-
Jismoniy tarbiya va sport
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Основы психологической коррекции поведенческих девиаций у несовершеннолетних с химическими аддикциями (зависимостями)
Учебно-методическое пособие посвящено рассмотрению некоторых вопросов психологической коррекции вторичных отклонений в поведении у несовершеннолетних, имеющих химические аддикции и зависимости. В работе отражаются отдельные феноменологические аспекты поведенческих девиаций личности, освещены некоторые их формы, приводятся основные теоретико-методологические направления психокоррекционной работы, ее принципы и организационные основы, а также приведен возможный вариант психокоррекционной программы. Приложения содержат методики психологической диагностической деятельности с несовершеннолетними обозначенной категории. Пособие предназначено для психологов, специалистов-превентологов, специалистов в области адаптивной физической культуры, социальных педагогов, воспитателей, родителей и лиц, заинтересованных в решении данной проблемы.
-
Основные понятия типологии языков
Настоящее пособие включает описание основных понятий и разделов лингвистической типологии и направлено на формирование у студентов целостного представления о типологическом описании языков в контексте общего и частного языкознания.
-
Организация и проведение соревнований по таэквондо ВТФ (кёруги)
Методическое пособие содержит подробное описание правил проведения соревнований по таэквондо ВТФ, включая требования к арене, размещению судей и организации спортивного процесса. Издание составлено в соответствии с международными правилами Всемирной федерации таэквондо (WTF) образца 2009 года и предназначено для студентов институтов физической культуры, тренеров, спортсменов и всех интересующихся данным видом спорта.
-
Оналик ва болаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва шакллантириш
Ушбу илмий-услубий қўлланмада оналик ва болаликда соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосий йўналишлари, овқатланиш гигиенаси, жисмоний фаоллик, биоритмлар ва руҳий осойишталикнинг аҳамияти ёритилган. Муаллифлар соғлом турмуш тарзини инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашнинг ягона йўли сифатида талқин этиб, зарарли одатлардан воз кечиш ва кундалик ҳаёт режимини тўғри ташкил этиш бўйича тавсиялар берадилар.
-
Олий таълимнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари таҳлили (дунёнинг ТОП-500 талик олийгоҳлари мисолида)
Мазкур методик тавсиянома олий таълим муассасаларида амалдаги таълим йўналишлари, ўқув режа ва фан дастурларини хорижий давлатларнинг энг нуфузли ТОП-500 таликка кирган университетларининг ўқув режа ва фан силлабусларига қиёслаган ҳолда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳамда уларнинг мазмунини баён этади, шунингдек, тегишли йўналишларни жаҳон талабларига мослаштириш бўйича тавсия ва таклифларни ўз ичига олади.
-
Олий таълимни ривожлантиришда электрон таълимнинг роли
Ушбу қўлланма олий таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш, электрон таълим турлари, дастурларини лойиҳалаш, интерфаол контент яратиш ҳамда ўқув фаолиятини бошқариш ва осонлаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълимни кредит-модуль асосида ташкил этиш методикаси
Ушбу методик қўлланма кредит-модуль асосида таълим жараёнини ташкил қилиш, талабалар таълим траекториясини шакллантириш ва ўқув режа ҳамда модулларни ишлаб чиқишда кафедра мудирлари, деканлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга мўлжалланган. Қўлланмада кредитлардан фойдаланиш бўйича миллий ва халқаро тажрибалар, анъанавий ўқитиш ҳажмини кредит стандартларига мослаштириш усуллари таҳлил қилинади.
-
Олий таълимда адабиётлар билан ишлашни самарали ташкил этиш
Мазкур методик қўлланмада республикамизда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларида талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ва илмий адабиётлар билан ишлашини ташкил қилиш ҳолати тадқиқ этилган. Шу билан бирга, ушбу фаолиятга оид хориж тажрибаси ҳам қиёсий ўрганилган, олинган натижалар асосида олий таълимда адабиётлар билан ишлашни самарали ташкил этишга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, у раҳбар ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
-
Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш
Мазкур қўлланмада коррупция тушунчаси, комплаенс-назорат тизими, коррупцион ҳаракатлар ва жавобгарлик масалалари, олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш ва унинг ҳуқуқий асослари, ушбу тизимда манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича тавсиялар келтириб ўтилган. Қўлланмадан илмий фаолият билан шуғулланувчи барча соҳа ходимлари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларининг иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлиги (хориж тажрибаси)
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларининг кадрлар буюртмачилари билан олиб борадиган ҳамкорлик алоқаларини ташкил қилиш, унинг бугунги кун кадрлар тайёрлаш тизимида долзарб эканлигини кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, унинг афзалликлари ҳамда шакллари кенг ёритиб ўтилган. Шунингдек, олий таълим муассасалари ва кадрлар буюртмачилари ўртасидаги ҳамкорликнинг хориж тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, ушбу ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар келтирилган. Ушбу методик қўлланмадан олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар, малака ошириш ва қайта тайёрлашга келган ходимлар, тадқиқотчилар, магистрант ҳамда талабалар фойдаланишлари мумкин.
-
Олий таълим муассасаларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартиби
Мазкур методик қўлланма олий таълим муассасаларига халқаро аккредитациядан ўтиш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланган бўлиб, унда халқаро аккредитация ва унинг турлари, таълим дастурларини аккредитациялашнинг тартиб-таомиллари, институционал аккредитациядан ўтиш жараёнлари, халқаро аккредитация ташкилотларининг баҳолаш мезонлари ҳамда аккредитация комиссиясининг якуний қарорлари каби муҳим масалалар ёритилган.
-
Олий таълим муассасаларини нуфузли ташкилотлар рейтинги топ — 1000 талигига киритиш
Ушбу қўлланма Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан олий таълим муассасаларига халқаро рейтингларга кириш борасида методик ёрдам бериш мақсадида тайёрланди. Қўлланма нуфузли халқаро рейтинг ташкилотлари ва унинг турлари, баҳолаш мезонлари, республика олий таълим муассасаларининг мазкур рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ҳамда бу борадаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш масалаларига бағишланган ва олий таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини баҳолаш
Ушбу қўлланмада таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро стандарт ва кўрсатмалар, олий таълим муассасаларида таълим сифати ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган онлайн сўровнома натижалари, профессор-ўқитувчиларнинг таълим сифатини ошириш борасидаги таклиф ва тавсиялари ҳамда олий таълим муассасаларининг таълим сифатини ошириш борасидаги илғор тажрибалари ўрин олган. Қўлланма олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун мўлжалланган.
-
Олий таълим ислоҳотлари: сон ва сифат кўрсаткичлари
Мазкур методик қўлланмада кейинги йилларда олий таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёни рақамларда таҳлил этилди. Сўнги 5-6 йил ичида олий таълим тизимида амалга оширилган туб ислоҳотлар, жумладан, олий таълимга кириш тест-синовлари, ўқув-тарбия жараёни, илмий тадқиқот фаолияти, хорижий ҳамкорлик, профессор-ўқитувчиларнинг малака ошириши ва стажировка жараёнлари, “Рақамли университет” лойиҳаси, ахборот тизимлари ва электрон кутубхона платформаси кабилар рақамли кўрсаткичлар орқали ёритилган. Қўлланма кенг жамоатчиликка олий таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини асослантирилган тарзда етказишга хизмат қилади.
-
Оилада шахс камолотининг маънавий омиллари
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада шахс камолотининг маънавий омиллари сифатида оила муҳитидаги урф-одатлар, миллий маросимлар, уларнинг ижтимоий-педагогик моҳияти, таъсири хусусиятлари баён этилган. Қўлланмада оиладаги маънавий муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли, миллий қадриятларни ёш авлодга етказишнинг педагогик ва психологик асослари ёритиб берилган. Ушбу манба маҳалла фаоллари, оилавий муносабатлар билан шуғулланувчи мутахассислар, педагоглар, психологлар ва оила тарбиясига қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Оилага психологик ёрдам кўрсатиш
Ушбу қўлланма маҳаллалардаги комиссиялар, маҳалла ҳузурида ташкил этилган «Ота-оналар университети»нинг фаолиятида, оиланинг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганишда, никоҳга тайёрлаш ва оила барқарорлигини таъминлашга қаратилган психологик йўриқномалар ишлаб чиқишда, никоҳ-оила маслаҳатхоналарида психологлар ва мутахассислар фойдаланишлари учун мўлжалланган.