-
Ta'lim,
-
-
-
-
-
-
-
Фукаролик хукуки муаммолари
Рахмонкулов, Х.Р.,Мазкур дарсликнинг биринчи қисми мамлакатимизда жамият тузи- лиши ва давлат қурилиши тизимида рўй берган туб ўзгаришлар шароитида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва вазифаларидан келиб чиқиб фуқаролик ҳуқуқининг умумий қоидаларига ҳамда улар билан боғлиқ назарий ва амалий муаммоларга бағишланган. Дарсликда фуқаролик ҳуқуқи- нинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни, фуқаролик ҳуқуқининг предметини таш- кил килувчи муносабатлар доираси ва уларни тартибга солиш методи ҳақидаги назарий мулоҳазалар, фуқаролик ҳуқуқининг тамойиллари, улар- нинг моҳияти ва илмий-назарий аҳамияти, фуқаролик ҳуқуқи субъектлари- нинг ҳуқуқий мақоми, фуқаролик ҳукуки объектларининг ҳуқуқий режими, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш усуллари ва шакл- лари, битимлар ва улар ҳақидаги таълимотлар ва бошқа долзарб муаммолар атрофлича ёритилган. Дарсликнинг асосий мақсади юридик олий ўқув юртларида таҳсил олаётган магистрларнинг бакалавриат тизимида фуқаролик ҳуқуқи тўғрисида олган билимларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Мазкур ўқув адабиётидан амалиётда фаолият олиб бораётган юристлар, тадбиркорлар, иқтисодчилар, давлат идоралари ходимлари ҳам фойда- ланишлари мумкин.
-
-
-
Конституциявий ҳуқуқ
Хусанов О.Т.,Конституциявий ҳуқуқ бўйича тайёрланган дарслик олий юридик ўқув юртла- рининг бакалавр босқичи таълим стандартлари асосида яратилган. Дарсликда Конституциявий ҳуқуқ фани предмети доирасига кирувчи мав- зулар ёритилган. Дарсликнинг тузилиши (тизими) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тузилишига ҳам мос келади. Унда Конституцияга 2011 йил 12 декабр- гача киритилган барча ўзгаришлар эътиборга олинган. Дарслик олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланиб, ундан бошқалар ҳам Конституцияни ўрганишда фойдаланишлари мумкин.
-
-