Миграциянинг гендер жиҳатлари: Халқаро ва миллий тажриба

Kitob mualliflari

Ушбу нашр миграция масалалари ва миграция сиёсатининг гендер жиҳатлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган материаллар тўпламидан иборат. Мазкур тадқиқот доирасида жаҳондаги миграция жараёнлари, миграция масалалари бўйича халқаро ҳуқуқий база ўрганилиши баробарида Ўзбекистоннинг миграция қонунчилиги таҳлил қилиниб, миграция сиёсатини такомиллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди ва гендер жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда мигрантларни ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди, шунингдек, шу мавзуда ижтимоий сўровлар ўтказилди. Ушбу тадқиқот қатор ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги мевасидир. Муаллифлар «Юксак салоҳият» (Тошкент), "Истиқболли авлод" (Наманган), "Ойдин нур" (Бухоро), "Истиқлол авлоди" (Жиззах), "Меҳржон" (Фарғона), "Барқарор ҳаёт" (Термиз) нодавлат нотижорат ташкилотларига бу тадқиқотга тайёргарлик кўришда берган ёрдамлари учун ўз миннатдорлигини билдиради. Мазкур нашр АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг ёрдами асосида яратилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият Tetra Tech DPКга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.

Bilimlar sohasi: |
UDK 325.1:331.556-055.1/.2
Kitob nashriyoti nomi: Lesson press
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9910-664-67-0
Kitob nashr qilingan yili: 2024 Yil
Betlar Soni: 332
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Hujjat turi: To‘plam
Nashr tili: Ўзбек
Kataloglashtirish manbai: Кирил
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH