-
-
Ёш раҳбар кадрларда самарали қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш
Ахмеджанов К.Б. , Холов А.Х.,юриспруденция, -
-
-
юриспруденция,
-
-
-
-
-
-
-
юриспруденция,
-
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни биринчи инстанция судларида кўриш тартиби
М. Тажибоев ва бошқалар,юриспруденция, -
-
юриспруденция,
-
-
Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат
Гулямова Г.,Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда таълим соҳасининг долзарб масалаларидан бири бўлган педагогик технологиялар, уларни умумтаълимнинг таркибий қисми ҳисобланган юридик таълимда қўллаш, дарс жараёнида интерфаол методлардан фойдаланишнинг назарий жиҳатлари, шунингдек, педагогик маҳорат хусусида сўз юритилади. Ўқув қўлланмада продуктив таълим талаблари, таълим самарадорлигини оширувчи замонавий педагогик технологияларнинг интерфаол метод, воситаларини пухта ўзлаштиришнинг йўл-йўриқлари, педагогик технология асослари, унинг таркиби, тузилиши, вазифалари ва улардан ўринли фойдаланишга доир тавсиялар берилган. Қўлланма олий ўқув юртларининг давлат таълим стандартлари ва "Педагогик технологиялар" ўқув курсининг намунавий ўқув дастури асосида яратилди.
-
Ёш раҳбар кадрларда самарали қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантириш
Ахмеджанов К.Б. , Холов А.Х.,Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир- зиёевнинг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари юзасидан Парламентга Мурожаатномасида «давлат бошқарувида очиқ- ликка асосланган, самарали қарорлар қабул қилиш тизимини тадбиқ этиш лозим» деган концептуал фикрлари асосида тайёрланган бўлиб, ёш раҳбарларда самарали қарор қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга доир илмий-назарий қарашлар таҳлил этилган. Шунингдек, бошқарув қарорларини қабул қилиш борасида қўлга киритилган сўнгги илмий-назарий маълумотлар, илмий изланишлар ҳамда хорижий мамлакатлар олимларнинг қарашлари ва назариялари тадқиқ этилган. Ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг бакалавриат ва магистратура талабаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда унинг қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчиларига мўлжалланган.
-
Данте-юрист
Саидов А.,Буюк шоир ва буюк олим, буюк сиёсатчи ва буюк файласуф, айни пайтда яна кўплаб илмлар билимдони, Коинот фуқароси номига сазовор бўлган Данте Алигьери нодир ва мангу боқий асарлари билан инсоният маънавий хазинасига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган жаҳон адабиётининг даҳосидир. Айни пайтда унинг илк Уйғониш даврининг энг буюк ҳуқуқшуноси сифатида жамиятда хукук устуворлиги ғоясининг карор топишидаги хизматлари беқиёсдир. Юридик фанлар доктори, профессор А. Саидовнинг ушбу китобида Данте даҳосининг ана шу энг муҳим қирралари қомусий нодир адабий истеъдоди ва ўз давридан анча илгарилаб кетган ҳуқуқий қарашлари уйғунликда атрофлича тахлил этилади. «Данте юрист» барча адабиёт ихлосмандлари, хукукшунослар, кенг ки тобхонлар оммасига муносиб тухфа бўлишига умид қиламиз.
-
Давлат хизмати
Хожиев Э.Т., Исмаилова Г.С., Рахимова М.А.,Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Илмий Кенгаши томонидан 2014 йил 31 октябрь куни нашрга тавсия этилган. Мазкур ўқув қўлланмада давлат хизмати тушунчаси, ўзига хос хусусиятлари, мақсади ва вазифалари, ҳуқуқий асослари ва асосий принциплари; давлат-хизмат муносабатлари, давлат хизматчилари тушунчаси, хусусиятлари, таснифи ва ҳуқуқий мақоми; Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ўташ ва давлат-хизмат муносабатларининг тугатилиши; ривожланган давлатларда давлат хизматини ташкил этиш ва амалга ошириш амалиётига қаратилган масалалар ёритиб берилган. Қўлланма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида тайёрланди. Муаллифларнинг ушбу китобдаги фикрлари БМТТДнинг расмий нуқтаи назарини акс эттирмаслиги мумкин.
-
Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги қонун
Муаллифлар жамоаси,Ушбу китоб Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳамкорлигида 2005-2007 йилларда амалга оширилган Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунга шарҳ тузиш» илгариги лойиҳаси бўйича навбатдаги ҳамкорлик дастури доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЛСА)нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси молиявий кўмагида тайёрланди ва чоп этилди. Ушбу нашр бепул тарқатиш учун мўлжалланган.
-
Қонунчилик техникаси
Нажимов М.К., Сайдуллаев Ш.А.,Мазкур ўқув қўлланмаси "Қонунчилик техникаси" фани ўқув курсининг дастури асосида тайёрланган бўлиб, унда норматив-ҳуқуқий хужжатларни сифатли ва мукаммал тайёрлаш, кабул қилиш ҳамда тизимлаштиришда конунчилик техникасини қўллаш билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топган. Ўқув қўлланмасини тайёрлашда мамлакатимизда ва ҳорижда эълон қилинган юридик адабиётлардан фойдаланилган.. Ушбу ўқув қўлланмаси қонун ҳужжатларини тайёрлаш жараёнида иштирок этувчи мутахассисларга, олий юридик ўқув юртлари ўкитувчилари, аспиран тадкикотчилари Ba магистратура хамда бакалавриат талабаларига мўлжалланган.
-
Одам савдоси
Рустамбаев М.Х,Мазкур нашр одам савдосидек хавфли иллатнинг криминологик ва жиноий-ҳуқуқий жиҳатларини таҳлил этишга бағишланган. Унда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг жадал суръатлар билан ўсишига таъсир қилувчи сабаб ва шарт-шароитлар тадқиқ қилиниб, мазкур жиноий ҳаракатга қарши курашнинг турли жиҳатлари очиб берилган. Ўзбекистон Республикаси томонидан одам савдоси жиноя- ти курбони бўлганларни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбир- ларнинг комплекс таҳлил қилинган. Китобда одам савдосига қарши кураш билан боғлиқ Ўзбекистон сиёсатини белгиловчи ва мазкур соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳамда асосий хал- қаро ҳужжатларнинг моҳияти очиб берилди. У олий ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчи- лари, шунингдек, жиноят ҳуқуқи ва криминология соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчилар ҳамда суд-тергов органлари ходимларида қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз.
-
Рим ҳуқуқи
Торилдиев В,Ушбу ўқув қўлланмада Рим ҳуқуқи тушунчаси, тизими ва манбалари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги таълимотлар, мажбурият ҳуқуқи ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, мерос ҳуқуқи масалалари ёритиб берилган. Ўқув қўлланма тадқиқотчилар, аспирантлар мутахассисларга мўлжалланган.
-
Давлат ва ҳуқуқ назарияси
Сабуров Н, Нажимов М,Мазкур ўқув-услубий қўлланма "Давлат ва ҳуқуқ назарияси" фани ўкув курсининг дастури асосида тайёрланган бўлиб, унда мазкур фан козакидают назорат шакллари бўйича синовга тайёргарлик кўриш учун ташкилий-услубий тавсиялар, ўқув курси дастури асосида саволлар ва уларга кискича жавоблар тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати ўз ифодасини топган. Ўқув-услубий қўлланма олий юридик ўқув юртлари бакалавра Бўналиши бўйича талабаларга мўлжалланган.
-
Фалсафа
Алиматова, Н.Обломурадова, Х.,Ушбу ўқув қўлланмада фалсафанинг предмети, асосий муаммо- лари, фанлар тизимида тутган ўрни, фалсафанинг асосий соҳалари бўлган онтология, гносеология ва антропология (социология)га оид муҳим мавзулар ёритилган. Ҳар бир мавзунинг охирида таянч тушунчалар ва такрорлаш учун саволлар берилган. Ўқув қўлланма бакалавр босқичи талабалари, аспирант ва тадқи- қотчилар ҳамда фалсафа фанининг муаммолари билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Рим ҳуқуқи
Топилдиев В.Р,Ушбу дарсликда Рим ҳуқуқи тушунчаси, предмети, тизими ва ман балари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш шакллари, шахслар тушунчаси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар, ашёвий ва мулкий ҳуқуқлар, мажбурият ҳуқуқи тушунчаси ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари, ворислик ҳуқуқи ма- салалари ёритиб берилган. Дарслик олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик мутахассислиги та- лабаларига, тадқиқотчилар ва докторантларга мўлжалланган.
-
Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига тааллуқли раҳбарий принциплар
Саидов А.Х.,Суд таъқибини амалга оширувчи шахсларнинг ролига тааллуқли Раҳбарий принциплар БМТнинг аъзо-давлатлар жиноий таъқиб органларининг фаолият тамойилларини батафсилроқ белгилайдиган энг муҳим ҳужжат ҳисобланади. Қўлланмада судьялар, прокурорлар, амалиётчи юристлар, давлатнинг бошқарув органлари, таълим муассасалари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегияларини шакллантириш бўйича тавсиялар келтирилган бўлиб, бу уларга ўз фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширишларида ёрдам беради. Нашр амалиётчи юристлар, ўқитувчилар, аспирантлар, юридик факультет талабалари учун мўлжалланган.
-
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий ишларни биринчи инстанция судларида кўриш тартиби
М. Тажибоев ва бошқалар,Мазкур нашр Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тарққиёт Агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида хамкорлик" қўшма лойиҳаси доирасида БЕПУЛ ТАРҚАТИШ УЧУН ТАЙЁРЛАНГАН. Нашр мазмуни Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро Тарққиёт Агентлиги (USAID) , АҚШ ҳукумати ва БМТ Тараққиёт Дастурининг расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди. Нашрнинг электрон нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг www.sud.uz ва БМТ Тараққиёт Дастурининг www.uz.undp.org интернет сайтларида жойлаштирилган.
-
-
Жиноят ишларида адвокатнинг иштироки
Тўлаганова Г. З., Камалова Д. Г., Тажибаев А.Ю.,Мазкур ўқув қўлланма “Адвокатура” ўқув модули асосида “Жиноят ишларида адвокат иштироки” мавзуси юзасидан тайёрланган ҳамда жиноят ишларида адвокат иштирокининг ҳуқуқий асослари, дастлабки эшитув босқичида, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузишда ҳимоячининг иштироки, жиноят ишларининг биринчи инстанция, апелляция, кассация тартибида иш юритишда адвокат иштирокининг ўзига хос хусусиятларига бағишланган.
-
Қадимги давр ҳуқуқи
Муҳамедов Ҳ.,Ушбу ўқув қўлланмада хорижий мамлакатлар ҳуқуқи тарихининг биринчи даври- қадимги дунё ҳуқуқи тарихига бағишланиб, унда қадимги Шарқ ва антик дунё мамлакатларида ҳуқуқнинг келиб чиқиши, ривожланишини ва асосий белгилари каби масалалар ёритилган.