-
-
-
-
-
-
Amaliy fanlar,
-
-
-
-
-
Тилшунослик,
-
Конституциявий ҳуқуқ энциклопедик луғат
Б.Мустафоев, Э.Халилов, М.Абдусаломов, У.Бозоров, М.Файзиев, Х.Одилқориев ва бошқалар,юриспруденция,
-
-
-
-
Deutsche grammatik in Ubungen
Саидов С.,"Немис гили грамматикаси машқларда" дарслиги Республи камиз чет тиллар университетлари, институтлари ва факультетларининг бўлажак немис тили мутахассислари 1-2 курс талабаларига мўлжалланган бўлиб, 304 соатли дастур асосида ёзилган. Дарсликдан мактаб, лицей, коллеж, ҳунар билим юртлари ўқувчилари, нохорижий факултетлар талабалари, немис тили ўқитувчилари, аспирантлар, шунингдек немис тилини мустақил ўрга нувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.
-
Немис тили 13 кун ичида
Попов А.А,Қўлингиздаги китоб немис тилидан қисқа муддатда элементар билим олмокчи бўлганлар учун мўлжалланган. Ўқув материалига керакли вакт сарфлаб, етарлича эътибор берсангиз, мақсадингизга тез эришасиз ва энг кўп тарқалган мавзулар доирасида бемалол сухбат кура оласиз, яъни ўз фикрингизни баён кила оласиз ва сухбатдошингизни тушуна оласиз. Сизнинг эътиборингизга пухта танлаб олинган ва мавзу жихатдан қатьий микдорда чегараланган тил материали ҳавола этилади. Бўлимларнинг тузилиши бир хиллиги, кийинчиликнинг секин-аста ортиб бориши. шунингдек, ўзингизни текширишингиз учун калитлар мавжудлиги Сизнинг мустақил ишингизни осонлаштиради. Кулайлик туғдириш максадида шу битта китобнинг ўзида мустақил ўрганиш китоби, сўзлашув китоби ҳамда ўзбекча немисча луғат берилган. Вазиятга караб бўлимларнинг хар биридан алохида мустакил фойдаланса бўлади. «Немис тили 13 кун ичида» дегани бу тилни 13 кунда ўрганасиз, дегани эмас. Чет тилини озми-кўпми ўрганиб олиш учун кўп вакт талаб этилади. 13 кун дегани бу кундалик мулокотимиздан олинган 13 мавзуни англатади.
-
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш - мамлакатимиз тараққиётининг асисий мезонидир 19
Каримов И,Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларининг 19-жилдидан давлатимиз раҳбарининг 2010-2011 йилларда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати- нинг қўшма мажлисларида, БМТ Бош Ассамблея- сининг Мингйиллик Ривожланиш Мақсадларига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ), турли халқаро анжуманлар, маросимларда сўзлаган нутқлари ва маърузалари ҳамда табрик- лари ўрин олган.
-
Ўзбекча - ингилизча - русча изоҳли юридик атамалар ўқув глоссарийси
Акобирова С, Мустафоев И,Глобаллашув жараёнида Ўзбекистон Республикасининг турли давлатлар билан халқаро муносабатлари тобора ривожланиб бормокда. Эндиликда Ўзбекистон халкаро миқёсда танилди. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий давлатни шакллантириш жараёнида амалий кадамлар қўяр экан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш учун мутахассис ходимлар олдига турли вазифалар кўймоқда. Улардан бири давлатимиз учун хорижий тиллар, хусусан, инглиз тилини мукаммал биладиган юкори малакали мутахассислар тайёрлашдир. Шунинг учун педагог-олимлар ўқув жараёни учун энг зарур бўлган ўқув куролларни (дарслик, луғат, қўлланмалар) яратиши лозим. Мазкур луғат ҳуқуқшунослик тармоқларининг бош бўғини ҳисобланган махсус соҳа Конституциявий ҳуқуқ соҳасига оид бўлиб, у аник юридик матн ва материал, яъни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзбек, рус ва инглиз тилидаги матнларида ишлатилган ҳукукий атамалар асосида тузилган.
-
Ўзбекча-ингилизча лиғат: ижтимоий-сиёсий сўзлар, бирикмалар ва атамалар/Uzbek-English dictionary of modern socio-political vocabulary
Қамбаров Н,Мазкур ўзбекча-инглизча луғат сўнгги йилларда тилга кирган ижтимоий-сиёсий атамалар ва улар билан бирикма ҳосил қиладиган умумистеъмол сўзларни ўз ичига олади. Луғатда 8 минг атама ва 25 мингта сўз бирикмасининг инглиз тилидаги таржималари берилган. Луғат таржимонлар, филологлар, халқаро журналистика соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассислар, талабалар, ўкувчилар ҳамда инглиз тилига қизиқувчи кенг оммага мўлжалланган.
-
-
-
-
-
УЗБЕКСКО-РУССКИЙ И РУССКО-УЗБЕКСКИЙ СЛОВАРЬ. ЎЗБЕКЧА-РУСЧА ВА РУСЧА-ЎЗБЕКЧА ЛУҒАТ
М.М.Абдураҳимиов,Словарь содержит около 20 000 слов, включая широко распростроненные словасочетания, а также наиболее употробительные в современном узбекском и русском языках народные пословицы, поговорки, загадки и фразеологические выражения, ползовающие читателю не только лучше усвоить язык, но и познакомиться с его национально-культурной семантикой. Словарь предназначен для широкого круга лиц, изучающих узбекский или русский язык и интересующихся народными изречениями, загадками и образным словом. Он может быть использован также для перевода текстов художественной литературы.
-
Конституциявий ҳуқуқ энциклопедик луғат
Б.Мустафоев, Э.Халилов, М.Абдусаломов, У.Бозоров, М.Файзиев, Х.Одилқориев ва бошқалар,Ушбу нашр давлат ҳуқуқий атамаларининг энциклопедик луғатидир. У Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ва қонунликлари билан бойитилган энг замонавий Конститутциявий сўз бойлигини ўз ичига олди. Луғатда, шунингдек ўтган йилларда қўлланилиб келинган конститутциявий ҳуқуқий атамалар ҳам ўз аксини топди. Юридик ҳужжатларга кирган атамалар билан бир қаторда конститутциявий ҳуқуқ фани ва унга туташ фанларнинг аксари қоидалари ҳамда сиёсатшунослик, жамиятшунослик ва бошқа фанларнинг ҳуқуқда қўлланиладиган атамаларига изоҳлар берилади. Луғат турли даражадаги депутатлар, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимяти органлари девонхоналарининг ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, фалсафа ва бошка ижтимоий соҳалар бўйича ўқув юртларининг талабалари, аспирантлари ва ўқитувчилари ҳамда давлат ва ҳуқуқ муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.