-
-
-
-
-
Сиёсий адабиёт,
-
-
-
-
-
Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс - тараққиёт концепти.
Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс тараққиёт концепти" китоби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фалсафий фикрлари, ислоҳотлар йўлидаги ютуқлари ва стратегик қарашларини очиб берувчи бадиий публицистика намунаси ҳисобланади. Асарда ҳамкорлик қарама-қаршиликни, билим жаҳолатни, ишонч эса адоватни енга олиши ҳақидаги янги инсонпарварлик гояси илгари сурилади. Муаллифнинг ўз ўқувчиларига йўллаган барча даъватлари айнан шу фикр замирида мужассам. Китоб ўқувчини тарих девор эмас, кўприкка айланадиган, келажак эса қарама- қаршиликка эмас, ҳамкорликка асосланадиган теран мулоҳазали мулоқотга чорлайди. Жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш гояси маърифат, тинчлик ва мулокот каби қадриятларга асосланган буюк ўзгаришлар лойиҳаси сифатида тақдим этилган. Мазкур асар муаллиф иштирокида ўзбек китобхонлари учун махсус таржима килинган.
-
Рустам Қосимов замондошлари хотирасида
[],Яхшиларнинг иккинчи умри бўлади, деганлари рост. Улар дунёдан ўтсалар-да, бу ҳаётда амалга оширган эзгу ва хайрли ишлари, нурли хотиралари одамлар қалбида яшайверади. Таниқли давлат ва жамоат арбоби, шарқшунос олим, моҳир педагог ва дипломат Рустам Собирович Қосимов ҳаёт бўлганида бу йил 70 ёшни қаршилар эди. Қўлингиздаги тўпламдан бу заҳматкаш ва фидойи инсоннинг ибратли ҳаёт йўли, қизғин ижтимоий-сиёсий фаолияти, бетакрор фазилатлари ҳақида замондошлари ва яқин дўстлари, ҳамкасблари ва шогирдларининг самимий хотиралари ўрин олган. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Ватан ва халқ ҳақида ўйлар
Мирзиёев Ш.,Ушбу китобдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, нутқ ва маърузаларидан саралаб олинган, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар фалсафаси, давр руҳи ва ҳаёт ҳикматларини акс эттирадиган энг муҳим иқтибослар ўрин олган. Мухтасар айтганда, мазкур тўплам давлат раҳбарининг замонавий тараққиёт жараёнларига оид сиёсий- стратегик қарашлари, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги концептуал ғоя ва ёндашувларини ифода этади. Ҳар бир иқтибос замирида ўзининг бутун фаолиятини Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга бағишлаган, шу йўлда давлат ва жамиятнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этаётган донишманд ва азму шижоатли лидернинг бедор қалби, кенг миқёсдаги тафаккури, теран мулоҳазалари яққол сезилиб туради.
-
Миграциянинг гендер жиҳатлари: Халқаро ва миллий тажриба
Ушбу нашр миграция масалалари ва миграция сиёсатининг гендер жиҳатлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган материаллар тўпламидан иборат. Мазкур тадқиқот доирасида жаҳондаги миграция жараёнлари, миграция масалалари бўйича халқаро ҳуқуқий база ўрганилиши баробарида Ўзбекистоннинг миграция қонунчилиги таҳлил қилиниб, миграция сиёсатини такомиллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди ва гендер жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда мигрантларни ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди, шунингдек, шу мавзуда ижтимоий сўровлар ўтказилди. Ушбу тадқиқот қатор ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги мевасидир. Муаллифлар «Юксак салоҳият» (Тошкент), "Истиқболли авлод" (Наманган), "Ойдин нур" (Бухоро), "Истиқлол авлоди" (Жиззах), "Меҳржон" (Фарғона), "Барқарор ҳаёт" (Термиз) нодавлат нотижорат ташкилотларига бу тадқиқотга тайёргарлик кўришда берган ёрдамлари учун ўз миннатдорлигини билдиради. Мазкур нашр АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали кўрсатилган Америка халқининг ёрдами асосида яратилган. Маҳсулот мазмуни бўйича масъулият Tetra Tech DPКга юклатилади ва USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттириши шарт эмас.
-
Qonun ijodkorligi
Turdiyev X.,Mazkur o'quv qo'llanmada qonun ijodkorligi tushunchasi va mazmuni, prinsiplari, O'zbekiston Respublikasida qonun ijodkorligi jarayonining rivojlanishi, qonunchilik tashabbusi huquqi va uni amalga oshirish tartibi, qonunchilikka takliflar kiritish instituti, qonun loyihasining muhokamasi va qabul qilish masalalari, qonunni imzolash va e'lon qilish tartib-taomillari, qonunlar loyihalari mazmuniga qo'yiladigan asosiy talablar, qonun ijodkorligi jarayonida ekspertizaning roli va ahamiyati, qonun ijodkorligi jarayoni samaradorligini oshirish kabi masalalar yoritilgan. Mavzularni mustahkamlash uchun jadvallar, muammoli savollar, nazorat savollari, testlar berilgan. O'quv qo'llanma oliy yuridik ta'lim muassasalari talabalariga hamda ilmiy izlanuvchilar, kitobxonlarning keng doirasiga mo'ljallangan.
-
-
Право и государство как институты и идеи: прошлое, настоящее и будущее
Ударцев С.Ф.,Книга известного ученого-юриста советского и постсоветского пери ода, доктора юридических наук, профессора Сергея Федоровича Ударце- ва посвящена фундаментальным вопросам общей теории права и госу дарства, философии права, а также истории учений о праве и государстве. В книгу вошли избранные статьи профессора, опубликованные в 2000- 2021 гг., отличающиеся значительной научной новизной и посвященные актуальным и перспективным проблемам и направлениям развития тео- ретической мысли о праве и государстве. В них рассмотрены новейшие подходы к правопониманию, проблемы верховенства права, соотношения права и государства, проблема относительности определенности в праве, тенденции эволюции политических и правовых систем и прав человека в условиях глобализации; затрагиваются проблемы фундаментальных ос нов права, раскрывающего свой глобальный и космический потенциал.
-
Қуқық пен зандылық тонipегiнденi ойлар
Нерiкбаев М.,Енбекте көрнекті заңгер-ғалым Максүт Нәрікбаев елімізде күқық пен заңдылықтың қалыптасып, дамуы төңірегінде ой қозғайды. Ежелгі дәуірде кабылданған заңдар мен сот ісі, билер соты, кеңестік кезеңдегі қазақ соты, егемен Қазакстанның тәуелсіз сот билігі, сот төрелігі жүйесін жетілдіру, жас өспірімдерді қылмыстық-құкықтық қорғау мәселелері, автордың жеке өмірінен мөлтек сыр баяндалады. Кітап құқықтанушыларға, заңгерлерге, сту денттерге, қалың оқырманға арналады.
-
-
-