Жиноят процесси иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашнинг жиноят-процессуал жиҳатлари

Kitob mualliflari Маматалиева Ш.Х.,

Одил судловни амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири жиноят иши материалларини хавфсиз кўриб чикилишини таъминлаш, суд томонидан далилларни ўрганиш ва одил судлов қарорини чикариш учун бошқа зарур процессуал ҳаракатларни амалга оширишдир. Шу билан бирга, ушбу монографияда жиноят процессида хавфсиз иштирок этишни таъминлаш соҳасида вужудга келадиган, ўзгариб турадиган ва тугатиладиган жиноят-процессуал муносабатлар боғлиқ масалаларни ҳал килиш кўриб чиқилади. Суд мухокамасини хавфсиз ўтказиш ҳар йили 10 миллионга яқин одам гувохлар ва жабрланувчилар сифатида жалб этилиши билан боғлиқ бўлиб, уларнинг деярли тўртдан бир қисми жиноий одил судловда иштирок этиш ёки унга кўмаклашиш билан боғлик ноқонуний таъсирга дучор бўлиши каби масалалар ёритилган. Шу билан бир вақтда, хорижий мамлакатлар, хусусан, Германия, АҚШ, Россия каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилиб, амалиётдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига тўхталиниб, айрим муаммоларнинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар берилган. таълим Монография илмий тадқиқотчилар, олий юридик муассасаларининг талабалари ва магистрантларга ҳамда мазкур мавзуга кизикувчилар учун мўлжалланган.

Bilimlar sohasi: |
UDK 347.963(035.3)(575.1)
Kitob nashriyoti nomi:
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9910-666-73-5
Kitob nashr qilingan yili: 2025 Yil
Betlar Soni: 145
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Hujjat turi: монография
Nashr tili: Ўзбек
Kataloglashtirish manbai: Кирил
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH