-
Amaliy fanlar,
-
Ўзбекча - ингилизча - русча изоҳли юридик атамалар ўқув глоссарийси
Акобирова С, Мустафоев И,Глобаллашув жараёнида Ўзбекистон Республикасининг турли давлатлар билан халқаро муносабатлари тобора ривожланиб бормокда. Эндиликда Ўзбекистон халкаро миқёсда танилди. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий давлатни шакллантириш жараёнида амалий кадамлар қўяр экан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш учун мутахассис ходимлар олдига турли вазифалар кўймоқда. Улардан бири давлатимиз учун хорижий тиллар, хусусан, инглиз тилини мукаммал биладиган юкори малакали мутахассислар тайёрлашдир. Шунинг учун педагог-олимлар ўқув жараёни учун энг зарур бўлган ўқув куролларни (дарслик, луғат, қўлланмалар) яратиши лозим. Мазкур луғат ҳуқуқшунослик тармоқларининг бош бўғини ҳисобланган махсус соҳа Конституциявий ҳуқуқ соҳасига оид бўлиб, у аник юридик матн ва материал, яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги матнларида ишлатилган ҳукукий атамалар асосида тузилган.
-
Ўзбекча-ингилизча лиғат: ижтимоий-сиёсий сўзлар, бирикмалар ва атамалар/Uzbek-English dictionary of modern socio-political vocabulary
Қамбаров Н,Мазкур ўзбекча-инглизча луғат сўнгги йилларда тилга кирган ижтимоий-сиёсий атамалар ва улар билан бирикма ҳосил қиладиган умумистеъмол сўзларни ўз ичига олади. Луғатда 8 минг атама ва 25 мингта сўз бирикмасининг инглиз тилидаги таржималари берилган. Луғат таржимонлар, филологлар, халқаро журналистика соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар, талабалар, ўкувчилар ҳамда инглиз тилига қизиқувчи кенг оммага мўлжалланган.