-
-
Ta'lim,
-
-
-
-
Ta'lim,
-
-
-
Ta'lim,
-
-
-
ECTS кредит-модуль тизими: асосий тушунча ва қоидалар
Ўринов В, Султўнов М, Умаров А.,Ta'lim,
-
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш
Муаллифлар жамоаси,"Тартибга солиш таъсирни баҳолаш ўқув қўлланмаси 10 та модулдан иборат бўлиб, тартибга солиш таъсирни баҳолашга (ТСТБ) замонавий ёндашувлар бўйича мукаммал қўлланма ҳисобланади. Ушбу қўлланма ТСТБ институти шаклланиши ва ривожланишининг асосий босқичлари, уни миллий амалиётда қўллаш хусусиятлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамият ҳаётининг турли жабҳаларига таъсирини баҳолаш бўйича батафсил методологияни қамраб олади. Қўлланма давлат аралашувининг зарурияти, "ақлли" тартибга солиш концепцияси, иқтисодий таҳлил, маълумотларни йиғиш усуллари ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш каби муҳим мавзуларни қамраб олади. Алоҳида модулларда қонун ҳужжатларининг иқтисодиёт, тадбиркорлик, рақобат муҳити, ижтимоий соҳа, гендер тенглиги ва атроф-муҳитга таъсири батафсил кўриб чиқилган. Ушбу ўқув қўлланма норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашда иштирок этувчи давлат органлари ходимлари, шунингдек, тартибга солишнинг жамият ва иқтисодиётга таъсири билан қизиқувчи илмий доира вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Айрим турдаги тергов ҳаракатларининг криминалистик тактикаси 2-жилд
Абдуллаев Р.К.,Ўқув қўлланма илгари нашр қилинган "Айрим турдаги тергов ҳаракатларнинг тактикаси ва технологияси" номдаги ўқув қўлламанинг давоми бўлиб, унда тергов эксперименти тактикаси, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш тактикаси, телефонлар ва бошка телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш тактикаси, таққослаш тадқиқотлари учун намуна олиш тактикаси, жиноятларни очиш ва тергов қилишда махсус билимлардан фойдаланиш ҳамда суд экспертизасини тайинлаш тактикаси кабилар ёритилган. Ўқув қўлланма юриспруденсия таълим йўналиши бакалавриат мутахассислиги (Юриспруденция) талабалари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Жамиятнинг иқтисодий негизлари
Бабажанов А.Д.,Ушбу ўкув кўлланмада жамиятнинг иктисодий негизларига оид назарий ва амалий муаммолар, амалга оширилган илмий тадкикотлар, олимларнинг карашлари ҳамда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, шунингдек ушбу соҳага оид халкаро хужжатлар тахлил килинган. Мазкур ўкув қўлланма юриспруденция таълим йўналиши бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар
Бабажанов А.Д.,Ушбу ўкув қўлланмада шахсий хукук ва эркинликлар борасидаги назарий ва амалий муаммолар ҳамда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг конунчилиги, шунингдек ушбу соҳага оид халкаро ҳужжатлар тахлил килинган. Мазкур ўқув қўлланма юриспруденция таълим йўналиши бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи
Нарзуллаев О.,Ушбу ўқув қўлланмада Республикамизда биологик ресурсларни мухофаза килиш ва улардан окилона фойдаланишни таъминлаш, хукукий асосларини мустаҳкамлаш, институтининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ўрмон (ўсимлик) муҳофазаси ҳукукий талаблари мазмуни ватизими, ҳайвонот дунёсини ҳукукий мухофаза килиш ва ундан фойдаланишнингўзига хос хусусиятлари, муҳофаза хукукий мақомида тақиқлаш, чеклаш ва рухсат этиш институтининг роли ва такомиллашуви, биоресурсларни алохида мухофаза режими асосида саклаш, тиклаш ва кўпайтиришни хукукий тартибга солишнинг замонавий ва инновацион истиқболлари, биологик ресурсларнинг хўжалик хукукий мақоми: биологик ресурсларганисбатан мулк ҳукукининг мазмуни ва тавсифи, сувдаги биоресурслардан фойдаланиш конунчилиги. биологик хилма-хилликка нисбатан аҳолининг хабардорлиги ва экологик маданияти даражасини ошириш оркали уларни экологик муаммоларни ҳал этишга фаол жалб килишга алохида эътибор берилган, шу соҳага оид миллий ва халкаро конунчилик ҳужжатлари таҳлил этилган. Ўкув қўлланма юридик олий таълим муассасалари ва факультетлари талабалари ва тадкикотчилар ҳамда кенг халқ оммасига мўлжалланган.
-
Оила ҳуқуқида алимент муносабатлари
Махмудходжаева У., Усмонова М.,Мазкур ўқув қўлланмада алимент тушунчаси шунингдек, ота-она хамда болаларнинг алимент хукуки ва мажбуриятлари, эр-хотинлар ва собик эр- хотинларнинг алимент мажбуриятлари, кариндошлар ва бошқа шахсларнинг алимент мажбуриятлари, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ва алиментларни тўлаш ва ундириш тартиби ҳолатлари ва окибатлари ёритилган. Қўлланма юриспруденция йўналиши талабалари, ўкитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда бола хукуклари ҳамда оила хукуки билан кизикувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар
Бабажанов А.Д.,Ушбу ўқув қўлланмада иктисодий, ижтимоий, маданий ва экологик хукуклар борасидаги назарий ва амалий муаммолар, олимларнинг карашлари, амалга оширилган илмий тадкикотлар ҳамда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, шунингдек ушбу соҳага оид халкаро ҳужжатлар тахлил килинган. Мазкур ўқув қўлланма юриспруденция таълим йўналиши бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Републикасининг замонавий маъмурий ҳуқуқи ва оммавий бошқаруви бўйича 100 та долзард саволга жавоблар
Эгамбердиев Э.Х.,Ушбу ўқув қўлланмадан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланиш фақат Ўзбекистон Республикаси Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар марказининг рухсати асосида амалга оширилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида махсус назарда тутилган ҳолатлар бундан истисно. Китобдан ёки унинг қисмларидан ноқонуний фойдаланганлик учун айбдор шахс лар фуқаролик, маъмурий ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар. Ўқув қўлланма GIZнинг "Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувват лаш" дастури кўмаги доирасида чоп этилди. Дастур Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) томонидан Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) буюртмаси асосида амалга оширилмоқда. Ушбу қўлланмада келтирилган маълумотлар, хулосалар, фикрлар ва талқин лар муаллифлар жамоасининг фикрларидир ва ҳеч қандай тарзда GIZ ёки BMZнинг нуқтаи назарини акс эттирмайди.
-
Давлат ва ҳуқуқ тарихи (янги давр давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиши)
Муҳамедов Х.М.,Ушбу ўқув қўлланма хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихининг тўртинчи даври энг янги давр давлати ва ҳуқуқига бағишланиб, унда ХХ асрда Англия, Франция, Германия, АҚШ Япония ва Хитой каби ривожланган мамлакатларнинг давлати ва ҳуқуқидаги ўзгаришлар баён қилинган. Ўқув қўлланма ҳуқуқшунослик мутахассислигига оид барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, ўқитувчилари ва аспирант-тадқиқотчилари учун мўлжалланган.
-
Энг янги давр давлати ва ҳуқуқи
Мухамедов Ҳ,Ушбу ўқув қўлланма хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихининг тўртинчи даври энг янги давр давлати ва ҳуқуқига бағишланиб, унда ХХ асрда Англия, Франция, Германия, АҚШ Япония ва Хитой каби ривожланган мамлакатларнинг давлати ва ҳуқуқидаги ўзгаришлар баён қилинган. Ўқув қўлланма ҳуқуқшунослик мутахассислигига оид барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, ўқитувчилари ва аспирант-тадқиқотчилари учун мўлжалланган.
-
Жиноят ишлари бўйича процессуал ҳужжатлар
Муаллифлар жамоаси,Мазкур ўқув қўлланмада жиноят ишлари юритувида расмийлаштирилиши лозим бўлган процессуал ҳужжатларнинг мазмун- моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, аҳамияти, процессуал ҳужжатларга қўйилган талаблар назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Ўқув қўлланма юридик олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари ва магистрантларига ҳамда юридик соҳада фаолият юритаётган ходимлар, шунингдек жиноят ишларини юритишда расмийлаштириладиган процессуал ҳужжатларга қизиқувчи шахсларга фойдаланиш учун тавсия қилинади.
-
ECTS кредит-модуль тизими: асосий тушунча ва қоидалар
Ўринов В, Султўнов М, Умаров А.,Ушбу ўқув қўлланма олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини самарали жо рий қилишга йўналтирилган бўлиб, унда олий таълимнинг барча иштирокчилари, жумладан, профессор-ўқитувчилар, талабалар, илмий изланувчилар, педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтакавий ва тармоқ марказлари тингловчилари ва раҳбар ходимлар учун зарур маълумотлар тақдим қилинган, Мазкур қўлланмада кредит-модуль тизими тарихи, ECTS (European Credit Transfer System), дунё мамлакатларидаги кредит-модуль тизимига турлича ёндашувлар, атамалар, кредит-мо- дуль тизими тамойиллари, афзалликлари, кредит-модуль тизимида ўқув дастурларининг яра- тилиши, талабалар билимини баҳолашга оид тавсиялар, назорат турларини ўтказиш тарти блари, талабаларга хизмат кўрсатиш регистратор офис фаолияти, академик мобилдик ва кредитларни тан олиш тартиби, транскрипт, мустакил таълимни ташкил этишнинг максади ва вазифалари, таьлим дастурларини халкаро аккредитациядан ўтлазиш, олий таълим тизими- да кредит-модуль тизимни жорий қилишдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйи ча таклифлар келтирилган.