-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
юриспруденция,
-
-
Тезкор-қидирув фаолияти
Каримов В.,Мазкур дарсликда тезкор-қидирув фаолиятининг фан ва ўқув предмети сифатидаги асосий қоидалари ёритилган бўлиб, унинг асосини Ўзбекистон Республикасининг "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисида"ги қонунлари, жиноят, жиноят процессуал қонунчилиги ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ташкил этади. Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари, курсантлари ва магистрлари, прокурорлар, судьялар, адвокатлар ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари учун мўлжалланган.
-
Конститутция ва ижтимоий давлатчилик
Одилқориев Х. Т.,Узбекистон Республикасининг Конституцияси мамлакатда демократик ижтимоий-ҳуқиқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг конуний замини сифатида ижтимоий-сиесий хамда хукукий тахана ва талқин марказидаги долзарб мавзу бўлиб келмоқда. Китобда Конституциянинг яратилиш тарихи, моҳияти, асосий принциплари, ўзига хос хусусиятлари, конунчилик тизимининг ўзаги эканлиги, унинг мафкуравий ва маънавий-ахлоқий салоҳияти, суд-ҳуқук тизими пойдевори тарзида майдонга чикаётганлиги ҳамда оламшумул халкаро ахамияти жонли мисоллар асосида илмий-назарий тахлил этилган. Конституция юксак ижтимоий-хукукий кадрият, шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашуви омили сифатида талкин этилиб, фукаролик жамияти институтларини шакллантиришда хаётбахш роль ўйнаётганлиги кўрсатиб берилган. Китоб профессор-ўқитувчилар, тадкикотчилар, магистр ва талабалар, илмий ва амалиёт ходимлари хамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Фуқаролик процессуал ҳуқуқи
Мамасиддиқов М.,Мазкур дарслик Давлат таълим стандарти асосида тузилган "Фуқаролик процессуал ҳуқуқи" фани дастурига мувофиқ ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва мустақил таълим олиш технологиялари, тамойиллари ва талаблари асосида тайёрланган. Дарсликда фуқаролик процессуал ҳуқуқининг умумий қисмига оид барча масалалар батафсил кўриб чиқилади. Мазкур дарслик нафақат юридик ўқув юрти талабалари учун, балки фуқаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, прокуратура ходимлари, адвокатлар, шунингдек кенг китобхонлар оммаси учун ҳам мўлжалланган. Ушбу дарсликдан фуқаролик процессуал ҳуқуқи соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган докторант ҳамда аспирантлар ҳам фойдаланиши мумкин.
-
Криминология
Абдурасулова Қ.Р.,Дарсликда криминология фанининг предмети, вазифаси ва ти зими, жиноятчилик тушунчаси, хусусиятлари ва турлари, жиноятчилик сабаблари ва уни тавсифлаш муаммоси, жиноятчи шахси, унинг криминологик тавсифи ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шахс ғайриижтимоий мойиллигининг шаклланиши ҳамда муайян жиноят содир этиш механизми, криминологик виктимология асослари, таснифи, жиноятларни профилактика қилиш, рецидив, уюш ган, вояга етмаганлар, оиладаги, тамагирлик ниятида зўрлик ишлатиб содир этиладиган, иқтисодий, экология ва солиқ жиноятчилигининг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш каби масалалар кўрилган. Дарслик ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий ўқув юртлари ва факультетлари талабалари, ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун мўлжалланган.
-
Ижара ҳуқуқи
Бобоқулов С.Б,Мазкур дарсликда бозор иқтисодиёти шароитида кенг қўлланилаётган ижара шартномасининг тарихий ривожланиш босқичлари тавсифи, мол-мулк ижарасини ҳуқуқий тартибга солишнинг тарихий шакллари ва миллий ҳуқуқ тизимида намоён бўлишининг баъзи жиҳатлари, бозор шарои тида тижорат ва ижтимоий ижаранинг моҳият, аҳамияти, тушунчаси ва асосий белгилари, уларни ижара муносабатларида тутган ўрни ва қўлла ниш соҳалари, ижара шартномасининг алоҳида турлари, жумладан, прокат шартномаси, транспорт воситалари ижараси шартномаси, бино ва иншоот ижараси шартномаси, корхонани ижарага бериш шартномаси, лизинг (молия ижараси) шартномаси, уй-жой ижараси шартномаларининг тушунчаси, шартнома шакли, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурият- лари, шартнома шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ижара ҳуқуқидан фой даланиш имкониятларини янада кенгайтиришга оид мавзулар ёритилган.
-
Хўжалик (тадбиркорлик) ҳуқуқи
Муаллифлар жамоаси,Ўзбекистон Республикаси бозор муносабатларига ўтиш даврида иқтисодиётнинг турли соҳаларини малакали юристлар билан таъминлаш талаб этилади. Шу ўринда Хўжалик ҳуқуқи фанидан 2002 йилда ишлаб чиқилган дастур асосида ёзилган ушбу дарслик университет юридик факультетлари, юридик институт ва ҳуқуқ асослари ўқитиладиган олий ўқув юртлари талабаларига тавсия этилади, шунингдек мазкур дарслик хўжалик судлари, прокуратура, хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизмат ходимлари ҳамда тадбиркорларга қўлланма сифатида мўлалланган.
-
Корпоратив ҳуқуқ
Раҳмонқулов Ҳ.Р, Гулямов С.С,Мазкур дарслик Тошкент давлат юридик университетининг янги авлод дарсликлари комплекс режаси асосида тайёрланган бўлиб, университетда ўқитиладиган Халқаро савдо ҳуқуки фани намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган. Дарсликда халкаро савдо ҳуқуқининг мазмуни очиб берилган, объектлари ва субъектлари кўрсатилган, халқаро савдо битимлари, халқаро олди- сотди воситачилиги, халқаро ҳисоб-китоблар, халкаро факторинг, халқаро молиявий лизинг, товарларни халқаро ташиш, халқаро савдода франчайзинг, халкаро инвестициялар каби масалалар ёритилган, халкаро савдо муносабатларида юзага келадиган низолар ва уларни ҳал қилиш механизми ёритилган.
-
Меҳнат ҳуқуқи
Муаллифлар жамоаси,Ушбу китобда асос негизини Конституция ташкил этувчи ҳуқуқ устунлиги муаммосининг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Унда, авваламбор, ҳуқуқ устунлиги ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим концептуал ғояси эканлиги исботлаб берилган. Шунингдек, китобда «ҳуқуқ устунлиги», «ҳуқуқ ҳукмронлиги», «қонун устунлиги», «ҳуқуқнинг мажбурийлиги», «ҳуқуқнинг бебаҳолиги» каби тушунчалар кенг қамровли таҳлил этилган. Айни пайтда мазкур китоб Юртбошимиз томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ил гари сурилган энг муҳим ғояларни «ҳуқуқ устунлиги» тушунча- си орқали теранроқ англаб, тушуниб олишга ёрдамлашади, деган умиддамиз. Китоб юридик ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикаси молия ҳуқуқи
Билолхўжаева Ш.Б, Хакимов Ғ.Т,Ушбу ўқув қўлланмада молия ҳуқуқи фанининг асосини ташкил этувчи давлат молиявий фаолиятининг мазмуни-моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари, функциялари ва принциплари; молия ҳуқуқининг предмети, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш услуби, тизими ва манбалари; молиявий-ҳуқуқий нор-малар ва муносабатлар; Ўзбекистон Республикаси молиявий тизими, давлат бюджети, давлат бюжетини шакллантириш жараёни, давлат даромадлари, давлат кредити, давлат харажатлари, суғурта фаолиятини хукукий тартига солиш ва бошқа масалалар ўз ифодасини топган.
-
Рим ҳуқуқи
Mualliflar jamoasi,Ушбу дарсликда Рим ҳуқуқи тушунчаси, предмети, тизими ва ман балари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ва мулкий ҳуқуқлар, мажбурият ҳуқуқи тушунчаси ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, ворислик ҳуқуқи ма- салалари ёритиб берилган. Дарслик олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик мутахассислиги та- лабаларига, тадқиқотчилар ва докторантларга мўлжалланган.
-
O'zbekiston Resbublikasi Moliya huquqi
A.Ali, S.Yusupov, A.Jo'rayev,Darslikda moliyaviy va soliq siyosatini liberallashtirish bo'yicha samarali choralar ko'rish asosida milliy iqtisodiyotni yanada isloh qilish sharoitida mustaqil O'zbekistonning moliyaviy huquqining mazmuni ko'rib chiqiqlgan
-
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ
Рустамбоев М.Х., Тухташева У.А.,Дарслик "Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти" фанидан ўқув дастурига мувофиқ ва қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар эьтиборига олинган ҳолда тайёрланган. Дарсликда қуйидаги масалалар ёритилган: "Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолияти" фанининг тушунчаси, предмети ва тизими; адвокатура фуқаролик жамияти институти сифатида ; Ўзбекистон Республикасида адвокатлик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари.
-
Фуқаролик процессуал ҳуқуқи
Муаллифлар жамоаси,Ушбу дарслик Давлат таълим стандарти асосида тузилган "Фукаролик процессуал хукуки" фани дастурига мувофиқ ҳамда шахсга йўналтирилган, ривожлантирувчи ва мустакил таълим олиш технологиялари, тамойиллари ва талаблари асосида тайёрланган. Дарсликда фукаролик процессуал хукукига оид барча масалалар батафсил куриб чикилади. Мазкур дарслик нафакат малака ошириш ва олий укув юрти тингловчи ва талабалари учун, балки прокуратура ходимлари, фукаролик ишлари бўйича судларнинг судьялари, адвокатлар, шунингдек кенг китобхонлар оммаси учун ҳам мўлжалланган. Дарсликдан фуқаролик процессуал хукуки; иктисодий процессуал хукуки; хакамлик жараёни ва медиация ихтисослиги доирасида илмий тадкикот ишларини олиб бораётган докторант ва мустақил изланувчилари фойдаланиши мумкин. Дарслик Тошкент давлат юридик университетида бажарилаётган "Суд қарорларини мажбурий ижро этиш механизмини янада такомиллаштириш масалалари (фукаролик, иктисодий, маъмурий ва жиноят ишлари мисолида) мавзусидаги ПЗ-20170927453- ракамли амалий грант тадкикоти маблағлари хисобидан чоп этилмокда.