Хукукий демократик давлатнинг тараккиёт жараёнларига эътибор каратар эканмиз, бу йўлнинг узоқ, айни маҳалда нақадар мураккаб ва зиддиятли кечганлигини гувоҳи бўламиз. Давлат ва жамият тараққиётида, айниқса ҳозирги глобаллашув даврида хукукий демократик давлат ва унинг мустаҳкам асослари хакидаги билимларнинг ўрни борган сари мухим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистоннинг ҳозирги кунда халкаро ҳамжамият билан интеграциялашув жарёнлари тобора мустаҳкам карор топиб бораётганлиги эътиборга моликдир. Шу нуктаи назардан олиб караганда, хозирги шиддатли кечаётган даврда ижтимоий- сиёсий жараёнларни хар тарафлама чукур тахлил асосида холис англаб етадиган, юксак сиёсий, хукукий билим ва мустақил тафаккурга эга, акл-заковатли, дунёкараши кенг, Ватан ва халк, миллат тақдирига масъул бўлган, замонавий, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш бугунги куннинг муҳим талабидир. Мазкур монографияда Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг миллий хамда умумбашарий тамойиллари, миллий ва маънавий кадриятлар ҳамда унинг тарихий аҳамияти, буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, Давлат ва жамият бошкаруви тизимини такомиллаштириш мамлакат тараккиётининг устувор йўналиши сифатида. Янги Ўзбекистоннинг тараккиёт стратегияси: устувор йўналишлар, максад ва вазифаларга оид масалалар, Президентимизнинг асарлари, нутклари, карор ва фармонлари, тегишли манбалар, адабиётлар, ҳуқуқий асослар ва илмий манбаларни ўрганиш ҳамда тахлил этиш асосида ёритиб берилган. Ушбу монографияда мавзуга оид глоссарий ҳам баён этилган.