Ўзбекистон обидаларидаги битиклар Қорақолпоғистон

Kitob mualliflari Муаллифлар жамоаси,

Бугунги кунда мустақил Ўзбекистон эпиграфик ёдгорлик- ларининг миқдори ва ноёблиги бўйича Марказий Осиёда шубҳасиз етакчи мамлакат саналади, бу ёдгорликлардаги битиклар- нинг аксарияти илгари ўрганилмаган эди. Ижодий гуруҳ ушбу ноёб ёзма ёдгорликларни қайд этиб, синчиклаб ўрганиб, тадкикотларининг илк натижаларини «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар» кўп жилдли нашрида жамламоқда. Ҳозирга қадар кўҳна ўзбек заминида жойлашган тарихий обидалардаги битиклар тўлиқ ўқиб-ўрганилмаган эди. Қадимий битикларни тадқиқ этиш, уларни ўқиш ва маъноларини аниқлаштириш ишлари учун ёдгорликларнинг тарихдаги муносиб ўрнини тиклаган давлат мустакиллиги туфайлигина илк марта кенг имкониятлар яратилди. Ушбу альбомлар туркуми Ўзбекистон маданий меросини саклаш, илмий ўрганиш ва оммалаштиришни давлат сиёсати даражасига кўтарган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг қатор ташаббусларига тўлиқ мос келади. Шундай экан, мазкур альбом Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон, янги истиқболлар» сиёсатининг бир бўлаги бўлиб, унда Ўзбекистон халқларининг маданий меросини максадли ўрганиш ва асраб-авайлаш мавзуси алоҳида ўрин тутади.

Fan yoʻnalishi: | Сиёсий адабиёт |
UDK 930.271(575.172)
Kitob nashriyoti nomi: Kolorpak MCHJ
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-8507-7-4
Kitob nashr qilingan yili: 2023 Yil
Betlar Soni: 352
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Сиёсий адабиёт
Tili: O‘zbek
Kitob yozuvi: Кирил
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH

Kitobga aloqador kitoblar