-
Гендер тадкикоти асослари курси хрестоматияси:Олий укув юртлари учун тавсия килинади.Рус тилидан кискартирилган таржима
Олий укув юртлари учун тавсия килинади.Рус тилидан кискартирилган таржима.,Гендер тенглик, -
-
Гендер тенглик бўйича ўқув қўлланма (хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг 45 йиллигига бағишланади)
Ушбу ўқув қўлланма ижтимоий тараққиёт ва эркинликнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглик ҳақида тизимли билим беришга мўлжалланган. Муаллифлар жамоаси гендер тенгликни таъминлаш масалаларининг мураккаблиги ва кўп қирралилигини, замонавий дунёда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кўрсатишга интилишди. Ўқув қўлланмада гендер тенглик билан боғлиқ асосий тушунчалар, гендер тенгликни таъминлашнинг халқаро стандартлари ва механизмлари, миллий қонунчилик ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг миллий гендер механизми, давлат сиёсатининг айрим йўналишларида гендер масалаларини ҳисобга олиш, гендерга доир комплекс ёндашувни амалга ошириш, жаҳон гендер индекслари каби масалалар қамраб олинган. Ўқув қўлланмада гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларни зўравонликдан ҳимо қилишнинг миллий ва халқаро шаклларининг бир-бирини тўлдириши масалаларига катта эътибор қаратилган. Ўқув қўлланманинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда халқаро ва миллий ҳуқуқнинг ўзаро боғлиқлиги, уларнинг замонавий дунёда шахснинг ўрнига таъсири кўрсатилган. Ўқув қўлланма талабалар, аспирантлар, юридик ва бошқа олий ўқув юртлари ўқитувчилари, ҳуқуқшунослик факультетлари талабалари, ҳуқуқшунослар тадқиқотчилар ва амалиётчилар, шунингдек, тарих ва ҳозирги замоннинг гуманитар муаммолари, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ва гендер тенгликни таъминлаш масалалари билан қизиқувчилар учун мўлжалланган. Ушбу нашр АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг ёрдами асосида яратилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият Tetra Tech DРКга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.
-
Гендер тадкикоти асослари курси хрестоматияси:Олий укув юртлари учун тавсия килинади.Рус тилидан кискартирилган таржима
Олий укув юртлари учун тавсия килинади.Рус тилидан кискартирилган таржима., -