-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
УФҚ
Уфк республикамиз тарихинннг уч муҳим даврини уз ичига олган трилогиядир. Автор трилогиянннг биринчи китоби бўлмиш «Қирқ беш кун»да ўэбем халқинннг сув учун кураш лавҳаларнни қаламга олган бўлса, иккинчи китоб — «Ҳижрон кунлари» ҳамда учинчи китоби «Уфқ бўсағасида»ла уруш ва урушдан кейинги даврдаги фидокорона меҳнатини тасвирлайди. Ёэувчи ҳар учала романда ҳам турли тақдирлар, ҳижрон аламлари, кўз ёшлари висол энтикишларини ҳаяжон билан тасвирлайди. «Уфқ> турли тақдирлар тўғрисидаги йирик проза асаридир,
-
O`tkan kunlar
Abdulla Qodiriydek buyuk so`z san`atkori tamal toshini qo`ygan Yangi o`zbek adabiyoti yaratgan, Zamon sinoviga dosh bergan, So`z sehriga oshufta elga manzur bo`lgan eng sara asarlarni tortiq etadi. Xalqning bolakaydan tortib turfa yoshdagi vakillari ma`naviy va madaniy ehtiyojlarini qanoatlantiradi, kitob javonidan joy oladi. Turkumni "O`tkan kunlar" bilan boshlanishida ham ma`naviy vorislik namoyon bo`ladi.
-
Гўзал туркистон
Ушбу рисола шоир Чўлпон таваллудининг 100 йиллигига тайёрланган бўлиб, унда шоирнинг илгари қайта нашр қилинган мумтоз шеърлари билан бирга биринчи бор қайта чоп этилаётган парчалари ҳам кирган.
-
Ястребы и саламандры
Хар қандай китоб маълум даражада инсон^дунёкарашини шакллантириш учун хизмат килади. Кулингиздаги ушбу «Қадамлар лойихаси» деб номланган махсус кулланма ижтимоий, Иқтисодий, сиёсий ва ҳаётий ислоҳатлар жараёнида фаол иштирок этиш- га мулжалланган
-
Қайнона
Ўзбек ўқувчиларига «Саодат асри қиссалари», «Ўгай она» романлари орқали яхши таниш бўлган Аҳмад Лутфи Қозончининг мазкур асари чин гўзаллик, юксак ахлоқ, қайнона-ўғилкелин ўртасидаги муаммолар ва уларнинг гўзал ечими ҳақида. Бу китоб муҳтарама қайноналар, суюкли келинлар, бўлажак куёвларимиз учун содиқ хамроҳ бўлишига аминмиз.
-
Ота
Одатда бирор китобга аннотация ёзар эканмиз, ёзувчининг маҳоратию асарнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталамиз. Бу гал ёндашувни ўзгартириб, савол билан бошлаймиз. Хўш, ўқувчи нега қимматли вақтини сарфлаб, ушбу китобни мутолаа қилиши керак? Бизнингча... Биринчи сабаб – ёзувчининг машҳурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафақат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан ҳам жуда илиқ кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўзсиз, «асир олади». Иккинчи сабаб – мавзунинг оригиналлиги. Ижтимоий енгил-елпиликдан узоқлиги асар номидан ҳам билиниб турибди: «Ота», «барча оталарга бағишланади». Демак, оталик ҳисси, оталик бурчи, оталик ҳукми, оталик сўзи... Учинчи сабаб – романнинг ҳажми. Асар катта эмас, аммо воқеалар бир инсон умрига тенг. Дастлаб уруш ўчоғида тириклик учун кураш тасвирланса, ниҳояда осуда осмон остида омонатни топширишга тайёрлик манзараси юз очади. Туғилиш ва ўлим – бу оралиқда инсон эмас, ота – ким? Мутолаадан кейин меҳрибон, жонкуяр, аммо гуноҳкор ота ҳақидаги ушбу романни яқинларингизга тавсия этар экансиз, тўртинчи сабаб, сизда, албатта, бўлади.
-
Икки карра икки беш
Элимизнинг атоқли ва ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг „Баҳор қайтмайди“, „Дунёнинг ишлари“, „Икки эшик ораси“, „Тушда кечган умрлар“ каби салмоқли қисса ва романларини, юалаб жиддий ҳикоя ва бадиаларини мутолаа қилган китобхон ларзага тушади, кўп саҳифаларни ўқиганида кўзига ёш келади. Ўткир Ҳошимов серқирра адиб. Унинг ўнлаб ҳажвий ҳикоялари, комедиялари ичак узди ҳангомаларини ўқиган ва томоша қилганда дилингиз равшан тортади, беихтиёр қаҳ-қаҳ уриб куласиз. Адибнинг мазкур ҳажвий қиссасида ҳам воқеалар кескин юмор остига олиниб, ғоят ҳаётий акс эттирилган. Асар ўқувчига жуда кўп билим ва тарбия бера олишига ишонамиз.
-
Хумоюн ва Акбар
Ҳижрий 935-йилда Аграга кўчиб келган Хонзода бегим ўн йилдан бери Ҳиндистонда истиқомат қилаётган бўлса ҳам, ҳанузгача бу ердаги йил фаслларининг ғаройиблигига ўргана олмайди. Унинг назарида, Агранинг кузи ва қиши йўқ, баҳори билан ёзи эса йил бўйи давом этади. Кеч кузда, бегимнинг ёшлиги ўтган Фарғона водийсида, дарахтлар баргини дув тўкадиган хазонрезлик пайтида Агранинг ям-яшил хурмозорлари худди ёздагидек мева бериб туради.
-
Халқ бўл, элим
Ўзбекнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ушбу тўплами «Халқ бўл, элим» деб бежиз номланади. Унинг ижодида халқига, Ватанига чексиз садоқат ва фидойилик мавзуси асосий ўринни эгаллаган. Ушбу тўпламга шоирнинг турли даврларда битилган энг сара шеърлари, достонлари киритилди. Ўйлаймизки, у шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Муқаддас
Мен бу йигит тўғрисида биринчи марта журналист ошнамдан эшитган эдим. Ошнам у ҳақда шундай самимият, ҳурмат билан гапирдики, у билан бир кўришиш, бир суҳбатлашиш кучли иштиёқи туғилиб қолди менда.
-
Хаёлимда яшагин болам
Ўтганларни хотирлаш, эсга олиш тирикларнинг олдидаги савобли вазифалардан бири ҳисобланар экан. Ушбу хотирлаш кунида боламнинг покиза рух шод бўлишини яратгандан тилаб қоламан.
-
Тириклай кўмилган йигит
Ҳақиқий йигит ҳамиша қаҳрамонлик, мардонаворлик сари интилиб яшайди. Бирор лаҳза бўлсин бу туйғу унинг қалбини тарк этмайди.
-
Триклай кўмилган йигит. 2-китоб
Ёзувчи Олимжон Ҳайитнинг қўлингиздаги тўпламидан Сиз аввал ўқиганингиз "Триклай кўмилган йигит" саргузашт қиссанинг давоми ҳамда "Сиғиндининг сирли дунёси" деб номланган шу жанрдаги янги асари ўрин олган бўлиб, уларда жиноятчиликнинг халокатли йўллари ва бу йўлларга адашиб кириб қолган замондошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Фидойи
Романда чиркин тузум қурбонига айланган гўзал Суманнинг тақдири асос қилиб олингн. Ҳар бир киши ўз Ватанига фидойиларча хизмат қилсагина, мукаммал бахтга ноил бўлади-романнинг асосий ғояси ана шундан иборат.
-
Бобурийлар сулоласи
Рисола тарихимизнинг энг ёр^ин, шу билан бирга кам урганилган са^ифаларидан з^исобланган Темурийлар сулоласи тарихининг бир кисмини ёритишга багишланган. Маълумки, мазкур сулола дунёдаги умуммусулмон сулолалари ичида энг узок умр курган катта тарихий даврни камраб олган сулола хисобланади. Агар Амир Темур хукмронлиги 1370 йилдан бошланган булса, ундан кейинги Темурийлар авлоди «ота-бола» занжирини хосил килиб,бу занжирнинг энг охирги з^алцаси булмиш Сирожиддин Баходиршох II Хиндистондаги Бобурийлар давлатида 1857 йилда инглизлар томонидан тахтдан четлатилган. Бир суз билан айтганда, бу сулола салкам 500 йил хукмронлик килган. Кенг китобхонлар оммаси учун мулжалланган ушбу рисола зикр этилган сулоланинг бир кисми булмиш Бобурийлар авлодига багишланиб, Захириддин Мухаммад Бобурдан Сирожиддин Баходиршох II гача булган баъзи тарихий вокеаларни камраб олган.
-
Хива дилбанди
Китобга киритилган бу асарларнинг ҳар бири ўзига ҳос жозибага, таъсирчанг қувватга эга. Суҳбатлар қандай ҳикоя қилинган бўлса, шундайлигича ўз оҳирида чиройли тил билан ёзилган.