Жиноят ва жазо

Kitob mualliflari Достоевский.Ф,

Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1977-йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сузлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки ўша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва асар ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта Таҳрирланди. Сиз ушбу асарни ўқир экансиз, университетнинг ёш талабаси Родион Раскольников огир ва аянчли қашшоқликдан қутулиш, зўр маблаг ва юксак мавқега эга бўлиш, сўнг инсониятнинг олижаноб мақсадлари йўлида хизмат қилишни кўзлаб, фожиавий ҳамда даҳшатли бир назарияни тўқиб чиқаришига, ақл етмайдиган қотиллик қилишига ва шу мудҳиш қотилликдан тугилган беҳад, бепоён уқубатлар, инсон руҳининг ҳайратомуз галаёнлари акс эттишига гувоҳ бўласиз.

Fan yoʻnalishi: | Бадиий адабиёт |
UDK 8
Kitob nashriyoti nomi: Илм-зиё-заковат
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-6656-0-6
Kitob nashr qilingan yili: 2021 Yil
Betlar Soni: 720
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Бадий адабиёт
Tili: O‘zbek
Kitob yozuvi: Кирил
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH