-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Тантиқ қиз
Ушбу китоб Марказий Африканинг Конго дарё ҳавзасида яшовчи баконго, балуба, бангала, банянга сингари халқларнинг эртакларидан ташкил топган. Бу эртаклар сизни меҳр-оқибатли ҳалол, меҳнатсевар бўлишга ва ватанни севишга чорлайди.
-
Айибдор
Шахсий ҳаётим билан боғлиқ анча воқеа-ҳодисаларни тилга олмадим, чунки бу борада ҳали кўп нарсани англаб олишим, ўзим учун хулосалар чиқаришим керак. Мемуарлар ёзишга ҳали эрта. Бу китобдан мақсад — мотивация бериш, холос. Агар уни ўқиган ҳеч бўлмаса бир инсоннинг ҳаёти яхши томонга ўзгарса, вазифасини бажарган бўлади.
-
Ғамгин саргузашт
Виктор Петровнч Астафьев XX асрнинг иккинчи ярми рус адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У 1924 йилда Красноярск яқинидаги Овсянка қишлоғида туғилган. Онасидан эрта ажралгач, бобоси ва бувиси оиласида, сўнгра болалар уйида тарбияланган.
-
Нафс сиртмоғида
Шимолий вокзал арининг инига чўп тиқилгандек ғувиллайди Ҳозиргина келиб тўхтаган «Москва — Тошкент» поездидан тушган йўловчилар кутиб олувчилар билан қўшилиб кетиб, ким келувчи-ю, ким кутиб олувчи — ажратиб бўлмай қолди.
-
Уришнинг сўнгги қурбони
Мазкур тўпламдан Ўткир Ҳошимовнинг турли йилларда ёзилган энг сара ҳикоялари ўрин олган. Ҳикояларда турфа тақдирлару воқеалар адибнинг ўзига хос услубида жило топган. Уларни ўқир экансиз, гўё орамиздаги одамлар бор самимияти билан сахифаларга кўчгандек тасаввур уйғотади, бефарқ қолдирмайди.
-
Бозор ошхонасидаги қиз
Уйдаги оғир биқиқ турмуш тарзида улғайган оддий қишлоқ йигитининг олис чўлдаги шаҳарга отланиши ҳаётида тубдан бурилиш ясайди. У ўз ҳаққ-ҳуқуқи учун талашиб-тортишмаган , қишлоғидан чиқмаган ва ҳеч бир қизни севмаган бўз йигит эди.
-
Бобур- Йўлбарс
Шоҳ ва шоир, қомусий олим, мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий-адабий, тарихий меросини ўрганиш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш улкан маънавий, тарбиявий аҳамиятга эга. Чунки биз кимларнинг авлоди эканимизни англаш ёшларда ғурур ва истиқлолдан фаҳрланиш туйғусини уйғотади. Қолаверса, Бобур ва у қолдирган мерос нафақат унинг ватандошларини, балки дунё аҳлининг эътиборини ўзига жалб этмоқда. Бу ҳол эса бизни, шубҳасиз, қувонтиради.
-
Амирликнинг олтин таҳти изидан
Сиз билан яна ғойибона учрашиб турганимдан хурсандман. Мана детектив жанрдаги тўртинчи китобимни катта хаяжон билан сизнинг хукмингизга хавола қилмокдаман.
-
Малика ва жодугар
Ушбу романда олитй хокимиятни қўлга киритиш қутқусига тушган аёлнинг ҳар қандай тубанлик, разилликлардан қайтмаслиги, ҳатто бу борада афсун, сеҳру жодуларни ҳам ишга солиши ҳақида хикоя қилинади. Асарда Озарбайжон сафавийлар сулоласининг инқирози, сарой фитналари, адолат, иймон-эътиқод йўлидаги курашлар малика ва жодугар муносабатлари асносида ғоят қизиқарли ёритиб берилган.
-
Чаён йили
Ёзувчи Учқун Назаровнинг "Чаён йили" романида Улуғ Ватанн уруши йилларидаги фронт орқаси, ҳаёт машаққатлари ва яшаш учун кураш тасвирланади. Шахсга сиғиниш сиёсати туфайли ҳалқ бошига тушган қирғин романда марказий ўрин тутади.
-
Баҳоуддин нақшбанд ёхуд Буроқ водийси
Асарда Баҳоуддин Нақшбанднинг инсон маънавий оламини бойитиш, юрт озодлиги ва ободлиги йўлида Амир Темур соҳибқирон ҳазратлари билан бир сафда қадам ташлаганлиги бой тарихий, мўътабар манбаалар асосида ҳикоя қилинади. Шунингдек, бу ишларда ота-боболаримиз, момоларимизнинг ўрнини кўрсатиш мақсадида Дилдорабегим каби ватанпарварларнинг қиёфалари ҳам ўз аксини топган.
-
Помпаянинг сўнгги кунлари
Инглиз тарихий романлар устаси Эдуард Бульвер-Литтон (1803-1873)ни маҳорат бобида Чарльз Диккенсга киёс киладилар. Унинг киборлар жамияти хаётидан олиб ёзилган «Пэлем» (3 жилдлик, 1828) асари айникса катта шухрат козонди. Бир вақтлар бутун дунёни ларзага солган фожиа - Везувий вулқони отилишидан кизигаи қул ва тошлар остида қолиб кетган .
-
OQ SO'YLOQ
Mashhur amerikalik yozuvchisi Jek London asarlarida inson va tabiat muammolari o'ziga xos yo'sinda qiziqarli tasvirlandi. "Oq so'yloq" qissasi ona tilimizda ilk bor nashr etilmoqda. Dunyoga mashhhur bu asar, o'ylaymizki, didi nozik kitobxonlar e'tiborini o'ziga jalb eta oladi.
-
Таназзул II-kitob
"Таназзул" романининг бир ўрнида, яъни ҳаволада муаллифнинг ота-боболари хонликка хизмат қилгани хусусида қисқа маълумот келтирилади: "Бузрукхон тўра Шокирхон тўра ўғли - отамнинг бобоси, менинг бобокалоним, насл-насаблари Хожа Аҳмад Яссавийга бориб тақалади. Ўратепа беклигида мушовир лавозимида хизмат қилганлар.Ҳар йили Ўратепа беклигидан Қўқон хонлигига йиллик бож олиб борганлар. 1866 йил октябрь ойида фон Коуфман билан бўлган жангда шаҳид бўлганлар. Жасадлари Ўратепа шаҳрининг Найман гузаридаги ҳовлимизга дафн қилинган. Қабрлари ҳам мавжуд" (II китоб, 89 -бет).
-
DAHOLAR DAVRASI
Aziz o ‘quvchi! Ilmiy, badiiy lavhaiardan tarkib topgan ushbu kitobda ko‘h mashriqzamindagi ko‘plab buyuk allomalarning mashaqqatli hayot yo'llari tasvirlangan, ilmiy, badiiy ijodlari teran tahlil qilingan. Biz fikr yuritgan allomalar qaysi xalq farzandi bo'lmasin, ularning ibratli hayot yo'li, boqiy ruhi, bebaho ijodiy merosi barcha qavm va avlodlar uchun hamisha mo‘tabar va ardoqlidir.
-
Вой, онажоним...
Инсон ҳаётини нимага менгзаш мумкин? Сокин оқаётган дарёгами ёҳуд ур-сур, талотўп дунёгами? Ахир, кимлар хато қилмайди! Мол-дунёга ҳирс қўйиб, ўйламасдан қадам босаётганлар қанча! Улар меҳр-мурувватни, яқинларини унутадилар. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг янги ҳикоялари жамланган мазкур китоб сизни ўйлашга, чуқур мушоҳада юритишга, инсонийликни унутмасликка ундайди.