To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
---|---|
Turi: | O'quv amaliy qo'llanma |
Tili: | O‘zbek |
Kitob yozuvi: | Кирил |
Matn turi: | Bosma shaklda |
Kirish huquq turi: | OCHIQ KIRISH |
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Консутитуциясининг 44-моддасига асосан ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 1-моддасига асосан ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судлари, уларга аризалар билан мурожаат қилиш ва фуқаролик судларида ишларни кўриш тартибига оид амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари зътиборга олинган ҳолда, кенг аҳоли қатламларига тушунарли бўлиши учун содда тилда тайёрланган. Ушбу қўлланмада фуқаролик ишлари бўйича судлар тизими, мазкур судларда аризаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш тартиби, босқичлари, судларга топшириладиган аризаларни тузиш, уларнинг намуналари, судларга тўланадиган давлат божи миқдорини аниқлаш тартиби, амалиётдан мисоллар ва бошқа масалалар ёритилган. Қўлланма нафақат судьялар, адвокатлар, ҳуқуқшунослик соҳасидаги мутахассисларга, балки судлар фаолиятига ва процессуал қонунчиликка қизиқувчи китобхонларга ҳам мўлжалланган.
Fan yoʻnalishi: | | юриспруденция | |
---|---|
UDK | 342.56(575.1) |
Kitob nashriyoti nomi: | Baktria press |
Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
ISBN: | 978-9943-4895-4-7 |
Kitob nashr qilingan yili: | 2017 Yil |
Betlar Soni: | 208 |