Ўзбекистон обидаларидаги битиклар Хива 2-жилд

Kitob mualliflari Муаллифлар жамоаси,

Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон эпиграфик ёдгорликларининг миқдори ва ноёблиги бўйича Марказий Осиёда шуб- ҳасиз етакчи мамлакат саналади, бу ёдгорликлардаги битикларнинг аксарияти илгари ўрганилмаган эди. Ижодий гуруҳ ушбу ноёб ёзма ёдгорликларни қайд этиб, синчиклаб ўрганиб, тадкикотларининг илк натижаларини «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» кўп жилдли нашрида жамламоқда. Ҳозирга қадар кўҳна ўзбек заминида жойлашган тарихий обидалардаги битиклар тўлиқ ўқиб-ўрганилмаган эди. Қадимий битикларни тадқиқ этиш, уларни ўқиш ва маъноларини аниқлаштириш ишлари учун ёдгорликларнинг тарихдаги муносиб ўрнини тиклаган давлат мус- такиллиги туфайлигина илк марта кенг имкониятлар яратилди. Ушбу альбомлар туркуми Ўзбекистон маданий меросини саклаш, илмий ўрганиш ва оммалаштиришни давлат сиёсати даражасига кўтарган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг қатор ташаббусларига тўлиқ мос келади. Шундай экан, мазкур альбом Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон, янги истиқболлар» сиёсатининг бир бўлаги бўлиб, унда Ўзбекистон халқларининг маданий меросини максадли ўрга- ниш ва асраб-авайлаш мавзуси алоҳида ўрин тутади.

Fan yoʻnalishi: | Сиёсий адабиёт |
UDK 930.271(575.141)
Kitob nashriyoti nomi: Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси (ЎзММБ)
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-8507-1-2
Kitob nashr qilingan yili: 2022 Yil
Betlar Soni: 452
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Сиёсий адабиёт
Tili: O‘zbek
Kitob yozuvi: Кирил
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH

Kitobga aloqador kitoblar