Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): | Yuklab olish |
---|---|
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
Turi: | Бадиа |
Tili: | Ўзбек |
Kitob yozuvi: | Кирил |
Matn turi: | Босма |
Kirish huquq turi: | Очиқ кириш |
Менинг доғистоним
Зиёлиларимиз ҳамма ўқиши керак бўлган юзта китобнинг рўйхатини тузишди. Бу китоблар рўйхатида "Менинг Доғистоним" асари ҳам бор. Агар бу рўйхат ўнтага қисқартирилганда ҳам, унда "Менинг Доғистоним" китоби албатта бўларди. Чунки тил, миллат, халқ, қадрият, Ватан меҳри, давр руҳи, севги сеҳри, ҳақиқат ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, тинчлик ва уруш мавзулари ҳассосона ёритилган "Менинг Доғистоним"дай асар жаҳон адабиётида кам топилади. Айниқса, асар мазмун-моҳиятига сингиб кетган шоирнинг дилбар шеърлари, пурмаъно ҳикмат-ҳикоятлари, ўзи кўрган ибратли воқеалар ҳақидаги ёдномалари ўқувчиларда ўчмас таассурот қолдиради. 1971 йилда дунё юзини кўрган бу асар ўтган ярим аср давомида юздан ортиқ тилларга таржима қилинди, миллионлаб нусхада чоп этилди. Бироқ, ҳамон савдо расталарида кам топиладиган ноёб китоблар қаторида тилга олинади. Мазкур китобнинг она тилимизда кўп нусхада чоп этилиши шоирнинг қадрдон мухлислари қўлларига бир туҳфадай етиб бориш имконини берадию Ишончимиз комил, дунёга машҳур бу китоб ўзининг янги-янги мухлисларини топади ва уларнинг ҳам севимли маънавий мулкига айланади
Fan yoʻnalishi: | | Адабиёт | |
---|---|
UDK | 821.35(470.67) |
Kitob nashriyoti nomi: | O'zbekiston milliy ensiklopediyasi |
Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
ISBN: | 978-9943-07-688-4 |
Kitob nashr qilingan yili: | 2018 Yil |
Betlar Soni: | 368 |