-
Эрк ва эзгулик куйчилари
Абдурашид Абдуғафуров,Филология фанлари доктори Абдурашид Абдуғофуровнинг классик адабиётимиз хақидаги изланишлари билан ўқувчилар купдан буён таниш. Ушбу китобга олимнинг Навоий, ва Муқимий ҳақидаги тадқиқотлари киритилди.
-
-
Оқ от
Тухташ Ашуров,Бир неча қисса ва қувноқ хикоялари билан сизларга таниш бўлган Тўхташ Ашуровнинг мазкур тўпламига "Қалб бутун бўлса" "Маарварид тут" "Мехр" қиссалари ва бошқа хикоя, хажвлари киритилган. Қиссаларда мехрибон, мушфиқ оналарнинг ёрқин образлари яратилиб, хикоя ва хажвларда хаётдаги айрим иллат, нуқсонлар фош этилади.
-
-
Атрофимдаги одамлар
Муаллифлар жамоаси,Қатор мамлакатлар адибларининг ушбу тўплпмга киритилган хикояларида меҳнат, коллективнинг тарбиявий роли беқиёслиги улуғланади, ёш ишчиларнинг характери шаклланиши ёрқин кўрсатиб, берилади.
-
Ажал рақси
Бузург Алавии,Бузург Алави ҳозирги замон прогрессив эрон ёзувчиларижумласидандир. Мазкур тўпламга муаллифнинг илк хикоялари киритилган. Тўпламга кирган хикояларининг асосий мавзуси эрон халқининг оддий намоёндаларининг инсоний эрк, севги, фаолиятга бўлган интилиш ва курашдир.
-
Қамишзорда кечган тун
Уэда Акинари,Таниқли япон адиби Уэда Акинарининг "Рашқчи хотин ўчи", "Хризантема сайлидаги учрашув" "Одамхўр роҳиб қисмати" каби навеллалари Сизнинг кўнгил мулкингиздан ўрин олиши,шубҳасиз. Негаки, адиб айёлларнинг висол ва ҳижрони, қувонч ва андуҳли онларини гўзал рангли буёқларда тасвирлайди. Ажойиб ва ғаройиб бу қадимий новнллалар Сизга манзур бўлади, деб ўйлаймиз. "Қамишзорда кечган тун" мажмуаси "Шарқ адабиёти хазинасидан" рукнига кирган биринчи китобдир.
-
Мавлоно Муқимий
Собир Абдулла,Улуғ демократ шоир Муҳаммад Аминҳўжа Муқимийнинг машавватли ҳаёт йулини акс эттирган бу китоб Собир Абдулланинг биринчи прозаик асаридир.
-
Тақдир қурбонлари
Гундаса Амарасекова,Муаллиф ўзининг бу повестида деҳқонлар ҳаётининг қийин, бироқ олижаноб эканлигини тасвирлайди. Уларнинг машаққатли меҳнатини кўрсатиб, халқ характерининг оқ кунгиллилик, ўз яқинлари ва бегоналарга меҳр билан муносабатда бўлишни, уларнинг соддаллиги ва ишонувчанлиги баъзан ўзларига зарар келтиришини очиб беради.
-
-
Тилаб олинган бола
Анатолий Алексин,Адиб асарларида асосан ёш авлоднинг жасурлигию Мардлигию ҳалқ бахт-саодати учун кураши тасвирланди. Унинг асарлари болалар ва ўсмирларнигина эмас, балки отағоналар, педагоглари ҳам юксак ғоялар сари курашга чорлайди.
-
-
тисса бўйида
А.Авденко,Таниқли ёзувчи Александр Авдеенконинг китобхонлар эътиборини қозонган машҳур "Тисса бўйида", "Тоғ баҳори" саргушат қиссалари она Ватанамизни қуриқлаётган жасур ва давюрак чегарачилар ҳаётига баўишланган.
-
Чингиз Айтматов
Чингиз Айтматов,Бутун дунёга машхур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг қўлингиздаги охирги романи соф миллий мавзуга бағишланган бўлса ҳам, унда глобал масалалар, жумладан инсоният учун даҳўатли офатлар бўлган маънавиятсизлик, ахлоқсизлик каби иллатлар ҳақидаҳамда олигархлар деб аталмиш бойлар ҳукмронлигининг хуруж қилаётгани ҳақида сўз боради.
-
-
Бухородан Берлинга
Аъзам Ахтамов,Бу китоб автори Улуғ Ватан урушининг иштирофчисидир. У фронтда сапёрлар бўлинмасининг командири бўлиб хизмат қилган ва немис-фашист галаларини то Берлингача қувиб борган ғолиблардан.
-
-
Асрга татигулик кун
Чингиз Айтматов,Чингиз Айтматовнтнг ушбу "Асрга татигулик кун" ва "Қиёмат" романлари маънавий-рухий покланиш фасли палласига кирган халқимиз учун ўз-ўзини англаш дарсидан бир сабоқ бўлиши шубҳасиз. Ўзбек тилида илк бор китоб ҳолида нашр қилинаётган бу икки романдаги қаҳрамонлар- сизу биз, воқевлар эса-ўтмишимиз ва бугинимиз. Эртамизчи?... Бу саволга жавобни ёзувчи ёз қалбингиздан излашга даъват этади.
-
-