-
-
-
-
-
-
-
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Соғлом ҳаёт ва гипертония
Биз яшаётган асримизнинг бутунлай даволаб бўлмайдиган, ёшараётган,энг даҳшатли, қон босимининг меъёридан ошиши — гипертония касаллигини ҳам фақат анъанавий ҳамда ноанъанавий тиббиётнинг назарий ва амалий ютуқларини биргаликда ўрганган ҳолда татбиқ этиб даволаш мумкин.Бу касалликдан қандай қилиб ўзи даволанганлигини китоб муаллифи Тоир Иноятов ушбу китобида ёритиб, соғлом ҳаёт тарзини билиб яшашнинг янгича назарий ва амалий йўриқномаларини ишлаб чиқиб баён этган.
-
Клиник кардиология
Клиник кардиологиядан қисқача қўлланманинг асосий мақсади талабалар, клиник ординатор, магистр ва умумий амалиёт шифокорларини кундалик амалиётда учрайдиган кардиологик касалликларнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикаси тўғрисидаги замонавий маълумотлар билан таъминпашдан иборат. Ушбу қисқача қўлланма ўзбек тилида ёзилган биринчи китоб бўлиб, у ўз ичига, кардиологиянинг асосий соҳаларидан ташқари, ревматизм ва юракнинг баъзи яллиғланиш касалликлари, кардиомиопатиялар ҳақидаги замонавий ахборотларни қамраб олган. Бундан ташқари, амалиётда кенг учрайдиган кардиологик касалликларнинг ҳомиладорликка таъсири масаласи ҳам асарда етарлича ёритилган. Келтирилган эпидемиологик кўрсаткичлар (касалланиш тарқалиши, ҳаёт прогнозининг таъсири ва бошқалар)нинг аниқлиги, асосий маълумотларнинг жадвал тарзидалиги ва муаллифнинг клиник тажрибасидан олинган маълумотлар мавжудлиги қўлланманинг алоҳида эътиборга молик жиҳатларидандир.
-
Fizika kursi
Мазкур дарслик ҳозирги кунда мавжуд бўлган, эски дастур асосида ёзилган ва нашр қилинган физика дарсликларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган янги ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, унда муаллифларнинг олийгоҳларда узоқ йиллар ўқиган маърузалари ҳамда тўплаган тажрибаларидан кенг фойдаланилган.
-
Автомобиль йўллари: материаллар, қопламалар, сақлаш ва таъмирлаш
Ўқув қўлланма автомобиль йўллари соҳасига ихтисослаштирилган олий ўқув юртларининг бакалаврлари, магистрантлари, педагоглари, илмий текшириш институтлари ходимлари ва соҳа муҳандис-техник ходимлари учун фойдаланишга мўлжалланган.
-
Юк кўтариш ва ташиш машиналари махсус фанлари
Ўқув қўлланма 5521300 — Ер усти транспорт тизимлари, 5520700— Технологик машиналар ва жиҳозлар йуналишларининг бакалаврлари ҳамда 5A52I303 — Юк кўтариш-ташиш йул қурилиши машиналари ва жиҳозлари, 5А521106 — Юк кўтариш-ташиш машиналари мутахассисликларининг магистратура талабаларига мўлжалланган, махсус фанлар буйича намунавий, ишчи дастурлар, лаборатория ишлари, тест саволлари, малака ошириш ва ўз устида ишлашни ташкил қилиш буйича тавсияномаларни ўз ичига олади.
-
Windows 95 учун Excel 7.0 саҳифаларида
Ўқув қўлланма Ехсеl программасида ишлаш асослари ва унинг асосий функционал имкониятларини ёритишга, шунингдек, Ехсеl нинг амалий тадбиқига бағишланган. УНда ихтисодиёт ва муҳандислик масалаларини ечишга қаратилган аниқ мисоллар орқали программанинг имкониятлари кенгроқ очиб беришга харакат қилинган.
-
Ўзбекистонда хотин-қизларга муносабат (ХХ асрнинг 20-80 йиллари мисолида)
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон тарихи соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган мутахассислар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган маъруза ва амалий машғулотларда, хотин-қизлар ҳаракати тарихидан махсус курслар ташкил этиш жараёнида, ёшларни юксак маънавиятли, миллий ўзлигини англаш руҳида, баркамол шахслар этиб тарбиялашда назарий ва амалий аҳамият касб этади
-
Маркетинг
Ўқув қўлланмада маркетингнинг назарий асослари, уни ташкил этиш тизими, режалаштириш, бозорни тадқиқ этиш, маркетингда товарлар, нарх, реклама сиёсатлари, маркетингни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва унинг бошқа муаммолари ёритилган.
-
Иқтисодий география ва экология
Ушбу ўқув қўлланмада иқтисодий ва ижтимоий географиянинг моҳияти, асосий жараёнлари, ривожланиш қонуниятлари, дунё сиёсий картаси, аҳолиси ва меҳнат ресурслари, жаҳон хўжалигининг табиий ресурслар салоҳияти, ривожланиш босҳичлари, иқтисодий салоҳиятининг асосий таркиби ҳамда мустақил Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда тутган ўрни, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув масалалари ёритилган.
-
География таьлими методикаси
Ушбу қўлланманинг биринчи нашри 1976 йилда чоп этилганида у VIII бобдан иборат бўлиб, I - VII бобларида табиий география таьлими методикасига доир умумий масалалар, чунончи Ўзбекистонда табиий география таьлимининг тарихи ва ҳозирги аҳволи, мактаб табиий география курсларининг аҳамияти ва мазмуни, таълимнинг асосий метод ва усуллари, ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш йўллари, география дарсининг хусусиятлари, ўқувчилар билимини текшириш ва баҳолаш, ўқув қуролларидан фойдаланиш ва уларни ясаш, шунингдек синфдан ташқари ишлар ҳақида, VIII бобда эса ҳар қайси табиий география курсига қисқача методик кўрсатмалар берилган эди
-
Математика алгебра 1-қисм
Китобни ёзишда ўзбек, рус ва чет эл олимлари томонидан яратилган дарслик ва қўлланмалардан фойдаланилди. Шунингдек, муаллифлар китобни ёзишда кўп йиллик олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги қошидаги лицей, тайёрлов бўлимлари ва мактаб факултатив дарсларда ўқиган маърузаларидан фойдаландилар.
-
Культурология
Пособие написано в соответствии с «Государственными требованиями (Федеральный компонент) к обязательному минимуму содержания и уровню подготовки выпускников высшей школы по циклу «Общие гуманитарные и социально-экономические дисциплины». В нем рассматривается сущность и предназначение культуры: основные школы, концепции и направления в культурологии, история мировой и отечественной культуры, сохранение мирового и национального культурного наследия.
-
Культура повседневности
Учебное пособие посвящено вопросам теории и методологии изучения повседневной культуры. Рассматриваются наиболее репрезентативные феномены культуры повседневности, такие как тело и телесность, вещь, пища, сфера эмоций, и актуальные подходы к их исследованию, сложившиеся в отечественной и зарубежной социально-гуманитарной науке. В конце каждой главы приводятся творческие задания.
-
Ўзбекистон табиий географияси
Мазкур ўқув қўлланма курсидан тайёрланган ушбу «Ўқитувчи» нашриётида 2007 йилда нашр қилинган “Ўзбекистон табиий географияси”нинг 2 –қисми бўлиб, унда Ўзбекистонда ландшафтларнинг кенглик зоналари ва баландлик минтақалари, Ўзбекистонни табиийгеографик районлаштириш, мавжуд табиий географик кичик ўлкалар, округлар, районлар ҳақида уларнинг табиати ва табиий бойликларидан фойдаланиш, табиатини муҳофаза қилиш, экологик муаммолари тўғрисида маълумотлар берилди
-
Социально-культурная американская антропология (в рамках дисциплины «Философия»)
В учебном пособии представлены ведущие направления в социально-культурной американской антропологии (в рамках дисциплины «Философия»). По каждой теме предлагаются краткий теоретический материал и вопросы для самоконтроля. Пособие предназначено для подготовки к семинарским занятиям бакалавров, магистрантов, аспирантов, изучающих философию, антропологию, культурологию, социологию.
-
Ўзбекистон санъати тарихидан: мустақиллик давридаги ўзбек киноси
Ушбу ўқув қўлланма санъат тарихи, хусусан, ўзбек кино санъати тарихини ёритувчи илмий тадқиқотдир. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги 1991-2006 йиллардаги даврни таҳлил этиш ва каталоглаштиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.