-
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
АБДУЛЛА ОРИПОВ,Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов “Танланган асарлар” ининг саккизинчи жилди кейинги икки ярим йилда ёзилган руҳият ва чуқур фалсафийлик омихта бўлган янги шеърлардан жамланди. Зукко шеърхонлар улкан шоир ижоди янги мавзулар, янги ифода воситалари билан бойиганига, давр ва халқ шахс ва жамият, инсон ва унинг қалби, нур ва зиё, муҳаббат ва нафрат, яхшилик ва ёвузлик, самимият ва ҳасад, меҳр ва қабоҳат сингари ўлмас ва азалий мавзулар янги ифода воситалари орқали очиб берилганига ишонч ҳосил қилиб, янги шоирона нигоҳдан завқ оладилар, деб умид қиламиз.
-
САЙЛАНМА
Махтумқули,Қўлингиздаги ушбу китоб туркман халқининг улуғ шоири, туркман адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари, достонлари севиб ўқиладиган ,ҳофизлар баланд пардаларда куйлайдиган, машшоқлар инжа куйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумқули – Фироғий асарларидан танлаб табдил этилган. Бу ноёб, халқчил асарлар туркманчадан ўзбекчага ўгирилиш жараёнида иложи борича аслиятга яқин руҳда таржима қилинган. Махтумқули ижодининг азиз мухлислари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммад Пирриевнинг жиддий саъй –ҳаракатлари натижасида амалга оширилган бу табдил Сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
КАРЛ IX САЛТАНАТИНИНГ ЙИЛНОМАСИ
Проспер Мериме,Проспер Мериме XIX аср француз адабиётида буюк навеллачи, романнавис, шоир ,адабиёт ва театр танқидчиси, тарихчи, таржимон сифатида ном қолдирган. У адабиётнинг реализм оқими рухида ёзилган новеллалар муаллифи сифатида жаҳон миқёсида машхур адиб ҳисобланади. Озод Шарафиддинов таржимасидаги ‘‘Карл IX салтанатининг йилномаси” романи ҳамда Абдумурод Кўчибоев томонидан бевосита француз тилидан ўзбекчага ўгирилган ‘‘Коломба“, “Кармен” каби новеллари Ўзбек китобхонларига яхши таниш. П.Мериме ўз асарларида саёҳатлари давомида тўпланган тарихий воқеаларини инсон тақдири билан омихта ҳолда қизиқарли услубда баён қилади. Миллий колоритнинг тарихий анъаналар, бадиий бўёқлар орқали таъсирчан ва ҳаққоний образларда тасвирлайди.
-
Гиёҳ ва таёқ
Мулуд Маммери,Мулуд Маммерининг ушбу романида жазоир халқининг мустамлакачиларга қарши қаҳромонона олиб борган адолаатли кураши тасвирланади.Роман бош қаҳрамонлари Тала қишлоғининг аҳолисидир.Роман ажойиб услубда ёзилган бўлиб, ундаги воқеалар ўзининг драматизмлиги билан китобхонда Жазоир халқига нисбатан меҳр ва муҳаббат туйғуларини уйғотади
-
Миртемир, Дўстлар даврасида
Миртемир,Бу китобга атоқли шоир Миртемирнинг адабиёт ҳақидаги ўйлари,аллома шоирлар ҳақидаги фикрлари.ёшларга ўгитлари жамланди
-
Ҳаёт дарвозаси
Омон Мухторов,Мен насрда ҳам назмда ҳам қалам тебратганим учундир, шоир дўстларимизнинг бу гапини қабул қилганман.Менга қадимий Бухорода туғилиш насиб этди ва қаддимни кўтармасимдан қаршимда ҳаёт дарвозаси кенг очилгандек бўлди
-
Туҳфа
Комил Синдаров,Муҳаббат мавзусининг ўзигак хос шоирона ифодаси,гўзаллик, бахт, қувонч, меҳр, туйғуларининг бетакрор тараннуми шоир ижодининг ўлмас мавзусига айланган.Шу боисдан шоир шеърларидан яқиндан хабардор бўлган шеърхон мухлислари унинг ижодига қайта ва яна қайта мурожат этишга ички бир эхтиёж сезади
-
-
-
-
Навоийнинг бадиий маҳорати
Алибек Рустамов,Филология фанлари доктори ,Шарқ классик адабиётининг чуқур билимдони Алибек Рустамов ўзининг мазкур к4итобини бубк мутаффаккир шоир Алишер Навоийнинг бадиий маҳоратига бағишлайди
-
Фарҳод ва Ширин
Алишер Навоий,Буюк ўзбек шоири ва мутаффаккири Алишер Навоий меросининг энг мумтоз ьнамунаси бўлмиш "Хамса"дан ўрин олган "Фарҳод ва Ширин"достони ўзбек адабиётида катта ўринга эга
-
Маҳбуб-ул кулуб
Алишер Навоий,Буюк ўзбек мутаффаккири,халқимизнинг фахри бўлмиш Алишер Навоийнинг ушбу асари замонасида кенг шухрат топган ва ҳозир ҳам нозиктаъб ,гўзал қалбли мард олижанаб доно одамларнинг севимли китоби бўлиб қолган
-
-
-
Алишер Навоий,Муншаот
Алишер Навоий,Қўлингизга олиб ўқий бошлаган мазкур китобни маънолар хазинасидаги бир жавҳар деб атасак ҳам бўлар.Ажабки бизнинг бу кунларимизда илм-фан ғоят тараққий этиб одамлар бир -бирларига мактуб ёзмай қўйдилар
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мушфиқ Козимий,Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидагивоқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади. "Қўрқинчли теҳрон" дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради. Мушфиқ Козимий қаламига мансуб ушбу асар оламига ошуфта бўлинг, азиз китобхон.
-
Машҳур Даҳолар Сийрати
Имом Шамсиддин Заҳабий,Машҳур аллома Шамсиддин Заҳабий қатор асарлари билан Ислом оламида донг таратганлар. Булар орасида у зотнинг минглаб муҳаддис, муфаққиҳ, муарриху муфассирлар тўғрисида қимматбаҳо маълумот берилган бир неча жилддан иборат "Сияру аъламин нубало" китоблари алоҳида аҳамиятга ега. Кўплаб илмий тадқиқотлар, таржимаю таҳлиллар учун манба бўладиган бу битик-хазинада юзлаб ватандошларимизга ҳам муносиб ўрин берилган. Бухоро туманидаги "Чор Бакр" жомеъ масжиди имом-хатиби Aзизхўжа Иноятов томонидан амалга оширилган ушбу таржима орқали уларнинг икки юздан зиёди билан танишиш маънавиятимизнинг бойишига улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз.
-
Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар
Aртур Конан Дойл,Aртур Конан Дойлнинг енг машҳур асари "Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар"дир. Aдиб илк маротаба Шерлок Холмс Образини "Скарлетдаги иш" (1887) романида яратган. Ёзувчи Шерлок Холмс образини "Холмснинг сўнгги иши" (1893) ҳикоясида ўлдирмоқчи бўлади. Лекин бутун дунё китобхонларининг норозилигидан кейин изқуварни тирилтириб, янги ҳикоялар ёзади. Шерлок Холмс ҳақидаги ажойиб-ғаройиб ҳикоялар фавқулотда ҳодисаларга бойлиги билан каттаю кичик китобхонларнинг эътиборини қозонган. Кутилмаган вазиятларда ўзни йўқотмаслик, мустаҳкам ирода, ақл-заковат — бошқаларнинг мушкулини енгиллаштиришни ҳаётининг мазмунига айлантириб олган изқувар таҳсинга лойиқ фазилатлидир.
-
Ёш Вертернинг изтироблари
Иоганн Вольфганг Гёте,Юракларни титратгувчи, ларзага солувчи ушбу роман севги ҳақидаги ҳазин қўшиқ кабидир. Покиза қалбнинг яраланган муҳаббати ҳижрон дамларида ёниб-оловланиб, оқибатда, муҳаббат соҳиби - ёш Вертерни хазон қилади. Ҳар сатри севги билан лиммо-лим бўлган, изтиробдан яралган мактублар шаклида роман кўнглингиз тўридан жой олиши аниқ. Шунинг учун ҳам бу асар Гётенинг шоҳ асарларидан бирига айланган. Ҳамон китобхонларнинг севимли асари бўлмиш севги қиссаси мутолааси сизга муборак бўлсин!