Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмида суд ҳужжатларининг тутган ўрни

Kitob mualliflari Пулатова Н.С.,

Миллий юридик адабиётда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани доирасида инсон ҳуқукларини таъминлашда суд ҳужжатларининг ролини кучайтириш масаласи, комплекс, монографик тарзда тадкик этилди. Инсон ҳукукларини таъминлаш, уни мухофаза этици тизимида суд ҳимоясининг ўрни, суд ҳимояси натижалари бўлган суд ҳужжатларининг бевосита бузилган ҳуқукни тиклашдаги роли, суд ҳужжатларининг одил судлов хужжати сифатида инсон ҳукукларини таъминлашдаги хукукий аҳамияти, суд ҳужжатларининг турлари, уларнинг умумий ва фаркли жиҳатлари, ушбу ҳужжатларга қўйиладиган талаблар, яъни суд ҳужжатлари назарияси давлат ва ҳуқуқ назарияси нуқтаи назаридан тақлия этилиб, бу масалалар юзасидан муаллифлик ёндашувлари шакллантирилган. Монографиянинг илмий аҳамияти шунда ифодаланадики, унда шакллантирилган назарий хулосалар, эришилган натижалар келгусида судга оид мавзуларда илмий тадкикот олиб борадиган магистрантларга, докторантларга ва мустакил изланувчиларга фойдали бўлиши мумкин. Монографиянинг амалий аҳамияти, ундаги шакллантирилган назарий хулосалар "Давлат ва ҳуқук назарияси", "Инсон хукуклари", "Процессуал ҳужжатлар" каби предметларни ўкитишда, ушбу фан доирасида илмий ишлар олиб борувчилар томонидан, ишнинг суд ҳужжатлари, уларнинг турлари, умумий, фарк ркли ва ўзига хос жиҳатлари ҳамда бу ҳужжатларга нисбатан қўйиладиган талаблар юзасида идан эришилган натижалар "Юридик техника" предметини, шунингдек, суд органларига оид махсус курсларни ўтишла фойдали бўлиши мумкин.

Fan yoʻnalishi: | Ta'lim |
UDK 342.7(035.3)(575.1)
Kitob nashriyoti nomi: ТДЮУ
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9910-05-058-5
Kitob nashr qilingan yili: 2023 Yil
Betlar Soni: 146
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Монография
Tili: O‘zbek
Kitob yozuvi: Кирил
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH

Kitobga aloqador kitoblar