-
Избранное
Навои А.,Перевод незнакомых ранее русскоязычному читателю тру дов Алишера Навои является большим событием в навоиведе нии. Ведь его книги, не переведенные на языки международ ного общения, были незнакомы широкой аудитории, то есть значительная часть наследия великого писателя оставалась в тени. Спустя более чем половину тысячелетия после их созда ния, благодаря усилиям академика Азиза Каюмова и профессо ра Диноры Азимовой «Пятерица изумлений» и «Жемчужные строфы» переведены на русский язык. Перевод уникального произведения «Пятерица изумлений» приурочен к 600-летию Абдурахмана Джами, средневекового мыслителя, автора книг по философии, теологии и истории. Ему своему духовному наставнику, другу и единомышленни- ку великий поэт посвятил сей труд. Название второй книги «Назм-ул-жавохир» означает «Жемчужные строфы». Это стихотворное ожерелье из жемчу га» Алишер Навои создал на основе мудрых изречений Халифа Али, изложенных в книге «Наср ул-лаъолий» («Драгоценности в прозе») на арабском языке.
-
Русские сказки на английском языке
Положенцевой Д.В,Книга, которую вы держите в руках, содержит самые луч шие русские сказки на английском языке: «Иван-царевич, Жар-птица и серый волк», «Финист ясный сокол», а также «Царевна-лягушка». На каждой странице есть словарь с транс- крипцией, который значительно облегчит понимание текста. Текст сказок адаптирован для тех, кто только ступил на путь освоения английского языка (Уровень 1).
-
Красавица и чудовище
Абрагина Д.Л,Книга содержит сокращенный и упрощенный текст сказки английского писателя Л. Кэрролла о невероятных приключениях девочки Алисы. Помимо текста сказки, книга содержит упражне- ния, постраничные комментарии и словарь. Предназначается для начинающих изучать английский язык.
-
Алиса в стране чудес
Керолл Л.,Книга содержит сокращенный и упрощенный текст сказки английского писателя Л. Кэрролла о невероятных приключениях девочки Алисы. Помимо текста сказки, книга содержит упражне- ния, постраничные комментарии и словарь. Предназначается для начинающих изучать английский язык (уровень 1 Elementary).
-
Ключ к сверхвозможностям
Шарма Р.,Можно проклинать тьму, а можно зажечь свечу и осветить свою жизнь. Этот выбор очень просто сделать на словах, но так сложно в жизни. Вас поддержит тот, за чьими иде ями идут уже миллионы. Робин Шарма, автор между народного хита «Монах, который продал свой "феррари"», человек, тренирующий топ-менеджеров Apple и Microsoft, готов вдохновить на победу и вас! Его книга одновре менно простая и мудрая, эмоциональная и вдохновляю щая. Она расширяет горизонты, поможет посмотреть в лицо своим страхам, указывает на очевидные возможно сти стать успешным, которые вы просто не замечаете, а в итоге выводит вас на совершенно новый уровень жизни. По отзывам читателей, с этой книгой просто невозможно оставаться в темноте, она выведет вас к свету, хотите вы того или нет.
-
-
Ўзбекнинг ёмони бўлмайди
Эшбек Т.,Қувноқ ижодкорнинг сатрлари дилни қувнатар. Тўлқин Эшбекнинг ушбу тўпламидан ўрин олган ҳажвий шеърлари турли газета-журнал ва ижтимоий тармоқларда ёритилганида- ёқ мухлисларини топган. Унда бахт йўлини излаётган ёшлар ва оиланинг қадрига етиб-етмаётганлар учун сабоқ бўладиган «малҳам гаплар кўп. Муллифнинг асл муддаоси ўқувчини ҳаётнинг ажиб сирларига ошно қилиш, одамларни оқибатга чорлаш эканлиги сара сатрларида акс этиб турибди.
-
Қуёш қораймас
Ойбек М.Т,Ойбекнинг насрий асарлари орасида ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати тасвирига бағишланган «Қуёш қораймас» (1943-1959) романи алоҳида эътиборга лойиқ. Адиб мазкур романини гарчанд Fapбий фронтга қилган сафаридан қайтибоқ ёза бошлаган бўлса-да, уруш тўғрисидаги даҳшатли ҳақиқатни айтиш иложи бўлмагани учун, уни 50-йилларда хасталик пай- тида ёзиб тугатди. Ойбек Бектемир ва унинг икки жанговар дўстининг тимсолини яратиш орқали Совет давлатининг урушга тайёргарликсиз киргани ва саркардаларнинг қўпол хатолари туфайли миллионлаб кишилар, шу жумладан, ўзбек жангчиларининг «тўп еми» бўлаётгани ҳақидаги ҳақиқатни бадиий мужассамлантириб берди.
-
731-қадам
Али У.,Бир-биридан ажиб 40 дан ортиқ ҳикояни жамлаган бу китобда муаллиф насрда назм руҳини бериб ўрганганини яна бир марта исбот этади. Деярли барча ҳикояларида шоирона қалбни куйлаб, уни бош қаҳрамон қилиб танлайди, тасвирлайди. Китоб мутолаасига шўнғир экансиз, ҳикояларда сиз кўрган ҳаётнинг, воқеаларнинг Умид АЛИ ус- лубидаги эскичаю янгича талқину тасвирига дуч келасиз.
-
Муҳаббат ва матонат
Лондон Ж,Асарларида инсоннинг табиат устидан хукмронликка инти- лишини қоралаган Жек Лондон ҳикояларида бир хил тоифадаги турфа феъл-атворли кишилар ҳаёти ва улар тийнатидаги эврилишларни акс эттиради. Улар эркка интиладилар, ўз бурч ва мажбуриятларини ҳар хил шароитларда синаб кўрадилар, ҳаёт машаққатларида тобланадилар. Адиб ўз ҳикояларида инсон энг оғир шароитларда ҳам ожиз эмаслигини исботлайди. Барчаси инсоннинг руҳияти, маънавий дунёси ҳамда иродасига боғлиқ. Мазкур тўпламга Жек Лондон ижодининг турли боскичларида яратилган ҳикоялари ва эсселари жамланган бўлиб, улар, шубҳасиз, ўқувчи ботинида бурилиш ясайди. Тўплам кенг китобхонлар аудиторияси ва адабиёт ихлосмандларига мўлжалланган.
-
Ҳаловат
Малик Т.,Ноёб истеъдод соҳиби Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кеч- ган умрлар» асарини ўқиган китобхон қалбидан ҳам шундай ўйлар кечади. Романда келтирилган воқеалар қамрови жуда кенг: 30-йилларнинг машъум «қатағон» қилиш манзаралари, 80-йиллардаги кўпчиликнинг ёстиғини қуритган Афғонистон уруши лавҳалари, шу йилларда содир бўлган «ўзбек иши»... Инсонлар ҳаётида содир бўладиган бу учта йирик, жуда катта ҳажмли воқеаларни бир-бири билан боғлашда ёзувчи маҳора- тига тан бермасликнинг иложи йўқ.
-
Тушда кечган умрлар
Ҳошимов Ў.,Одамзот ҳаётида шундай паллалар бўладики, баъзида уларни ҳеч қачон унутгинг келмайди, баъзида эса тушингда кечиргандек унутишни хоҳлайсан. Аммо бундай вақтлар ҳа- ётингда қандай из қолдирганидан қатъи назар, бари бир қал- бингнинг бир бўлаги ҳамиша ўша хотиралар билан банд бўлиб қолаверади... Ноёб истеъдод соҳиби Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кеч- ган умрлар» асарини ўқиган китобхон қалбидан ҳам шундай ўйлар кечади. Романда келтирилган воқеалар қамрови жуда кенг: 30-йилларнинг машъум «қатағон» қилиш манзаралари, 80-йиллардаги кўпчиликнинг ёстиғини қуритган Афғонистон уруши лавҳалари, шу йилларда содир бўлган «ўзбек иши»... Инсонлар ҳаётида содир бўладиган бу учта йирик, жуда катта ҳажмли воқеаларни бир-бири билан боғлашда ёзувчи маҳора- тига тан бермасликнинг иложи йўқ. Воқеалар ёки қаҳрамон- лар ҳақида гапириб ўтмоқчи эмасмиз. Яхшиси, ўзингизни му- толаага чорлаймиз.
-
Эндхауз жумбоғи
Кристи А.,Жуда кўп сирли қотилликлар изидан тушиб, унга кутилма- ган ечиб топадиган Эркюль Пуаро "Эндхауз жумбоғи" рома- нида ҳам қотилни топишда адашмайди. Бироқ шубҳаларга ойдинлик киритиш учун жуда кўп тер тўкади. Чунки содир этилиши мумкин бўлган қотилликнинг олдини олиш пайида бўлган Пуаро кутилмаганда бунга рўбарў келади. Кўз олди- да юрган жабрдийда қизнинг қотил бўлиб чиқиши хаёлига ҳам келмайди. Ниҳоят, ҳамманинг назарида ғалати кўрина- диган хорижлик, бўйи калта ва ингичка мўйловчи машҳур изкувар ҳаммасига нуқта қўйиб, қотилни моҳирлик билан тузоққа туширади.
-
Тилсимли шахмат
Кристи А.,Қўлингиздаги китобга детектив жанри қироличаси номинир олган ёзувчи Агата Кристининг энг қизиқарли ҳикоялари тан- лаб олинди. Ушбу ҳикоялар бир-биридан қизиқарли, сирлилиги билан китобхон эътиборини тортади.. Ёзувчининг асарлари китобхонни воқеаларнинг сирли жум- боққа бойлиги билан ўзига тезда жалб қилади. Унинг изқувар қаҳрамонлари фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши билан ажралиб туради. Айниқса, қўнғиз мўйлов Пуаронинг жиноятларни фош этиши ёки Марпл хонимнинг жиноятларни очишда масаланинг ечимида ўзининг аниқ хулосасини бериши кишини ҳайратга солади. Сиз, азиз ўқувчи, китобни ўқиш жараёнида бунга амин бўласиз.
-
Ал-Карнаку кемасидаги қотиллик
Кристи А.,Пуаро образи машҳурлик бобида Шерлок Холмс даражасигача етиб борди. Буни кино ихлосмандлари, адабиётсеварлар ҳам тас- диқлаши шубҳасиз. Детектив қироличаси Агата Кристи кашф қилган, кейинчалик адибага катта шуҳрат келтирган "Ал-Карнаку кемасидаги қотил- лик" асари ўзбек ўқувчисига китоб ҳолида илк бора тақдим этил- моқда. Аслида саёҳат учун йўлга отланган Пуаро инсонлар тақдири- нинг навбатдаги қарама-қаршиликларига дуч келади. Ёш, соҳибжамол ва айни пайтда жуда катта мол-мулк соҳибаси қанчалик ақлли, қанчалик тадбиркор бўлмасин, ҳаёт синовлари, ҳаёт имтиҳонлари олдида ўзини буткул йўқотиб қўяди. Турмуш- га чиқиб бахтни орзу қилган қиз тақдири кутилмаган вазиятлар- ни юзага келтиради. Пуаро устамонлик билан ечим топган жиноят иши бошқалари каби ҳайратланарли, бошқалари каби ҳаяжонга бой, бошқалари каби кутилмаган ечим билан якун топади.
-
Қуёш остидаги ёвузлик
Кристи А.,«Қуёш остидаги ёвузлик» романи Агата Кристининг энг қизиқарли асарлари рўйхатида туради. Ўз вақтида экран- лаштирилган бу асар китобхонларни ҳам, томошабинларни ҳам зериктириб қўймаслиги аниқ. Хусусий изқувар Эркюль Пуаро Лезеркомб кўрфазида дам олишни истайди, аммо курортда ҳам одатдаги иши билан шуғулланишига қотилликни фош қилишига тўғри кела- ди. Бир қарашда қотилнинг кимлиги равшан ҳаммасига муҳаббат учбурчаги айбдор. Лекин учбурчак тўртбурчак, бешбурчак, ҳатто жуда мураккаб геометрик фигура бўлиб чиқиши, одамларнинг кўзига муҳаббат ва эҳтиросдек кўрин- ган туйғулар эса, аслида, бойликка ўчлик бўлиши ҳам мум- кин. Бундай чалкаш жиноятни Пуародан бошка ким ҳам фош кила оларди?
-
Ҳалол нима-ю ҳаром нима
Малик Т.,Биздан нима қолади? Албатта, яхшилик! "Яхшилик нима?.. Ташвишларимиздан ортиб, бир инсон кўнглини шод қила олганимизми? Ёки бир кичик чумолига раҳм қилиб, босмай ўтганимизми?" дейди муаллиф. Бу китобни ўқиш асносида ботинингизда нимадир ғимир- лаб қолади, азиз ўқувчи. Билмаганларингиз дунё қадар эканлигини англасангиз ҳам ажаб эмас. Қандай яшаётганингизга тийрак кўз би- лан қарай бошлайсиз. Кимни алдадингиз, ғийбат қилдингиз, кимларга озор бердингиз... ҳамма-ҳаммаси ёдингизга кела бошлайди. Шояд, мардлик, олижаноблик фазилатларингиз ортса, одамлар қадрига етсангиз... Зотан, мазкур китоб муаллифи, халқимизнинг севимли ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ҳам муддаоси шу.
-
Келинлар дафтарига
Малик Т.,Файзли аҳил оила «бахт саройи» деб таърифланади. Никоҳ ўқилганда шу сарой пойдеворига илк ғишт қўйилади. Мазкур саройни эр ва хотиннинг ўзлари барпо этишлари керак. Юрагида ширин орзу-умидлар билан келинлик сарпосида куёв хонадонига қадам қўяётган қиз ўзи учун сирли туюлган янги хонадоннинг тартиб-қоидалари, интизомларини ўзлаштириб олади. Агар у инсонийлик фазилатлари, аёл, она бўлишдек масъулиятли вазифалар, оилани мустаҳкамловчи асослар ҳақидаги тушунчаларга эга бўлса, ундай келин энг бахтли аёлга айланади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик «Келинлар дафтарига» рисоласида ана шу долзарб мавзуда суҳбат юритади. «Одамийлик мулки»га илова тарзида юзага келган ушбу ахлоқ рисоласи келинларга мурожаат сифатида ёзилган бўлса-да, унда куёв, қайнота, қайноналар эътиборини тортувчи масалалар ҳақида атрофлича фикр юритилган. Муаллиф унда китобхонларни ҳасад, қарғиш, мазах каби иллатлардан огоҳ этиб, сабр, қаноат каби фазилатларга эришишга ундайди.
-
Келиннома
Шомансурова Р,Ушбу китобда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори Тоғай Муроднинг адабиётимиз равнақига унутилмас ҳисса бўлиб қўшилган энг сара асарлари адибнинг 70 йиллик тўйи муносабати билан бир мукова остида китобхонга яхлит тақдим этилди.
-
Танланган асарлар
Мурод Т.,Ушбу китобда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори Тоғай Муроднинг адабиётимиз равнақига унутилмас ҳисса бўлиб қўшилган энг сара асарлари адибнинг 70 йиллик тўйи муносабати билан бир мукова остида китобхонга яхлит тақдим этилди.