-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Дунёнинг ишлари
Бу қисса катта-кичик новеллалардан иборат. Бироқ уларнинг барчасида мен учун энг азиз одам - онам сиймоси бор. Бундаги одамларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўрганман. Фақат баъзиларининг исми ўзгарди холос. Бу одамларнинг қисмати ҳам қайсидир жиҳати билан онамга боғланган. Дунёдаги ҳамма оналар фарзандига муносабат бобида бир - бирига жуда ўхшайди.
-
Навоийдан топдим
Азим Суюн халқнинг дилидагини оддий халк тилида айта оладиган шоир. Азим Суюн ўз ижодида болаларга хам мурожаат килиб, улар учун хикоялар битди. Унинг ушбу китобдан ўрин олган болаларга аталган ҳикоялари китобхонни бефарқ колдирмайди. «Навоийдан топдим» китобига муаллифнинг янги ижодидан намуналар киритилган.
-
Машраб
Ушбу рисолада XVII XVIII асрларда яшаб ижод этган ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаларидан бири, илоҳий ишқ куйчиси Боборахим Машрабнинг хаёт ва ижод йўли мухтасар ёритилган. Шоирнинг ўткир маъноли, чукур фалсафий, латиф, қайнок дардли, майин ва шўх оҳангларга бой шеърлари карийб тўрт асрдан буён илоҳий ишқ муҳибларини ўзига шайдо қилиб келмокда. Рисолада Машрабнинг ана шундай асарлари таҳлил этилиб, у ҳақидаси зиддиятли фикрлар, тортишувларга хам ойдинлик киритилиб, 6у қарашларининг асл моҳияти очиб 6ерилган.
-
Нафс кишанлари
Бу китобга жамланган фалсафий фикрларнинг айримлари билан азиз муҳлисларимиз аввалроқ нашр этилган “Меҳмон туйғулар”. “Иймонлашиш умиди”. “Тош қалбларга зинҳор назар солинмас” тўпламлари орқали танишган бўлишлари мумкин. Муҳтарам муҳлисларимиз диққатига ҳавола этилаётган бу китоб олдингиларининг қайта нашри эмас. Ёзувчи ҳаёт фалсафасига доир кузатишлари, фикрларини тўлдирган бу тўплам ҳам китобхонларни бефарк қолдирмайди, деб умид киламиз.
-
Ишонч кўприклари
Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза номидаги республика Давлат мукофотининг лауреати, атоқли шоир Абдулла Ориповнинг ушбу китобига кейинги йилларда битилган янги шеърлари жамланди. Тўпламда шунингдек, шоирнинг «Ранжком» деб номланган драматик достони ҳам илк бора нашр этилмоқда.
-
Пул оқими квадранти
Бу китоб молиявий билимлар ҳақида. Одамлар бозор талабларига мослаша олмай қийналиб юрган дастлабки пайтларда, бундан анча йиллар муқаддам, бадавлат ишбилармонлар озод-эркин ҳаёт кечиришнинг бир нечта қоидаларини ўрганиб чиқишди. Мазкур китобни ўқиш жараёнида ўша қоидалардан воқиф бўлиш баробарида, сиз пул учун эмас, балки пулнинг сизга ва сиз учун хизмат қилиши кераклигини англайсиз. Бу китоб молиявий бошқариш сирларини ўрганишда сизга ёрдам беради. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср форобий асарларида оқилона давлат тузуми, инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. "Арасту фалсафаси" , "Фозил одамлар шаҳри", "Илмларнинг келиб чиқиши" тўғрисидаги асарлари олимнинг жаҳонга машҳур қилган. Ушбу китоб ҳам тарихчиларга, адибларга, қўйингки, маорифга қизиқувчи барчага маъқул бўлади.
-
Бой аёл
Менинг назаримда Ким замонавий аёлларнинг намунаси: қувноқ, яхши дўст, чиройли, ақлли ва бой. Пул ва сармоядорлик ҳақида гап кетса, ишонинг, у нима деяётганини яхши билади. Тўғри, у қачонлардир ҳеч нарсани билмасди, аммо у кўз олдимда шогирдликдан экспертга айланди. У бошқаларга ўргатаётганини ўзи ҳам амалда қилади. Мен бу китобга сўзбошини чуқур эҳтиром билан - энг яқин дўстим, иш юза- сидан ҳамкорим ва рафиқам учун ёздим.
-
Зардушт нидоси
Абдуҳамид Парда Танланган асарларининг олтинчи жилдида олмон файласуфи Фридрих Нитшенинг «Зардушт нидоси» достонининг шеърий таржимаси жой олган. Ф. Нитше мазкур асарини насрий достон, деб атаган. Бинобарин, А. Парда ҳам шарқона достончилик анъаналарига амал қилган ҳолда мазкур достонни шеърий таржима қилган.
-
Истеъдод ва эътиқод (Озод Шарафиддиновнинг адабий портрети)
Тарихи мингйилликлар булоқларидан сув ичган халқимизнинг дилбар қўшиқларидан бирида шундай ҳазин ва даъваткор мисралар учрайди.
-
Дўстнома
Абдуҳамид Парда Танланган асарларининг бешинчи жилдидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб, олим ва таржимон, шоирнинг дўсти марҳум Ғулом Каримийга бағишланган «Дўстнома» достони жой олган. Шоир дўсти Ғулом Каримий тимсолини гавдалантириш билан бирга замондошлари қиёфасини ҳам яратган ҳолда давр нафасини ифода этади. Достонга, шунингдек, шоирнинг устозлар ва қаламкаш дўстларига бағишланган ҳазил тўртликлари ҳам киритилган.
-
Танланган асарлар IV жилд достонлар
Абдуҳамид Парда асарларининг тўртинчи жилдидан халқимизнинг икки даҳо фарзанди – соҳибқирон Амир Темур ва Алишер Навоийга бағишланган достонлар жой олган. Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган достонда тарихий воқеалар шоирона изчил баён қилинган. Алишер Навоийга бағишланган достон эса ўзига хос услубга эга. Ҳар икки достонда келтирилган қатор ривоятлар уларнинг салмоғини яна ҳам оширган
-
Номалар 2 жилд
Мазкур назмий бағишловларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, шоир гоҳ жиддий, гоҳ ҳажвий йўсинда асар қаҳрамони хислатлари ва фаолиятига оид лавҳаларни баён этар экан, лирик чекинишлар тарзида ўзининг олам ва замон, жамият ва инсон, ижод ва саодат ҳақидаги теран мушоҳадаларини жарангдор ва залворли сатрларда ифодалайди. Шоирнинг айрим бағишловлари вақтли матбуот нашрлари ва шеърий тўпламларда эълон қилинган
-
Висол
Шоир Абдуҳамид Парданинг шеърлари самимият билан йўғрилган. Янги «Висол» тўплами асосан лирик шеърлардан иборат. Уларда инcон қалбининг ранг-баранг жилолари шоирона ифода этилган. Ғазал ва мухаммас йўлида битилган ашъорлар шоирнинг мумтоз адабиётимизга меҳр-муҳаббати ҳосиласидир.
-
Халқ бўл, элим
Ўзбекнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ушбу тўплами «Халқ бўл, элим» деб бежиз номланмади. Унинг ижодида халқига, Ватанига чексиз садоқат ва фидойилик мавзуси асосий ўринни эгаллаган. Ушбу тўпламга шоирнинг турли даврларда битилган энг сара шеърлари, достонлари киритилди. Ўйлаймизки, у шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Илми ғарибани қўмсаб
Адабиётшунос Абдуғафур Расуловнинг мазкур рисоласи ўзбек истиқлол адабиётинингдолзарб илмий-назарий муаммоларига бағишланган.