.Д.,Ушбу ўкув қўлланмада шахсий хукук ва эркинликлар борасидаги назарий ва амалий муаммолар ҳамда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг конунчилиги, шунингдек ушбу соҳага оид халкаро ҳужжатлар тахлил килинган. Мазкур ўқув қўлланма юриспруденция таълим йўналиши бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи
Нарзуллаев О.,Ушбу ўқув қўлланмада Республикамизда биологик ресурсларни мухофаза килиш ва улардан окилона фойдаланишни таъминлаш, хукукий асосларини мустаҳкамлаш, институтининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ўрмон (ўсимлик) муҳофазаси ҳукукий талаблари мазмуни ватизими, ҳайвонот дунёсини ҳукукий мухофаза килиш ва ундан фойдаланишнингўзига хос хусусиятлари, муҳофаза хукукий мақомида тақиқлаш, чеклаш ва рухсат этиш институтининг роли ва такомиллашуви, биоресурсларни алохида мухофаза режими асосида саклаш, тиклаш ва кўпайтиришни хукукий тартибга солишнинг замонавий ва инновацион истиқболлари, биологик ресурсларнинг хўжалик хукукий мақоми: биологик ресурсларганисбатан мулк ҳукукининг мазмуни ва тавсифи, сувдаги биоресурслардан фойдаланиш конунчилиги. биологик хилма-хилликка нисбатан аҳолининг хабардорлиги ва экологик маданияти даражасини ошириш оркали уларни экологик муаммоларни ҳал этишга фаол жалб килишга алохида эътибор берилган, шу соҳага оид миллий ва халкаро конунчилик ҳужжатлари таҳлил этилган. Ўкув қўлланма юридик олий таълим муассасалари ва факультетлари талабалари ва тадкикотчилар ҳамда кенг халқ оммасига мўлжалланган.
-
Оила ҳуқуқида алимент муносабатлари
Махмудходжаева У., Усмонова М.,Мазкур ўқув қўлланмада алимент тушунчаси шунингдек, ота-она хамда болаларнинг алимент хукуки ва мажбуриятлари, эр-хотинлар ва собик эр- хотинларнинг алимент мажбуриятлари, кариндошлар ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ва алиментларни тўлаш ва ундириш тартиби ҳолатлари ва окибатлари ёритилган. Қўлланма юриспруденция йўналиши талабалари, ўкитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда бола хукуклари ҳамда оила хукуки билан кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар
Бабажанов А.Д.,Ушбу ўқув қўлланмада иктисодий, ижтимоий, маданий ва экологик хукуклар борасидаги назарий ва амалий муаммолар, олимларнинг карашлари, амалга оширилган илмий тадкикотлар ҳамда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, шунингдек ушбу соҳага оид халкаро ҳужжатлар тахлил килинган. Мазкур ўқув қўлланма юриспруденция таълим йўналиши бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.