-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Уч юз олтмиш (рубоийлар)
Хоразмнинг қадимий пойтахти- Кўҳна Урганчни хоразмликлар асрлар давомида баъзан Кўна, баъзан эса Уч Юз Олтмиш номлари билан атаб келадилар. Бу қандай тупроқким, бир эмас, ўн эмас, юз ҳам эмас, Уч Юз Олтмиш авлиё макон топган... Уларнинг руҳи поклари бизни қўллагай. Оллоҳ биздан Ўз марҳаматини дариг тутмагай.
-
Икки Диана
Икки Диана- тарихий-саргузашт роман бўлиб, XVI аср Франция тарихидаги куплаб фожиаларни акс эттиради. Ушбу романда ўқувчини қизиқтирадиган барча компонентлар мавжуд. Бу ерда мудҳиш сирлар ҳамда маъсума қаҳрамон аёл, маккорона фитналарнинг қурбони - Диана де Кастро, ёвузлар дуэти -Диана де Пуатье ҳамда коннеталь Монморанси, ҳақиқат учун курашувчи Габриэль Монтгомери ва ниҳоят, олимҳиммат герцог де Гиз образлари моҳирона очиб берилган. Асарда католиклар ва протестантларнинг ўзаро диний қарама- қаршиликлари кўрсатилган. Роман нафақат уруш ҳақидаги ҳикоялар, ишқий драмалар, сарой фитналари билан,балки ишончли тарихий тавсифлар билан ҳам қизиқ ва аҳамиятга моликдир.
-
Саволларга жавоблар ёхуд харобадан чиққан миллионер
Илк дебют роман бўлишига қарамай ушбу асарнинг катта муваффақиятига эришиши муаллифни ҳам ҳайратга солади. Икки кун ичида босмадан чиқарилган роман ниҳоятда қисқа вақтда шухрат қозониб, дунёнинг 14 та тилига таржима қилинади ва Лондонда "Exclusive Boeke Prize" номли адабий мукофотни қўлга киритди. Муаллиф сценарийси асосида суратга олинган "Харобадан чиққан миллионер " фильми 8 йўналиш бўйича Оскар мукофотини қўлга киритди. "Олтин глобус" нинг 7 мукофотига ва " BAFTA" нинг 7 та совринига сазавор бўлди. Айни дамда ушбу фильмнинг мусиқий куринишлари ишлаб чиқилмоқда. Бу асар чин маънода Викас Сварупни миллионерга айлантирди, десак муболаға бўлмайди.
-
Уйғонаётган ишқнинг овози
“Шоир юрагининг зарби дунёни титратиши мумкин", - дейишади. Эҳтимол, ростдир. Яхши шоир, яхши шеър инсон ҳалбида ҳаяжон уйготади, кўтаринки кайфият, гоҳида оғриқ пайдо қилади. Ушбу китобдан ўрин олган шеърлар ҳам кўнглингизда акс-садо беришига умид қилиб қоламиз.
-
Марсга ҳужум
Американинг машҳур фантастик ёзувчиси Рэй Брэдберининг номи ва асарлари ўзбек ўқувчиларига ҳам яхши таниш. Энди адибнинг шоҳ асари " Марсга ҳужум" ни сиз азиз фантастика ихлосмандларига ҳавола этмоқдамиз. Олтмиш ёшида илк марта учоққа чиққан, уйда эски ёзув машинкасида бошқа биронта замонавий техника ускунаси бўлмаган Рэй Брэдбери фавқулодда қувваи зеҳни билан олис-олис галактикаларга худди фазогирлардай "саёҳат", қилади ва мўъжизавий таассуротларини жаҳон аҳли билан баҳам куради.
-
Бардош тонги
Ўктам Садиннинг шеърларида ўзига хос халқона оҳанг бор. Шоир ўз шеърларида бепоён дашт манзараларини чизишга ҳаракат қилади. Ҳудудсиз кенгликларда яшаётган дашт одамларининг бироз тўпори, аммо беғубор қалб оламини куйлайди. Азиз китобхон, муаллифнинг сизга тақдим этаётган ушбу шеърий мажмуаси кўнглингизга илиқлик бахш этади, деган умиддамиз.
-
Гуноҳ
Инсон айниқса, ўзининг ёшлик йилларида баъзан ўткинчи ҳис-туйгулар таъсирида, баъзан ҳақиқий ишқнинг ўрнини босган ҳавac ва ёки эҳтирос оқибатида билиб-билмай катта-кичик хатоликларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай адашишлар беиз кетмайди. Ахир бежиз қайтар дунё дейишмайди-ку. Истеъдодли ёзувчи Менглибой Муродовнинг мазкур «Гуноҳ» романида айнан ёшлик даврларида қалтис хатога йўл қуйган Шамсиддин ва Гулсаранинг кейинги умрлари чуқур изтироблар гирдобида, афсус-надоматлар қийноғида ўтганлиги ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилган. Энг ачинарли томони, ота-оналарнинг хатолари бегуноҳ фарзандлар ҳаётини ҳам издан чиқариб юборади... Ўйлаймизки, асар китобхонларга манзур бўлади.
-
Темурийлар маънавияти ва маданият
Китобдан олий ўқув юртлари, талабалари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар, меъморлар ва маданиятшунослар ҳамда кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.
-
Qizlar daftariga
Ushbu kitob o'z davrida qo'lma-qo'l bo'lib ketgan. Unda buvining nabira-qiziga, shu orqali uning dugonalariga hayot saboqlati- muhabbat, vafo, burch va sadoqat, halolik, tog'rilik xususidagi o'itlari o'z aksini topgan. Shu bilam birga egrilikning oqibatlari, oiladagi kelinlik vazifalari, farzand tarbiyasidagi nozik jihatlar bayon etiladi. Kitob mutolaasi balog'at yoshidagi har qanday qiz qalbidagi yashirin so'roqlarga, yurak tubida asragan, kimdandir so'rashga iymanayotgan savollarga javob boladi. Mazkur tuhfa turmush qurish arafasida turdan qizlarimizga, yosh kelinlarimizga mustahkam oila bekasi bolishlarida hissa qo'shadi, degan umiddamiz.
-
Болаликка ошуфта кўнгил
Одатда болалар учун ижод қилувчилар ҳақида гaп кетганда, болалар ижодкори бўлиб туғилиш зарур, деган ибора юради. Бу бежиз эмас, албатта. Бу фикр замирида, болалар адабиёти ва унинг яратувчиси бўлмиш ижодкорларининг ўзига хос табиати маълум даражада ўз аксини топганини кўрамиз.
-
-
Эй, ёруғ дунё...
Бу қиссада буюк мамлакатимиз фарзандининг жасорат ва эзгуликка ташна ички дунёси очиб берилган. Қисса қаҳрамони одамларга иложи борича кўпроқ яхшилик қилиш орзуси билан яшайди ва ана шу йўлда ҳар қандай қийинчиликларга чидашга ҳам тайёр.
-
Чиғоннинг сири
Муаллифнинг бу китобидан ўрин олган қисса ва ҳикояларнинг мавзуси ранг-баранг, воқеалари кутилмаган, ҳолатлари табиий . Асарлардаги болалар ва уларнинг хатти- харакатлари жонли чиққан, катталарга муносабатлари, уларнинг мушкулларини осон қилишдаги изланишлари ҳам ўқувчи диққатини тортмай қолмайди.
-
Бегона
Альбер Камю - нафақат ўз ватани Францияда, балки бутун дунёда шухрат топган буюк адиб ва файласуфдир. Унинг роман, қисса, ҳикоя, бадиа ва ҳатто кундаликларидаги ёзувлари ҳам бадият, фикр, тафаккур, умуман, адабиётни қадрлайдиганлар учун доимий кўнгил ҳамроҳидир.
-
Аламазон ва Гулмат ҳангомаси
Аламазон ва Гулмат саргузаштларидан хабарингиз бор. Уларнинг ҳар иккаласи бугун бир жойда учрашиб, сайл давомида ўз сир-асрорларидан сизларни тўлиқроқ воқиф қилмоқчи бўлишди. Сиз уларнинг шумликларига қанчалар хушёр боқишга уринсангиз, сайру саёҳатингиз шунча бехатар ўтгай.
-
Эринсангиз, кулманг
Мазкур тўпламга ёзувчи ижодидан саралаб олинган ҳамда ҳаётлигида матбуот юзини кўрмаган асарлари жамланди. Анвар Муқимов 60-йилларда ёш истеъдодли ёзувчи сифатида танилган. У ўша даврнинг йирик адабий унвонини олган.