-
-
-
-
юриспруденция,
-
-
Рим ҳуқуқи
Топилдиев Б. Р.,Ушбу ўқув қўлланмада Рим ҳуқуқи тушунчаси ва унинг предмети, тизими ва манбалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакиллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ва мулкий ҳуқуқлар, мажбурият ҳуқуқи тушунчаси ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, ворислик ҳуқуқи каби масалалар ёритиб берилган.
-
Суғурта ҳуқуқи
Окюлов О., Имомов Н.,Ушбу ўқув қўлланмада суғурта тушунчаси, унинг ҳуқуқий асослари, суғурта шартномасининг турлари, суғурта соҳалари ва тармоқлари, транспорт воситалари эгаларининг, иш берувчи ва ташувчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш масалалари фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назаридан ёритилган. Қўлланма юриспруденция соҳасида таҳсил олаётган талабалар, тадқиқотчилар ва суғурта соҳасининг ҳуқуқий асосларига қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
Шартнома тузиш
Муаллифлар жамоси,Мазкур ўқув қўлланма шартнома тузиш билан боғлиқ жараёнларнинг ҳуқуқий асослари, тартиби ва шартларини, шартнома тузиш усуллари ва уларнинг расмийлаштирилишини ўзида ифодалайди. Шунингдек, унда шартнома тузиш босқичлари, оферта ва акцептни расмийлаштириш ва юбориш тартиби, дастлабки шартнома тузишга нисбатан талаблар, кимошди савдосида шартнома тузиш, интернет орқали шартнома тузиш, танлов савдоларида шартнома тузиш, давлат харидлари бўйича шартномаларни тузиш ва расмийлаштириш, ташқари иқтисодий шартномалар тузишнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган.
-
Жиноят ишларида адвокатнинг иштироки
Тўлаганова Г. З., Камалова Д. Г., Тажибаев А.Ю.,Мазкур ўқув қўлланма “Адвокатура” ўқув модули асосида “Жиноят ишларида адвокат иштироки” мавзуси юзасидан тайёрланган ҳамда жиноят ишларида адвокат иштирокининг ҳуқуқий асослари, дастлабки эшитув босқичида, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузишда ҳимоячининг иштироки, жиноят ишларининг биринчи инстанция, апелляция, кассация тартибида иш юритишда адвокат иштирокининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган.
-
Қадимги давр ҳуқуқи
Муҳамедов Ҳ.,Ушбу ўқув қўлланмада хорижий мамлакатлар ҳуқуқи тарихининг биринчи даври- қадимги дунё ҳуқуқи тарихига бағишланиб, унда қадимги Шарқ ва антик дунё мамлакатларида ҳуқуқнинг келиб чиқиши, ривожланишини ва асосий белгилари каби масалалар ёритилган.