-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Право,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Maxmudov A.,Янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашда прокуратура органларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, улар- нинг ролини кучайтириш ва ушбу мақсадда халқаро стандартларни ва илғор хорижий тажрибани қиёсий-ҳуқуқий ўрганиш, етук олимларнинг назарий қарашлари ва концепцияларини илмий тадқиқ қилиш орқали амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Прокуратура органларининг ривожланиш тарихи ва улар фаолияти ни ташкил этишнинг фундаментал асосларини тадқиқ этиш, прокуратура органлари фаолиятини ташкил этишни ҳуқуқий таъминлаш масалаларини таҳлил қилиш, шунингдек прокуратуранинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини ўрганиш орқали Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқ болларини белгилаш ушбу монографиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Мазкур монография юридик фан ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ мутасадди ташкилотлар ходимлари, ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талабалар ҳамда ушбу масалага қизиқувчи мутахассислар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган.