-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Жалолиддин Румий
Бу китоб улкан шеърий мерос қолдирган буюк сиймо Жалолиддин Румий хақидадир. Мана неча асрлардан бери шоирнинг ғазал ва рубоий, қасида ва маснавийлари жаҳон китобхонлари қўлидан тушмай келади.
-
Саодат саройининг калити
Ёзувчи Тоҳир Маликнинг ахлоқ-одобга доир рисолалари китобхонларга яхши таниш. Унинг уч фаслдан иборат “Одамийлик мулки” ахлоқ китоби кўпчилик диққатини тортди. Бу рисола асосида тартиб берилган “Келинлар дафтарига”, “Куёв бола, сизга айтар сўзим бор” китоблари ҳам нашр этилган. Адиб китобхонлар, хусусан, ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларининг таклифларини инобатга олиб, “Одамийлик мулки” асарини қисқартириб, тахрир қилиб, ўсмирларнинг талаби ва дидига, қизиқишига мослаган ҳолда “Умидимиз юлдузларига” тарзида нашрга тайёрлади. Агар кишилар уни суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.
-
Шуур ҳар нарсага қодир
Инсон миясининг ишлаш механизмларини цивилизациядан йироқда ўрганиш ва тушуниш учун 1975 йилда Жон Кехо ўрмонга кетади ва уч йил давомида ўша ерда яшайди. Турли туман илмий ва маънавий манбалардан ахборотлар тўплаб, шунингдек, шахсий кузатувлари ва тажрибасига таяниб, Кехо мия қудратини ривожлантиришга оид ўзининг дастлабки содда ва жуда муваффақиятли дастурини ишлаб чиқди. 1978 йилда, ишлаб чиқилган тамойиллар асосида, у одамларга таълим бера бошлади ва 1980 йилдаёқ унинг маърузалари бутун дунёда кенг муваффақият қозонди. Кейинги йигирма йилни Кехо таълим бериш билан ўтказди. Ҳозирда у рафиқаси билан Тинч океаннинг шимоли-ғарбий соҳилида яшайди, китоблар чоп этиш ва маърузалар қилиш билан шуғулланади. Ўйлаймизки, қўлингиздаги китоб сизга манзур бўлади.
-
Sherlok Xolms va doktor Uotsonning sarguzashtlari
Artur Konan Doylning «Yo'qotilgan dunyo», «Zaharlangan mintaqa», «Dahshat vodiysi» kabi asarlari nafaqat Yevropada, balki butun dunyoga mashhur. Va ayni paytda yurtimiz kitobsevarlariga ham yaxshi tanish. Bu to 'plamda yozuvchining detektiv, ilmiy fan tastika, sarguzasht asarlaridan saralab olingan hayotiy dalillarga boy hikoya va qissalari joy olgan. 1990-yilda «Baskervillar iti» nomi bilan nashr etilgan mazkur asar kitobxonlar iltimosiga ko ‘ra qayta chop etilmoqda.
-
Ҳаёт ўзи мураббий
Ҳаёт бошқа, хаёл бошқа. Бу китоб ҳаёт хақида. Чунки ширин хаёл суриш осон, аммо яхши ҳаёт кечириш қийин. Бунинг учун тинимсиз ўқиш, урганиш, меҳнат қилиш талаб этилади. Китобда ибратли инсонлар, эл-юрт хизматида камарбаста бўлаётган фидойилар ҳаёти хақида сўз боради. Инсон умри давомида кўнгил кўчаларида саргардон булади, орзулар рўёби хамда армонлар уртасида, интилиш ва ишонч қанотида турли савдоларни бошидан кечиради. Буларнинг барчаси китобниниг асосий мезонини белгилайди, муаллифнинг кўнгил аталмиш самимият кошонаси сиз азизларга намоён булади. Бундан ташкари, болажонлар учун аталган бобда қизиқарли эртак ва шеърлар ўрин олганки, бу сизни беғубор болалик сари етаклайди. Демак. китоб оилавий ўқишга мўлжалланган тарбиявий, ҳаётий қўлланмадир.
-
Шайтанат
Ҳар бир соҳада бўлганидек, шайтанат оламида ҳам маълум бир жиноят гуруҳи ўрнига ёшроқ авлод келaди. Кесакполвон ва Чувриндининг ўлимидан сўнг ёлғизланиб қолган Асадбек қирқилган икки қаноти ўpнига янгиларини тиклаш харакатига тyшади. Янги авлод эса шайтанат оламига ҳукмронлик қилиш истаги билан унга яқинлашaди. Икки авлод орасидаги зиддият, таъбир жоиз бўлса, шайтанат тахти учун кyраш нима билан якyн топади — мaзкyр китоб шу ҳакда ҳикоя қилади.
-
Защищая Москву
Книга кандидата исторических наук В. С. Меметова посвящена беспримерному подвигу советских людей и годы Великой Отечественной войны в период битвы под Москвой. Автор показывает вклад интеллигенций столицы в дело разгрома врага, ее роль как боевого помощника партии в осуществлении грандиозных приятий по защите Москвы .
-
Защищая Москву
Книга кандидата исторических наук В. С. Меметова посвящена беспримерному подвигу советских людей и годы Великой Отечественной войны в период битвы под Москвой. Автор показывает вклад интеллигенций столицы в дело разгрома врага, ее роль как боевого помощника партии в осуществлении грандиозных приятий по защите Москвы .
-
Шафтоли ва пўртахол
Кичик жанрда ижод қилган америкалик адиб О. Генри (1862–1910) ўзбек адабиёт ихлосмандларига «Афсунгарларнинг туҳфаси», «Биржа даллолининг севгиси» каби ҳикоялари билан таниш. О.Генри ҳикоялари ҳаётий воқеликка асосланган бўлиб, улар ёзувчининг ўта синчковлигидан далолат беради. Мазкур тўпламда жамланган ҳикоялар билан танишган ўқувчи ҳаётни янада чуқурроқ ўрганади, унинг пасту баландликдан иборат йўл эканлигини ҳис қилади,муаллифнинг жонли тасвирларида ўз ҳаётига уйғун бўлган мувозий чизгиларни кўради.
-
Зимний маршрут по Гыдану
Не знаю , у кого как , но у этнографов "севернриков " очень редко планы осуществляются в том виде, в коком они были составлены. В Москве пунктуальнешим образом продумываещь программу работы экспедиции , состав отряда , маршрут и все процессы.
-
Амфибия одам
Инсон ақл-заковати ҳар қанча қудратли бўлса ҳам барибир у лочин, бургутларга, уммонлар тубидаги мавжудодларга ҳавас билан қарайди. Осмонда учиш ва сув остида яшаш қўлидан келмагач, баъзи одамлар яширин ҳасад билан ёҳуд очкўзлиги, олчоқлиги туфайли, сувда ва ҳавода яйраб юрган ўзидай тирик мавжудодларни овлаб қира бошлайди. Ёзувчи мана шундай сирли ҳодисаларни шу қадар равшан ва жонли тасвирлайдики, асарни ўқиётганлар ҳам марварид изловчиларга ўхшаб, ҳангу манг бўлиб қолишади.
-
Алкимёгар
Одамзоднинг бу дунёдаги яккаю ягона, олий вазифаси - Ўз такдирини рўёбга чиқаришга эришувидир... Барча одамлар ёшлик пайтларида ўз такдирларини биладилар... Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни Ўз такдирларини руёбга чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради. Бу сирли қудрат инсон зотига ғанимдай туюлади, аслида эса ўз такдирини қандай руёбга чиқариш йулини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. У инсоннинг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан. «Алкимёгар» романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишда ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир ҳаётигагина тааллуқли эмас, бу сизу биз учун ҳам, биздан кейингилар учун ҳам ўтилажак йўлдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коэлонинг дунёнинг энг машхур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир.
-
Ичиндаги ичиндадур
"Ичиндаги ичиндадир" Румийнинг турли мажлисларда билдирган ўтлўғ фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва ҳамма нарса ўзингизда, ҳамма нарса ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.
-
Урушнинг биринчи куни
«Урушнинг биринчи куни» - илк талаффуздаёк, кўнгилни маҳзун қиладиган жумла. Лекин бу з^акда билиш, таассурот ва хотиралар билан танишиш тинчлигимиз учун яна бир карра шукр қилишга ундайди. Муаллиф китобни Белорусь давлатига сафари тааасуротларидан келиб чиқиб ёзган. Биринчи тонг, биринчи кун, биринчи қурбон... қулоғингиз тусатдан гумбурлаган товушдан қоматга келади, кўз олдингизда ғира-ширада кўкка ўрлаган тутун акс этади, қий-чув, талотуп, мутолаадан завқланмаслигингиз мумкин, аммо ёзувчининг тасвирлари, ташбехдари сизни ҳайратда қолдириши тайин.
-
Портобелло жодугари
Гарчи муҳаббат фарзанди бўлса-да, у ота-онасидан йироқда катта бўлди. Тўкис оила, асилзодалар муҳити, яхши мактаб... Бир фарзанд учун ҳақиқий ота-она нима қилиши лозим бўлса, лўли қиз – Ширинни боқиб олган оила ҳам унга керагича меҳр билан муносабатда бўлишди. Улғайгач, Шириннинг асли наслига қанчалик таъсир қилди? Умид билан вояга етказган Самира Халилга фарзандининг асранди эканлигини айтиш нима учун керак бўлди? Афина исми Ширин ҳаётига қанчалик дахлдор? Жодугарлик – қаҳрамоннинг ички ҳолатими ёки хоҳиши? Унинг сирли ўлими ортида яна қандай синоатлар яширин? Мутолаа давомида ўқувчи жуда кўп саволлар қуршовида қолади, жавоблар ортидан яна жавоблар келиб чиқади, ўзини англамоқчи бўлган аёлнинг ҳаёт ва хаёл ҳақидаги ҳақиқатлари китобхон кўз ўнгида бор бўй-бастини кўрсатади...
-
Умр ўтар, вақт ўтар
Ўзбек халқининг севимли шоири Омон Матжоннинг мазкур тўпламига унинг шу пайтгача нашр этилган барча китобларидаги энг сара лирик, ижтимоий, тарихий, фалсафий ҳамда жаҳон адабиётидан қилинган таржима шеърлари, қолаверса, насрдаги назмий тизмалари жамланди. Ўйлаймизки, ижодкорнинг «Умр ўтар, вақт ўтар» номли янги шеърий гулдастаси китобхонларимиз жавонидан муносиб ўрин эгаллайди. Китоб Омон Матжон шеъриятининг мухлислари, тадқиқотчи адабиётшунослар, қисқаси, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Шеър ҳамроҳингиз бўлсин!